← Назад
Решение #2826165 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law |
Текст решения
10 643 символов
4-1603-2501/00000-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 6 январ
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, даъвогар–
«АААААААА» ХАБнинг жавобгар– «ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан
кредитдан бўлган жами 221.842.747,08 сўм ундириш, ундирувни
«УУУУУУУ» МЧЖга тегишли гаровдаги мулкларга қаратиш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ССССССС
(ишончнома асосида), жавобгар вакили ЖЖЖЖЖ иштирокида,
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, «АААААААА» ХАБ (бундан
кейинги матнда даъвогар деб юритилади) Наманган филиали ҳамда
«ВВВВВВВВ» MCHJ (бундан кейинги матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2024 йил 14 декабр куни 115/24AD-сонли кредит шартномаси
тузилган. Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга 60 ой муддатга
йиллик 24 фоиз устама тўлаш шарти билан 200.000.000 сўм миқдорида
кредит маблағлари ажратилган. Кредит маблағлари таъминоти сифатида
2024 йил 18 декабр куни нотариал тартибда гаров шартномаси
расмийлаштирилган ва унга кўра «УУУУУУУ» МЧЖга тегишли бўлган
Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙ, Косонсой кўчаси 1а- уйда жойлашган
нотурар бино иншоотлари гаровга қўйилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан кредит тўловлари бўйича қарздорликка йўл қўйилган.
Хусусан, 2025 йил 1 декабр ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан
муддати ўтган кредит тани 17.500.000 сўм, муддати ўтган фоизи
17.240.355,78
сўмни
ташкил
этган
ва
ушбу
қарздорлик
огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган.
Бунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган
кредит тани 17.500.000 сўм, муддати ўтган фоизи 17.240.355,78 сўм ҳамда
муддати келмаган 172.000.000 сўм, пеня 12.727.377,6 сўм, фоизидан
2.375.013,70 сўм жами 221.842.747,08 сўм ундиришни, ундирувни
«УУУУУУУ» МЧЖга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъвони тан олиб, қарздорликни тез кунлар
ичида тўлаб беришлигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган қўшимча жавобгар шу куни ҳамда дастлабки суд
мажлисида ўзининг вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси қтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда ПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни қўшимча жавобгар
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасидан келиб чиққан.
ФК 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
14
декабр куни 115/24AD-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ, жавобгарга 60 ой муддатга йиллик
24 фоиз устама тўлаш шарти билан 200.000.000 сўм миқдорида кредит
маблағлари ажратилган.
Кредит маблағлари таъминоти сифатида 2024 йил 18 декабр куни
нотариал тартибда гаров шартномаси расмийлаштирилган ва унга кўра
«УУУУУУУ» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙ,
Косонсой кўчаси 1а- уйда жойлашган нотурар бино иншоотлари гаровга
қўйилган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, банк қарздорга мазкур
шартномаларда кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериши, қарздор эса ўз навбатида пул
маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул маблағларидан
фойдаланганлик учун фоизлар тўлаши келишилган.
Қарздор кредит бўйича асосий қарзни, шунингдек ҳисобланган
фоизларни кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланган ва
шартномага илова қилинган жадвалга асосан қоплаб бериши назарда
тутилган.
Кредит шартномаси шартлари жавобгар томонидан лозим даражада
бажарилмасдан кредит тўловлари бўйича қарздорликка йўл қўйилган.
Хусусан, 2025 йил 1 декабр ҳолатига жавобгарнинг кредит тўловларидан
муддати ўтган кредит тани 17.500.000 сўм, муддати ўтган фоизи
17.240.355,78
сўмни
ташкил
этган
ва
ушбу
қарздорлик
огоҳлантиришларга қарамай тўланмаган.
Ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим этилган иш хужжатлари
асосида тасдиқланади.
Кредит шартномасининг 17-бандининг “г” кичик бандида, қарз
олувчи томонидан шартномада белгиланган муддатларда кредит бўйича
асосий қарз ва фоизлар тўланмаганида банк кредитни муддатидан олдин
қайтариш бўйича чораларни қўришга ҳақли бўлиши назарда тутилган.
