← Назад
Решение #2826199 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1703-2501/1830-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – Ж.Карабоев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья – У.Холиков
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2026 йил 6 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
У.Холиковнинг раислигида, судьялар А.Мадаминов ва У.Бузурходжаевдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодировнинг котиблигида
даъвогар - “Ulug`n r building lus” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар - Улуғнор туман Ободонлаштириш бошқармасидан 38 533 807 сўм
асосий қарз, 19 266 903 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 май кунги ҳал қилув
қарорига нисбатан Бўстон туман прокурори томонидан берилган кассация
протести асосида ишни Андижон вилоят прокурорининг ёрдамчиси
Ж.Рашидовнинг қатнашувида, даъвогар раҳбари О.Якубов (шахс гувоҳномаси
асосида), жавобгар вакили Д.Хожимуродов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади :
“Ulug`n r building lus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Улуғнор туман Ободонлаштириш бошқармаси (бундан буён матнларда
“жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 38 533 807 сўм асосий қарз,
19 266 903 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан Андижон вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон
вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
этилган.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 38 533 807 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган
385 338 сўм давлат божи, 37 500 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан
Бўстон туман прокурори томонидан кассация тартибида протест келтирилган.
Кассация протестида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг
122-моддасига асосан шартнома белгиланган тартибда ғазначилик
бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг кучга кириши, тарафлар
ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлиги, “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ давлат харидлари махсус порталда
амалга оширилиши, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги, суд шартнома қонун талаблари бузилган ҳолда тузилганлиги, давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолатларига эътибор қаратмаганлиги каби
важлар билдирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Андижон вилоят прокурорининг
ёрдамчиси кассация протестида келтирилган важларни такрорлаб, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари тушунтириш бериб,
протестга нисбатан эътироз билдириб, жавобгар билан тузилган шартномага
асосан қурилиш ишлари амалга оширилганлигини, бажарилган ишлар
юзасидан форма-2 ҳужжати расмийлаштирилганлигини, жавобгар томонидан
бажарилган ишлар учун 64 000 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини,
қолган 38 533 807 сўм қарздорлик тўланмаганлигини сабабли судга даъво
аризаси берилганлигини, билдириб, протестни қаноатлантиришни рад этиб,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили тушунтириш бериб, даъвогар билан
пудрат шартномаси тузилганлигини, даъвогар томонидан қурилиш ишлари
олиб борилганлигини, ишлар қабул қилиб олинганлигини, маҳаллий
бюджетдан бажарилган ишлар учун қисман тўловлар амалга
оширилганлигини, шартнома ғазначилик бўлимидан ўтганлигини билдириб,
протестни қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Андижон вилоят
Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси, Андижон вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармаси суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор этилган, бироқ уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда “ИПК” деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати ишни уларнинг вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати прокурор, даъвогар ва жавобгар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб,
ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, кассация
протестини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
лозим топади.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар
ва жавобгар ўртасида 2019 йил 13 декабрда 10-сонли пудрат шартномаси
(бундан буён матнларда “шартнома” деб юритилади) тузилган.
Шартномани 1 ва 2-бандларига кўра даъвогар Улуғнор тумани
Шахриобод МФЙ худудидаги 33-сонли кўп қаватли уйлар ховлисидаги
10 очколи хожатхонани мукаммал таъмирлаш ишларини бажариши жавобгар
эса ушбу ишлар учун 104 300 000 сўм тўлаши лозим бўлган.
“Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси” давлат унитар корхонаси
Андижон вилоят филиали томонидан 2019 йил 5 апрелда Улуғнор тумани
Шахриобод МФЙ худудидаги 33-сонли кўп қаватли уйлар ховлисидаги
10 очколи хожатхона қурилишини бошланғич қиймати 108 230 822 сўм
эканлиги ҳақида хулоса берилган.
Тарафлар ўртасида объектда 2019 йил декабрь ойида бажарилган
ишларни қабул қилиш далолатномаси (Форма 2) тузилган.
Мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича “Норма қурилиш консалтинг”
МЧЖ томонидан 2025 йил 24 апрелда Улуғнор тумани Шахриобод МФЙ
худудидаги 33-сонли кўп қаватли уйлар ховлисидаги 10 очколи хожатхона
қурилишида даъвогар томонидан бажарилган ишларни шартномага асосан
назорат ўлчови ўтказилган. Назорат ўлчовига кўра ҳақиқатдан жойида
бажарилган ишлар қиймати 104 138 578 сўмни ташкил этади. Даъвогар
томонидан бажарилган топширилган ишлар Форма-2 далолатнома хужжати
хисоботларига 1 766 193 сўм қўшиб ёзилганлиги аниқланган.
