Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2510/1042 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья QODIROV ALIBEK DAVRONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c96a5ef6-6ed8-45d4-b53d-cc5979d078df Claim ID PDF Hash 79154244b8b27b3e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 297-моддаси тисодий процессуал кодекси 297 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онуни 32-моддаси онуни 32 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
тисодий процессуал кодекси 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения 14 499 символов
4-1801-2510/1042-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Ризаев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2026 йил 6 январь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Н.Хўжақуловнинг раислигида, судьялар М.Бозоров, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, вилоят прокурорининг бўлим прокурори – Ж.Абдуллаев, даъвогардан вакиллар – Н.Ширинов, Ю.Тлябов (2026 йил 5 январдаги 88-89-сонли ишончномалар асосида), жавобгардан вакил – Н.Содиқов (2026 йил 6 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил – Х.Махматқулов (2026 йил 6 январдаги 01-35/4-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Нишон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг, жавобгар – “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” ДК ҳисобидан 264.760.604 сўм асосий қарз, 17.474.226 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажати, жами 282.272.330 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар – Нишон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар– “Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш” ДК ҳисобидан 264.760.604 сўм асосий қарз, 17.474.226 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажати, жами 282.272.330 сўм ундириб беришни сўраган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 264.760.604 сўм асосий қарз, 2.000.000 сўм пеня. 37.500 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 5.644.697 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, ишни кўриб чиқилишида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирок этмаганлиги, тарафлар ўртасида тузилган шартнома Ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, жавобгар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига риоя этилмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасидан вакил иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллабқувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакиллари иштирок этиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 январда 02-сонли автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилганлигини, шартномага мувофиқ жавобгарга йўл тозалашга ихтисослаштирилган вакумли машина ва комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситалари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида техник соз ва бут ҳолатда топширилганлигини, бироқ жавобгар шартнома бўйича хизматлар ҳақини тўлаб бермаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 18-бандида автомобиль йўллари қўмитасининг идоравий мансуб корхона ва ташкилотлари ўртасида товарларни сотиш, харид қилиш ва етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ҳамда ишларни бажариш танлов ва тендер савдолари ўтказилмасдан амалга оширилиши қайд этилганлигини, шу сабабли тарафлар ўртасида танлов ва тендер савдолари ўтказилмасдан шартнома тузилганлигини, шартнома асосид ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилганлигини, бугунги кун ҳолатида қарздорлик мавжудлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан ариз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли таризда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 297-моддасининг тўртинчи қисмида кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳакамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмаслиги белгиланган. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда прокурорнинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Иш ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 3 январда корхоналар ўртасида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тўғрисида 2-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Фойдаланишга берувчи” Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллар қўмитасининг 2022 йил 24 июндаги 87-сонли бюруғига асосан корхона балансига ўтказилган 2 дона йўлни тозалашга ихтисослаштирилган вакумли машина ва 6 дона комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситаларидан 1 дона йўлни тозалашга ихтисослаштирилган вакумли машина ва 3 дона комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситалари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида “Фойдаланишга олувчи”га техник соз ва бут ҳолатда топшириш, шартноманинг 4.1-бандида эса “Фойдаланишга олувчи” 1 дона йўлни тозалашга ихтисослаштирилган вакумли машина ва 3 дона комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситалари топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида “Фойдаланишга берувчи”дан қабул қилиш ва шартнома бўйича хизматлар ҳақини ҳар ойда тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага асосан тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 1-бандига асосан “Фойдаланишга олувчи” бир йилда йўлни тозалашга ихтисослаштирилган вакумли машина (4×2) учун 94.566.805,76 сўм, комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситаси (4×2) пластик ёмкост учун 60.344.580,8 сўм, комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситаси (4×2) метал ёмкост учун 60.160.391,2 сўм, комбинациялаштирилган махсус автотранспорт воситаси (4×2) G z n N t учун 49.688.826,88 сўм, жами 264.760.604,64 сўм миқдорда тўловларни амалга оширилиши қайд этилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 13 ноябрдаги 14-сонли ҳисобварақфактурага асосан 248..213.063,84 сўм миқдордаги қарздорлик жавобгар томонидан тан олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4% миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50% дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасида суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятида тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 3 январдаги 2-сонли шартнома давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг шўъбасидан рўйхатдан ўтмаганлиги, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларининг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириши тўғрисида важлар келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 18-бандида автомобиль йўллари қўмитасининг идоравий мансуб корхона ва ташкилотлари ўртасида товарларни сотиш, харид қилиш ва етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш ҳамда ишларни бажариш танлов ва тендер савдолари ўтказмасдан амалга оширилиши (буюртмачилик функцияларини бажариш билан боғлиқ шартномалар бундан мустаснолиги) қайд этилган. Баён қилинганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича даъво талабларини қисман қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандида кассация инстанцияси суди касация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддасининг ўн иккинчи бандида давлат солиқ хизмати органлари, молия ва божхона органлари – барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг 2, 143, 20, 21, 221 ва 29-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантиришни рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси зиммасига юклашни, Ғазначилик хизмати қўмитаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузурида бўлганлиги сабабли унинг ҳудудий бошқармасидан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Қашқадарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 18 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари Ғазначилик хизмати бошқармаси зиммасига юклатилсин. Ғазначилик хизмати бошқармасини давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Хўжақулов судлов ҳайъати: М.Бозоров Л.Абдуллаев