← Назад
Решение #2826218 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 170 символов
4-2005-2501/3587-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BOZOROV RAVSHAN
MURODOVICH” фермер хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисида киритилган даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни,
суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
иш ҳужжатларидан кўринишича ва даъво аризасида баён қилинишича,
“BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) ва жавобгар “BOZOROV RAVSHAN
MURODOVICH” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб
юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга
ҳисобварақ - фактура орқали нефть маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар
томонидан махсулотлар қабул қилиб олинган.
Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган. Бироқ, қолган
тўловлар амалга оширилмаган, натижада 10 321 950 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Шу сабабли, низо вужудга келган ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритиб, жавобгар
ҳисобидан 10 321 950 сўм асосий қарз ва 5 160 975 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Бироқ, даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, суд муҳокамасини унинг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128-170-моддаларини қўллаб ишни
тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги
ҳужжатларга кўра 10 321 950 сўмлик қарздорлик мавжуд.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 10 321 950 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун
5 160 975 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби ҳам асосли, шартнома шартлари ва
қонунчилик асосида тўғри ҳисобланган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги
163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини муҳокама этиб, тарафларнинг
мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома интизомига
риоя этишларини, номутаносиблигини инобатга олиб, 300 000 сўм миқдорида
пеня ундиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,
234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
қарор
қилди:
“BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“BOZOROV RAVSHAN MURODOVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан
даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
10 321 950 сўм асосий қарз, 300 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“BOZOROV RAVSHAN MURODOVICH” фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев