← Назад
Решение #2826215 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2501/22372-сонли
иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончномага асосан) Н.Қодирова, жавобгар вакили
(ишончномага асосан) А.Джалоловларни иштирокида, даъвогар “Фарғона
ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг жавобгар
«Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамиятидан 72
128 866 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 72 128 866 сўм асосий қарз
ва тўланган 41 200 сўм почта ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан
кўрсатмаларини баён қилиб ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар
томонидан бугунги кунга қадарли қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз
кўрсатмаларини баён қилиб, қарздорлик тўлиқ тўланганлиги сабабли даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этилишини сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини
ўрганиб
чиқиб,
куйидагиларга
кўра
даъвони
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, Киргули шаҳар электр таъминоти
корхонаси билан «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамияти ўртасида
2022 йил 1 январь кунги 3692-сонли улгуржи истеъмолчиларга электр
энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи”
истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф
этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган
пайтидан
бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент
амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур
қарздорлик солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 72 128 866 сўм
асосий
қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, жавобгарнинг судга тақдим қилган маълумотномасига кўра,
жавобгар 72 128 866 сўм асосий қарзни тўлиқ тўлаганлиги учун даъвони
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиршни рад этишни,
даъвогар
фойдасига жавобгар ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни
ҳамда
жавобгар
ҳисобидан
Республика
бюджетига
1 442 577,32 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
и Республика бюджетига ундирилсин.
муддат ичида суднинг ҳал цнлув
Даъво аризасни қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси”
акциядорлик
^Ъюят ицтисодий
судига
алелляция
жамияти фойдасига жавобгар «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик
жамияти
Т .Маматожиев
ҳисобидан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар «Фарғона сув таъминоти» акциядорлик жамиятидан
1 442 577,32 сўм давлат
бож
Ишда
иштирок
И