Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2503/21730 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья JAMOLIDDINOV XUSNIDDIN KOMOLIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 98e8fe7f-10c3-4f7d-afa7-39d88c79dee4 Claim ID PDF Hash 840537596c61f8e1... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онун 46-моддаси онун 46 law
исми ва ИПК 155-моддаси исми ва ИПК 155 law
у ИПК 107-моддаси у ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1501-2503/21730-сонли иш АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Фарғона шаҳри 2026 йил 06 январь Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, аризачи кредитор вакиллари С.Абдуқодиров ва А.Абдувохидов (ишончнома асосида), қарздор вакили Т.Холмирзаев (жамият раҳбари) иштирокида, аризачи FFFFFнинг қарздор – «FFFFF» МЧЖга нисбатан соддалштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: FFFFF судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор – «FFFFF» МЧЖга нисбатан соддалаштирилган тартида тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Суд мажлисида аризачи кредитор вакиллари аризада келтирилган важларни такрорлаб, қарздор қисман бўлсада солиқ қарздорлигини бартараф қилган бўлсада, лекин солиқ қарздорлигини тўлиқ бартараф қилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қарздор жамият раҳбари тушунтириш бериб, қисман бўлсада солиқ қарздорлигини бартараф қилганлиги, кредитор судгача солиқ қарздорлигини ундириш чораларини тўлиқ кўрмаганлиги, жамиятга нисбатан банкротлик иши қўзғатилиши бошқа контрагентлар билан шартномалар тузишда муаммоларни келтириб чиқаришлиги, муддат берилса солиқ қарздорлигини тўлиқ бартараф қилишлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Иш ҳужжатларидаги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларга кўра, кредитор олдида қарздорнинг 2025 йил 17 ноябрь ҳолатига 702 875 844,82 сўм солиқ қарздорлиги вужудга келганлиги кўрсатилган. Жавобгар «FFFFF» МЧЖ томонидан қарздорликни тўлаш чоралари кўрилмаганлиги боис, аризачи FFFFF Фарғона туманлараро иқтисодий судига мурожаат қилиб, қарздор – «FFFFF» МЧЖга нисбатан соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2025 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сонли Қарори 10-бандида “Судлар назарда тутишлари лозимки, давлат солиқ ва божхона хизмати органи томонидан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза бериш учун солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар асос бўлиши ва шу сабабли аризага қонунчиликка мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни ундиришга доир чора-тадбирлар кўрилганлигига оид далиллар илова қилиниши керак (Қонун 37моддасининг олтинчи қисми, 45-моддасининг иккинчи қисми). Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўловга қобилиятсизлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида солиқ хизмати органлари солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши белгиланган. Шу сабабли, агар давлат солиқ хизмати органининг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризасига солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликни ундириш имконияти бўлмаганлиги сабабли ижро ҳужжатларини қайтариш тўғрисидаги давлат ижрочисининг қарори илова қилинмаган бўлса, ариза Қонун 46-моддасининг олтинчи қисми ва ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилади, ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса — у ИПК 107-моддасининг 5-бандига асосан кўрмасдан қолдирилади.” – деб тушунтириш берилган. Аризачи ушбу тартибга тўлиқ риоя қилмаган ҳолда қарздор жамиятни банкрот деб топиш тўғрисида судга ариза киритган. Кредитор аризада қарздор жамиятнинг солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қардорлигини 702 875 844,82 сўм деб кўрсатган. Ариза судга 2025 йил 17 ноябрь куни киритилганлигини инобатга оладиган бўлсак, ушбу солиқ қарздорлигининг 115 782 241,2 сўм қисмини ундириш тўғрисида 24.11.2025 йилда FFFFFнинг 6487702-сонли қарори қабул қилиниб, Мажбурий ижро бюросига юборилган, Мажбурий ижро бюросининг 29.12.2025 йилдаги қарори билан қарздорнинг мол-мулклари йўқлиги боис ижро иши юритиш тамомланган. Бундан кўринадики, кредитор FFFFF қарздор «FFFFF» МЧЖдан солиқ қарздорлигини ундириш чораларини тўлиқ кўрмасдан, барвақт судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 107-моддаси биринчи қисми 5-бандига кўра даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради. ИПК 108-моддаси биринчи қисмида “Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради” деб белгиланган. Бундай ҳолда суд аризачи қонунда белгиланган низони судгача ҳал қилиш қоидаларига риоя қилмаган деб ҳисоблаб, аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига кўра, аризачи “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, иш бўйича давлат божи ундирмасликни, тўланган 41 200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдириш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 195-моддаларини қўллаб, АЖРИМ ҚИЛДИ : Ариза кўрмасдан қолдирилсин. Аризачи FFFFF томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти(протест) беришга ҳақли. Судья: Х.Жамолиддинов