Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/22619 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 70a34a19-5ec6-469d-9abc-78c0a2cef11b Claim ID PDF Hash 11f118af9b331a8b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 788 символов
4-1601-2504/22619-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар АААААААнинг жавобгар ББББББББ ҳисобидан жами 23 413 202 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили К.Икрамов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, ААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 20 февралда тузилган 31/ L-сонли шартнома асосида даъвогар жавобгарга лабаратория синовларини ва таҳлил ишларини бажариб берган. Жавобгар бажарилган ишлар ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 19 511 002 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 19 511 002 сўм асосий қарз, 3 902 200 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, шартнома асосида ишлар бажарилганлигини, жавобгар шартнома бўйича вужудга келган асосий қарзни даъво аризаси судга киритилганидан сўнг тўлиқ тўлаганлигини маълум қилиб, даъво талабларининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 20 февралда тузилган 31/L -сонли лабаратория синов ишларини бажариш тўғрисидаги шартномага мувофиқ даъвогар Наманган шаҳар, Янги қурилиш МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой биносида монолит қуйилган бетоннинг бузмасдан мутаҳкамлиги бўйича лабаратория синовлари ва таҳлил ишларини амалга ошириш, бу ҳақда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уларни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича даъвогар томонидан 2025 йил 18 июндаги 31/ L -2-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жавобгарга 22 822 240 сўмлик ишлар бажариб берилган. Шартномаларнинг 3.2-бандида жавобгар шартнома суммасининг 30 фоизи миқдоридаги тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект ҳолатини ўрганиши, жавобгар шартнома суммасининг қолган 70 фоиз миқдоридаги тўловни амалга оширганидан сўнг даъвогар объект хулосасани топшириши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 693-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра илмий-текшириш ишлари пудрат шартномаси бўйича пудратчи (ижрочи) буюртмачи берган вазифада кўрсатилган илмий текширишларни амалга ошириш, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрат шартномаси бўйича эса - янги буюм намунасини, унга тегишли конструкторлик ҳужжатларини, янги технологияни ишлаб чиқиш ёки намуна нусхасини тайёрлаш мажбуриятини, буюртмачи пудратчига (ижрочига) техникавий топшириқ бериш, ишни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан бажарилган ишлар ҳақини тўлиқ тўламай 19 511 002 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Ваҳоланки, ФК 238-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Жавобгарнинг даъвогардан бўлган қарзи 19 511 002 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, синов баённомалари, ҳисобварақфактура, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Бироқ жавобгар мавжуд 19 511 002 сўм асосий қарзни 2025 йил 30 декабрда тўлаган. Бу ҳолат даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари ҳамда судга тақдим этилган даъвогарнинг 2026 йил 6 январдаги 4-02-03/1-сонли маълумотномаси билан тасдиқланади. Суд даъво аризаси суд девонхонасида 2025 йил 12 декабрь куни кирим қилинганлиги сабабли даъвонинг асосий қарз ундириш талаби асосли бўлган деб ҳисоблайди. Иш судда кўриб чиқилгунига қадар жавобгар асосий қарзни тўлаганлиги учун суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар қарздорликни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 3 902 200 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзаро тузилган шартномаларнинг 5.2-бандида мазкур жавобгар шартнома бўйича бажарилган иш учун тўловларни шартноманинг 3-бобида белгиланган тартиб ва муддатда амалга оширмаган тақдирда даъвогарга қарздорлик суммасини ва тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлашига келишилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу боис суд жавобгар бажарилган ишлар ҳақини тўлашни кечиктирганлиги учун даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди (пенянинг ҳисоб-китоби иш ҳужжатларида мавжуд). ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни, жавобгар асосий қарзни иш судда кўриб чиқилгунига қадар тўлаганлигини инобатга олиб, суд ундирилиши сўралган 3 902 200 сўм пеняни 1 700 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 700 000 сўм пеня, 470 784 сўм давлат божи, 41 200 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси фойдасига 1 700 000 сўм пеня, 470 784 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров