← Назад
Решение #2826095 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 40 | — | law | |
| айтарилган ва | 433 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 6 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 012 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1505-2501/10568-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Х.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Б.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи ******* шаклидаги хорижий корхонасининг қарздор *******ни
соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, аризачи вакили Б.Султаназаров (ишончнома
асосида)нинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
******* шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, ******* (бундан буён матнда
қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда суд
харажатлари ва тугатиш бошқарувчига иш ҳақи учун тўланган 8 897 000 сўмни
ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан банкротликка оид ариза иш юритишга қабул
қилинган ва иқтисодий иш қўзғатилган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қўллабқувватлаб, суддан аризани қаноатлантиришни, қарздорни соддалаштирилган
тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлашни ҳамда қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб Т.Искандаровни
тайинлашни сўради.
Суд мажлиси куни ва вақти ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
қарздор суд мажлисига келмади. Ўз эътирозларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд аризачи вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларига кўра, қарздор юридик шахс сифатида 2022 йил
5 июлда давлат рўйхатига олинган.
Кредитор ва қарздор ўртасида 2024 йил 17 сентябрда ва 2024 йил
1 ноябрда дори воситаларини етказиб бериш ҳақида шартнома тузилган бўлиб,
унга асосан кредитор қарздорга электрон ҳисобварақ-фактураларга асосан жами
192 530 855,30 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган.
Қарздор томонидан шартнома шартлари, яъни тўловлар бўйича
мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли, Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси киритилган бўлиб, суднинг 4-1001-2509/41859сонли иш бўйича қабул қилинган 2025 йил 7 май кунидаги ҳал қилув қарорига
асосан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига 33 470 589 сўм асосий қарз,
950 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
Шунингдек,
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
4-1001-2517/60008-сонли иш бўйича қабул қилинган 2025 йил 26 июндаги ҳал
қилув қарорига асосан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига 154 484 766 сўм
асосий қарз, 1 597 227 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундириш
белгиланган.
Мазкур қарорлар бўйича берилган ижро ҳужжатлари кредитор томонидан
Мажбурий ижро бюросининг Бағдод тумани бўлимига ижро этиш учун
юборилган.
Суднинг ушбу ҳал қилув қарорларининг ижросини таъминлаш билан
боғлиқ ундирувчининг барча ҳатти-харакатлари қарздорнинг ҳисоб рақамида
мавжуд тўлов талабномалар ҳамда инкасса топшириқномалари қарздорнинг
ҳисоб рақамида пул айланмалари бўлмаганлиги боис, ижро хужжатлари ижроси
таъминланмаган.
МИБнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ижро ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси учинчи қисмига асосан
кредиторга ижросиз қайтарилган ва 433-моддасига асосан мажбуриятлар
реестрига юборилган.
Шунингдек, қарздорнинг молиявий аҳволи ўрганилганида, унинг
мол-мулки мавжуд эмаслиги, Мажбурий ижро бюроси иш юритувида қарздорга
нисбатан 232 266 803,35 сўмлик ижро ҳужжатлари мавжудлиги аниқланган.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
(бундан буён матнларда – Қонун деб юритилади)нинг 5-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик - агар тегишли мажбуриятлар юзага
келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса,
шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар
томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида
қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик - агар судга ариза бериш санасидаги ва
ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг
биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида
қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Шунингдек, Қонуннинг 6-моддасига кўра, банкротлик тўғрисидаги иш
иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.
Қонуннинг 37-моддасида, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш ушбу
Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган аломатлар мавжуд
бўлганда суд томонидан қўзғатилиши мумкин.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредитор талабларини қондиришга
ва мажбурий тўловларни тўлаш мажбуриятини бажаришга қодир эмас.
Қонуннинг 52-моддасида суд жавобгарни банкрот деб топиш тўғрисида
қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини тайинлаши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра суд, аризачининг талабини асосли деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни, яъни қарздорни соддалаштирилган
тартиб-таомилга кўра банкрот деб топишни ва унга нисбатан тугатишга доир
иш юритишни бошлашни, шунингдек қарздорни тугатиш бошқарувчиси этиб,
3-тоифали суд бошқарувчиси Искандаров Тойиржон Амановични тайинлашни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Аризачининг аризаси асосли деб топилганлиги сабабли, суд харажатлари
тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни 5, 140-144, 242-моддалари ва Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 36, 118, 176-179,
186-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
******* соддалаштирилган тартибда банкрот деб топилиб, унга нисбатан
тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
Ўзбекистон Республикаси “Суд бошқарувчилари ассоциацияси”
профессионал жамоат бирлашмасининг Фарғона вилоят ҳудудий бўлими
ходими, учинчи тоифали суд бошқарувчиси Искандаров Тойиржон Аманович,
*******нинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин.
Тугатиш
бошқарувчиси
зиммасига
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунида назарда тутилган барча
тугатиш ишларини ташкил қилиш ҳамда ******* раҳбари зиммасига
корхонанинг муҳри ва штампи, бухгалтерия ҳужжатларини тугатиш
бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин.
*******дан ******* шаклидаги хорижий корхонаси фойдасига 1 236 000
сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажати, 103 000 сўм видеоконференцалоқа
харажати ҳамда тугатиш бошқарувчига иш ҳақи учун тўланган 8 897 000 сўм
ундирилсин.
Ишда иштирок этувчи шахслар қонунда белгиланган муддат ичида
мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция ёки кассация шикояти беришга
(протест келтириш) ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
У.Х.Эргашев