Жавобгар даъвогарга жами 64 000 000 сўм тўловларни амалга оширган.
Тарафлар ўртасида 2025 йил 25 апрель ҳолатига солиштирма
далолатнома тузилган. Унга кўра назорат ўлчов натижасида аниқланган
1 766 193 сўм қарздорликдан чиқарилган ва жами асосий қарздорлик
38 533 807 сўм эканлиги кўрсатилган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаб бериш юзасидан юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар судга жавобгардан 38 533 807 сўм асосий қарз,
19 266 903 сўм пеня ундириш юзасидан даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён
матнларда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддаси биринчи қисмига кўра пудрат шартномаси бўйича
бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан
маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчилик ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
2-моддасида қонунни амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг бюджет
тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат
харидларига нисбатан татбиқ қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 122-моддаси учинчи
қисмига кўра, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Даъвогар томонидан Ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши
шарт бўлган шартнома бўйича жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши
лозим бўлса-да, мавжуд бўлмаган шартнома асосида ишлар бажарилган.
Ваҳоланки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар
билан тузиладиган битимлар Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг
122-моддаси учинчи қисмида белгиланган тартибда ғазначилик бўлимидан
рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 594-сонли қарорининг 6-бандига асосан бюджет
тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар)
етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид
шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва
фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
судининг
2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 306-сонли Пленум қарорининг
2.3-бандида, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд
бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар
бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан
исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад
этишга асос бўлмаслигига, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига
зид тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмаслиги юзасидан раҳбарий
тушунтириш берилган.
Андижон вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили томонидан
биринчи инстанция судига тақдим этилган ёзма фикрномада тарафлар
шртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, бироқ мазкур шартномага 2020 йил 31 мартда тузилган
10/1-сонли қўшимча келишув шартномаси (шартномани умумий қиймати
50 000 000 сўм) ғазначилик томонидан рўйхатга олинганлиги, шартнома
бўйича жами 50 000 000 сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги қайд этилган.
Қўшимча шартнома тарафлар томонидан судга тақдим этилмаган.
Биринчи инстанция суди мутахассис томонидан бажарилган ишларнинг
ҳажми аниқланганлиги, ишлар бажарилганлиги буюртмачи ва пудратчи
томонидан тасдиқланган форма 2 далолатномалари, солиштирма далолатнома
билан ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъвони қисман
қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Тарафлар ўртасидаги шартномавий муносабат “Давлат харидлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
27-моддасининг
тўртинчи хатбошисига биноан, бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари
бўйича тўловлари махсус ахборот порталида давлат харидларини
режалаштириш, харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш,
шартнома тузиш ва улар тўғрисида ахборот жойлаштириш жараёнлари
тугаганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган тартибда
амалга оширилиши лозим бўлган.
Бироқ, биринчи инстанция суди юқоридаги қонун нормаларига риоя
қилмасдан даъвогарнинг 38 533 807 сўм асосий қарзни ундириш талабини
қаноатлантириш тўғрисида барвақт тўхтамга келган.
Бинобарин, суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал
қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд
аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация
инстанция суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул
қилишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати кассация протестини
қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни, шунингдек суд харажатларини тарафлардан ундириш
масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогарнинг зиммасига
юклаб, биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 578 008 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни,
даъвогар ҳисобидан кассация инстанцияси суди учун 289 004 сўм давлат божи,
Андижон вилоят прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 297, 301, 302, 303-моддалари талабларини қўллаб, кассация
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Бўстон туман прокурорининг кассация протести қаноатлантирилсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 май кунги ҳал
қилув қарори бекор қилинсин.
Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин.
Даъвони қаноатлантириш рад этилсин.
Биринчи инстанция суди учун олдиндан тўланган 578 008 сўм давлат
божи ва 37 500 сўм почта харажати “Ulug`n r building lus” масъулияти
чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин.
Кассация инстанцияси суди учун “Ulug`n r building lus” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 289 004 сўм давлат божи;
- Андижон вилоят прокуратураси фойдасига 41 200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Бўстон туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1703-2501/1830-сонли
иш бўйича 2025 йил 16 июнда берилган Улуғнор туман Ободонлаштириш
бошқармаси ҳисобидан “Ulug`n r building lus” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 38 533 807 сўм асосий қарз, 385 338 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатини ундириш ҳақидаги ижро варақалари бўйича
ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил муддат ичида шу судга
тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Раислик этувчи:
У.Холиков
ҳайъат аъзолари:
А.Мадаминов
У.Бузурходжаев