ФКнинг 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда
тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш
учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу ҳолатда 2025 йил 1 декабр ҳолатига муддати ўтган кредит
асосий қарзидан 17.500.000 сўм, кредит фоизидан 17.240.355,78 сўм
қарздорликка йўл қўйилганлиги кредит тўловларини қайтариш
жадвали жавобгар томонидан бузилганлигидан далолат беради.
Юқоридагилардан
кўринадики,
даъвогарнинг
кредит
қарздорлигини муддатидан олдин ундириш талаби қонунчилик ҳамда
шартнома шартларига мувофиқ асосли қўйилган.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида кредит таъминоти сифатида
2024 йил 18 декабр куни нотариал тартибда гаров шартномасига кўра
«УУУУУУУ» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон тумани, Тошкент МФЙ,
Косонсой кўчаси 1а- уйда жойлашган нотурар бино иншоотларига
қаратишни сўраган.
ФКнинг 279-моддасининг биринчи қисмида, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
«Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда
қабул қилинган Қонуни 9-моддасига мувофиқ, гаров ҳуқуқи гаров
тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал
тасдиқланиши шарт бўлса нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома
рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у рўйхатдан ўтказилган
пайтдан бошлаб вужудга келади. Қонун 19-моддаси биринчи қисмининг
иккинчи хатбошисига мувофиқ эса, гаров билан таъминланган мажбурият
бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда,
қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров
нарсасига қаратиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган.
Шу сабабли суд даъво талабининг кредит тўловлари бўйича
ундирувни гаровга қаратиш қисмини ҳам асосли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъво талабида шартноманинг 19-бандига кўра
12.727.377,60 сўм миқдорида пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни
сўраган.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган.
Даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъво талаби миқдорини
кўпайтириб, жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган
кредит тани 21.000.000 сўм, муддати ўтган фоизи 20.788.574,97 сўм ҳамда
муддати келмаган 168.500.000 сўм, пеня 16.185.325,52 сўм, фоизидан
3.419.178,08 сўм жами 229.893.078,57 сўм ундиришни, ундирувни
«УУУУУУУ» МЧЖга тегишли гаровдаги мулкларга қаратишни сўраган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни ва
жавобгар ҳисобидан кредит тўловларидан муддати ўтган кредит тани
21.000.000 сўм, муддати ўтган фоизи 20.788.574,97 сўм ҳамда муддати
келмаган 168.500.000 сўм, пеня 16.185.325,52 сўм, фоизидан 3.419.178,08
сўм жами 229.893.078,57 сўм ундиришни, ундирувни гаров мулкларига
қаратишни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси қтисодий процессуал кодекси (кейинги матнда
ПК деб юритилади) 118-моддасининг биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича жавобгардан
4597861,57 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари ундиришни
лозим деб топди.
Бинобарин, суд ПК 118, 165, 170, 176, 177-моддалари, ФК 234, 236,
333-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
«АААААААА» ХАБнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан «АААААААА» ХАБ фойдасига кредит
тўловларидан муддати ўтган кредит тани 21.000.000 сўм, муддати ўтган
фоизи 20.788.574,97 сўм ҳамда муддати келмаган 168.500.000 сўм,
пеня
16.185.325,52 сўм, фоизидан 3.419.178,08 сўм жами 229.893.078,57 сўм
ҳамда 41200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ундирув 2024 йил 18 декабр куни нотариал тартибда гаров
шартномасига кўра «УУУУУУУ» МЧЖга тегишли бўлган Тўрақўрғон
тумани, Тошкент МФЙ, Косонсой кўчаси 1а- уйда жойлашган нотурар бино
иншоотларига қаратилсин.
Гаров мулкининг бошланғич реализация қиймати 250.000.000 сўм
этиб белгилансин.
«ВВВВВВВВ» MCHJ ҳисобидан республика бюджетига 4597861,57
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
қтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров