Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2004-2501/5020 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья ZOIROV NURMUROD TUYMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Q R KUL G LD N FRI ND
Source ID 6ac7e8f2-6ab7-4947-89c9-8d441bc6fa0b Claim ID PDF Hash d282e2bd2365218d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 437-моддаси аролик кодекси 437 code_article
процессуал кодексининг 118-моддаси процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 607 символов
4-2004-2501/5020-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 06 январ Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Саноев котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг «SURX N SIF X IL » масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар – «Q R KUL G LD N FRI ND» масъулияти чекланган жамиятидан жами 112500000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган ишни даъвогар вакиллари Ф.Мажидов ва С.Темировлар (ишончномага асосан) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади) Бухоро туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси «SURX N SIF X IL » масъулияти чекланган жамияти манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Q R KUL G LD N FRI ND» масъулияти чекланган жамиятидан 75000000 сўм асосий қарз, 37500000 сўм пеня, жами 112500000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қўллабқувватлаб, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, хусусан тарафлар ўртасида 2025 йил 01 августда қадоқлаш лентаси етказиб бериш тўғрисида 6-сонли шартнома тузилганлигини, шартномага асосан жавобгарга олдиндан 75000000 сўм пул маблағи тўлаб берилганлигини, бироқ жавобгар ушбу шартнома бўйича маҳсулот етказиб бермаганлигини, пул маблағини қайтариш тўғрисидаги талабномалар эътиборсиз қолдирилганлигини, 2025 йил 01 августдан бошлаб 100 кунга 37500000 сўм пеня ҳам ҳисобланганлигини, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўрашди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига вакил иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодекси 128, 170-моддасига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, тараф вакилини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божи қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ва почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади. Суд муҳокамаси ва иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар – «SURX N SIF X IL » масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Харидор”) ва жавобгар – «Q R KUL G LD N FRI ND» масъулияти чекланган жамияти (шартнома матнида “Сотувчи”) ўртасида 2025 йил 01 августда 6-сонли шартнома тузилган. Шартнома шартига кўра “Харидор” "Сотувчи"га қадоқлаш учун ПЭТ лента маҳсулоти етказиб бериш, “Сотувчи” эса маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини олдиндан тўлаш мажбуриятини олишган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгар – “Q R KUL G LD N FRI ND” масъулияти чекланган жамиятига олдиндан 75000000 сўм пул маблағи тўлаб берилган бўлсада, бироқ жавобгар шартномада белгиланган муддатларда маҳсулот етказиб берилмаган. Ушбу ҳолатлар тўлов-топшириқномаси билан, қарздорлик эса солиштирма-далолатнома билан ўз тасдиғини топади. Демак, даъвогарнинг 75000000 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва уни қаноатлантириш лозим. Даъвогар шартнома бўйича тўлов кечиктирилган 100 кунга (2025 йил 01 августдан 2025 йил 10 ноябрга қадар) 0.5 фоиздан жами 37500000 сўм пеня ҳисоблаб, уни жавобгардан ундиришни сўраган. Даъвогар пеняни нотўғри ҳисоблаган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандида маҳсулот тўлов келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида етказиб берилиши белгиланган бўлиб, даъвогар тўловни 2025 йил 29 августда тўлаб берган, бироқ асоссиз равишда 01 августдан бошлаб пеня ҳисоблаган. Мазкур ҳолатда даъвогарнинг пеня ундириш талаби асоссиз бўлиб, уни қаноатлантиришни рад этиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий-процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг еттинчи қисмида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Суд давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъвонинг асосий қарзни ундириш қисии бўйича жавобгардан, даъвонинг рад этилган қисми (пеня) бўйича даъвогардан қонунчиликда белгиланган ставкада давлат божи ундириш лозим деб ҳисоблайди. Суд, юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, давлат божини қаноатлантирилган талабга мутаносиб равишда тарафлардан ундиришни ва почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8, 236, 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179 ва 180-моддаларини қўллаб суд, қ р р қилди: 1. Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар - «Q R KUL G LD N FRI ND» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар - «SURX N SIF X IL » масъулияти чекланган жамияти фойдасига 75000000 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 41200 сўм почта харажати ундирилсин. 3. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 4. Жавобгар - «Q R KUL G LD N FRI ND» масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 1500000 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Даъвогар - «SURX N SIF X IL » масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига 750000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида, қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Судья Н.Зоиров