← Назад
Решение #2826148 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| онун | 17 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 053 символов
4-1001-2502/109306-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳар
январь
2026 йил 6
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Набиев раислигида, судья
ёрдамчиси Р.Фаттоеванинг котиблигида, ХХХ вакили АХХ, ХХХ директори
ХХиштирокида, даъвогар ХХХ манфаатида Ўзбекистон Савдо-Саноат
палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг жавобгар ХХХни Бухоро вилояти,
Ғиждувон тумани, Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси 557-уйдан чиқариш ва
2 800 000 000 сўм бой берилган фойда учун зарар ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, ХХХ (матнда жавобгар деб юритилади)ни
Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси 557уйдан чиқариш ва 2 800 000 000 сўм бой берилган фойда учун зарар
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
ижара шартномаси тузилганлиги, даъвогар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, ижара объектини шартномада
белгиланган
муддат
ва шартлар асосида жавобгарга топширганлиги, ижара шартномаси муддати
2025 йил 3 январдан 28 февралга қадар этиб белгиланганлиги, бироқ шартнома
муддати тугаган бўлишига қарамасдан жавобгар ижара объектини бугунги
кунга қадар қайтармаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради. Шунингдек, судга даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-Саноат
палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг даъво предметини ўзгартириш
ва миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризасини тақдим этиб, 2025 йил
март-декабрь ойлари бўйича ижара объектидан фойдаланганлиги учун
жавобгардан 3 500 000 000 сўм ижара ҳақи ундиришни сўради.
Жавогар вакиллари даъво юзасидан ўзларининг эътирозларини
жумладан, даъвогар томонидан мулкни қайтариш бўйича талаб билан
чиқилмаганлиги, бугунги кунда мулкни сақловчи сифатида сақлаб
туришганлиги, шартнома бўйича 2 ойлик ижара тўлови тўлиқ тўлаб
берилганлиги, шартнома бекор қилинмаганлиги ва ижара муддати
тугаганидан сўнг мулкдан фойдаланишмаганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
даъвогар манфаатида судга даъво предметини ўзгартириш ва миқдорини
кўпайтириш тўғрисидаги аризани тақдим этиб, 2025 йил март-декабрь ойлари
бўйича ижара объектидан фойдаланганлиги учун жавобгардан 3 500 000 000
сўм ижара ҳақи ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
ИПК деб юритилади) 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция
судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга
ёки камайтиришга ҳақли.
Шу боис, суд Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент
шаҳар ҳудудий бошқармасининг аризасини иш юритишга қабул қилишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2025 йил 3 январда IFL-SOE/01-сонли ижара шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномасининг 1.1-бандига кўра,
даъвогар Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси
557-уйда жойлашган, умумий майдони 25 000 кв.метр, кадастр рақами
20:11:43:02:01:0056 бўлган ёғ экстракция заводи бино-иншоотларини “ n n
Y ngl Gr in nd Oil
hin r
.L D” томонидан ишлаб чиқарилган
технологик ускуналар (бундан буён матнда ижара объекти деб юритилади)
билан бирга жавобгарга ижарага тақдим қилиш, жавобгар эса ушбу мулкларни
қабул қилиб олиш ҳамда ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандида бир ойлик ижара тўлови 350 000 000 сўмни
ташкил этиши, шартноманинг 4.1-бандида эса ижара муддати 2025 йил
3 январдан 2025 йилнинг 28 февралига қадар этиб белгиланган
Кейинчалик, тарафлар ўртасида тузилган 2025 йил 3 январдаги
шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан 2025 йил 13
январда 1-сонли қўшимча келишув имзоланган.
Даъво аризасида даъвогарга тегишли бўлган бинодан жавобгар янги
ижара шартномаси тузмасдан ҳамда тўловларни амалга оширмасдан ижарага
олинган бинодан ижарага олиш муддати тугаган бўлишига қарамасдан
ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги асос қилиниб, жавобгарни ушбу
бинодан мажбурий тартибда чиқариш ва ижара объектидан фойдаланганлиги
учун тегишли ҳақдорликни ундириш сўралган.
ФК 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар
ижара объектини ижара шартномасида кўрсатилган муддат ва шартларда
тегишли ҳужжатлар асосида жавобгарга топширган.
Ушбу ҳолат тарафлар вакилларининг кўрсатмалари, ишдаги ҳисобварақфактуралар билан тўлиқ тасдиқланади. Яъни, ижара объектининг даъвогар
томонидан жавобгарга топширилганлиги ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида
низо мавжуд эмас. Қолаверса, жавобгар ижара объектидан фойдаланганлиги
бўйича 2 ойлик ижара тўловларини даъвогарга тўлаб берган.
Ижара шартномасининг 5.3-бандига кўра, шартнома бўйича ижара
муддати тугаганида ёки шартнома муддатидан олдин бекор қилинганида
жавобгар уч кун ичида мулкни даъвогарга топшириши белгиланган.
Юқорида қайд этилганидек, шартномада ижара муддати 2025 йил
28 февралга қадар этиб белгиланган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, шартноманинг 5.3-банди
талабларини бузиб, ижара объектини бугунги кунга қадар даъвогарга
топшириш чораларини кўрмаган ва бу ҳақда даъвогарга мурожаат этмаган.
Мазкур ҳолат яъни, ижара объектини бугунги кунда ҳам жавобгар
тасарруфида эканлиги тарафлар вакилларининг кўрсатмалари билан тўлиқ
тасдиқланади.
Ваҳоланки, ФК 554-моддасининг биринчи қисмига асосан мулк ижараси
шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига
мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб
ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим.
“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён
матнда Қонун деб юритилади) 17-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижара
шартномаси тугатилгач, ижарачи мулк, ер ва бошқа табиий ресурсларни
шартномада айтиб ўтилган ҳолатда ижарага берувчига ўз вақтида
қайтаришга мажбурдир.
Бундан кўринади-ки, даъвогарнинг 2025 йил март-декабрь ойлари учун
жавобгардан ижара объектидан фойдаланганлик учун 3 500 000 000 сўм
ундириш ҳамда жавобгарни ижара объектидан чиқариш тўғрисидаги
талаблари асосли ҳисобланади.
Чунки, ФК 554-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ижарага
олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса,
ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага
берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга
ҳақли.
Шунингдек, Қонун 17-моддасининг иккинчи қисмида ҳам агар ижарачи
ижарага олинган мулкнинг ҳолатини ёмонлаштирган бўлса ёки уни ўз вақтида
эгасига қайтармаса, шунинг оқибатида етказилган зарарни ижарага берувчига
тўлашга мажбур эканлиги белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун
ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 9-бандининг
учинчи хатбошисида ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам
ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом
эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини
тўлашга мажбур эканлиги юзасидан тушунтирш берилган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг ижара объектидан ижара шартномаси
муддати тугаганидан кейин ҳам фойдаланиб келаётганлиги яъни, ижара
объекти бугунги кунга қадар ижарага берувчи ҳисобланган даъвогарга
қайтарилмаганлиги иш ҳужжатлари ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
кўрсатмалари билан тўлиқ тасдиқланади.
Демак, мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга суд жавобгарнинг даъвогар ижара объектини
қайтаришни сўраб мурожаат этмаганлиги, ижара шартномаси бугунги кунда
ҳам бекор қилинмаганлиги, жавобгар ижара объектидан ижара муддати
тугаганидан сўнг фойдаланмаганлиги ва бугунги кунда жавобгар ижара
объектини сақловчиси эканлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб
бўлмайди деб ҳисоблайди.
Жумладан, юқорида қайд этилганидек, ижара шартномасининг
5.3-бандига кўра, шартнома бўйича ижара муддати тугаганида ёки шартнома
муддатидан олдин бекор қилинганида жавобгар уч кун ичида мулкни
даъвогарга топшириш мажбуриятини олган. Яни, ижара объектини ижарага
олувчига топшириш даъвогарнинг эмас балки, жавобгарнинг мажбуриятини
ҳисобланади.
Бироқ, ушбу мажбурият бугунги кунга қадар жавобгар томонидан
бажарилмаган ва ижара объектини даъвогарга топшириш чоралари
кўрилмаган.
Қайд этилганлардан кўринади-ки, жавобгар даъвогарнинг даъво
талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни инкор этувчи далилларни
судга тақдим этмади ҳамда ўзининг важ ва эътирозларини тегишли далиллар
асосида исботлаб бермади.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, жавобгарнинг важлари асоссиз ҳисобланади ва лар даъвони
қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлмайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб, даъво
талабларига асос қилиб келтираётган ҳолатлар тарафлар вакилларининг
кўрсатмалари ва иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланганлигини инобатга
олиб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан бғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 157, 176, 179, 180-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг аризаси иш юритишга қабул қилинсин.
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
ХХХ ХХХга тегишли бўлган Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани,
Саидкент МФЙ, Саидкент кўчаси 557-уй (ер участкасига нисбатан кадастр
рақами 20:08:41:01:02:0037, бино-иншоотга нисбатан кадастр рақами
20:08:41:01:02:00088-93 бўлган)дан мажбурий тартибда чиқарилсин.
ХХХдан:
- ХХХ фойдасига 3 500 000 000 сўм ижара ҳақи ҳамда олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати, 3 500 041 200 сўм;
- Республика бюджетига 70 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Бухоро вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция тартибида, ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида эса
кассация тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
М.Набиев