Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1807-2501/5126 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0826a57e-6e78-428e-bc7a-d72a0a469aca Claim ID PDF Hash c3e98ef899bf51c3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Ушбу Кодекснинг 703-моддаси Ушбу Кодекс 703 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
ФКнинг 116-моддаси ФКнинг 116 law
ФКнинг 114-моддаси ФКнинг 114 law
збекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122 code_article
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 12 454 символов
4-1807-2501/5126-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 6 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, Чироқчи туман прокурори катта ёрдамчиси М.Абдуллаев қатнашувида, даъвогар вакили А.Облабердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Бойсариев (ишончнома асосида) даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Ххх ҳисобидан 926.110.000 сўм кўрсатилган хизматлар қийматини ундиришни ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни суди биносида, видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ххх (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 926.110.000 сўм кўрсатилган хизматлар қийматини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Қашқадарё вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб этилган. Ушбу учинчи шахс суд мажлиси муҳокамасига қадар маълумотнома тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўбасида рўйхатдан ўтиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги қарорига асосан шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлигини маълум қилиб, иш хажми кўплиги сабабли ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома расмийлаштирилган бўлса-да, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги ҳал қилув қарорига асосан шартнома ҳақиқий эмас деб топилганлигини маълум қилиб, бу эса ўз-ўзидан битимнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келишини, фуқаролик кодексининг 114-116-моддалари талабидан келиб чиқиб, бажарилган ишлар бажарилган қурилиш ишлари электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура, солиштирма-далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишини билдириб, шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олиб, 926.110.000 сўмлик кўрсатилган хизматлар қабул қилинганлигини тан олиб, даъвогарга ҳеч қандай эътирози йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. 1 Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда шартномаси тузганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган шартнома бекор қилинганлигини боис, даъво талабини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, уларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Аутсорсер” “Буюртмачи”нинг буюртмаси бўйича мазкур шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, “Буюртмачи” эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлардан келиб чиқиб, даъвогар 2025 йил 17 мартдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 926.110.000 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақи жавобгар томонидан қабул қилиниб, қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиб, қарздорлик 2025 йил 1 мартдаги солиштирма далолатнома билан тан олинган бўлса-да, тўловлар амалга оширилмаганлигини қайд этган. Тарафлар ўртасида 2025 йил 17 мартдаги 1-сонли солиштирма далолатнома билан ҳам 926.110.000 сўмлик қарздорлик тасдиқланган. Даъвогарнинг жавобгарга кўрсатилган хизматлар қийматини ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян 2 фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Ваҳолангки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122моддасининг учинчи қисмида, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлари бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Бироқ, суднинг 2024 йил 21 августдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасида тузилган шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган. Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. ФКнинг 116-моддасида, қонунчилик талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги келтирилган. ФКнинг 114-моддасига мувофиқ, ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ оқибатларидан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хатбошида, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчига нисбатан товарларни(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, 3 шартномани ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади, деб тушунтириш берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ги 2009 йил 18 декабрдаги 203сонли қарорининг 8-банди еттинчи хатбошисида, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида келтириб ўтилган. Юқоридагиларга кўра, суд шартномасини ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 926.110.000 сўм кўрсатилган хизматлар қийматини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 118-моддасининг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджетига ундирилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 926.110.000 сўм кўрсатилган хизматлар қиймати, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига жавобгардан 18.522.200 сўм давлат божи ҳамда иш видеоконфренцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 114,116-моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 74, 112-113, 118, 166, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: 4 Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар Ххх ҳисобидан даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига ўзаро тузилган 2024 йил 20 майда тузилган 71-сонли шартноманинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаб, 926.110.000 сўм кўрсатилган хизматлар қиймати ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 18.522.200 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья У.Латипов 5