← Назад
Решение #2826220 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 740 символов
4-1601-2505/21718-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ББ ҳисобидан 16 829 676,89 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, жавобгар вакили
Э.Ш.Юлчибаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2024 йил 11 январда N
13420240120996471-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар уяли алоқа хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизмат
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳақини жавобгар тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 16 829 676,89 сўм миқдорда қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси
оқибатсиз қолдирилганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 16 829 676,89 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъвогар вакили суд муҳокамасида ҳақиқатдан ҳам жавобгар билан шартнома
тузилганлигини, шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини,
шартнома тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига
жойлаштирилмаганлигини, қарздорлик тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи прокурор суд мажлисида даъво талабини асоссиз деб
ҳисоблаб, уни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
ҳамда учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурор фикрини тинглаб,
даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 январда
тузилган N
134-20240120996471-сонли хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартномага
мувофиқ даъвогар жавобгарга уяли алоқа хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса
кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга жами 20 588 878,51 сўмлик хизматлар кўрсатилган.
Шартномада кўрсатилган хизматлар ҳақи даъвогарнинг тарифи асосида
тўланиши белгиланган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай кўрсатилган хизматлар ҳақини шартномада белгиланган шартлар асосида
тўлиқ тўламаган ва 16 829 676,89 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборган 2024 йил 12 июндаги
04-02/5246/1443846248-сонли
талабномаси
жавобгар
томонидан
оқибатсиз
қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг Наманган тумани Ғазначилик хизмати бўлими судга 2025 йил
30 декабрдаги 01/12-35/72-сонли хат тақдим этиб, унда тарафлар ўртасида тузилган
2024 йил 11 январдаги N
134-20240120996471-сонли шартнома ғазначилик
хизмати орқали рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартиш ва
қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
кириши белгиланган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартнома электрон дўкон орқали, танлов ёки
тендер, шунингдек Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб
берувчи билан тузилмасдан тўғридан-тўғри тузилган. Шартнома тузилганлиги
тўғрисидаги ахборот махсус ахборот порталига жойлаштирилмаган. Бу ҳолат
даъвогар вакилининг суд муҳокамасидаги тушунтиришлари билан ўз тасдиғини
топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 31-бандида шартнома тузилмаган
ёки ҳақиқий эмас деб топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик
чорасини қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлиши,
32-бандида агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги
шартномаларни фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона
етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга қилинмасдан
тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.
ФК 116-моддасининг биринчи қисмига асосан қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир,
бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилади.
Мазкур ҳолатда, шартнома танлов (тендер) савдолари натижалари бўйича
тузилганлигини, ғазначилик бўлинмасида рўйхатга олинганлиги даъвогар томонидан
ИПКнинг 68 ва 72-моддаларига асосан далиллар билан исботлаб берилмади.
Шу боис суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли суд даъво аризаси
судга киритилишида олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат божини ҳамда 41 200 сўм
почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдириш лозим деб ҳисоблайди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 128, 170, 176, 180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “АА” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ш.Ж.Шералиев
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(Хулоса қисми)
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1601-2505/21718-сонли иш
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар “АА”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар ББ ҳисобидан 16 829 676,89 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни
Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжонов, жавобгар вакили
Э.Ш.Юлчибаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суднинг биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 128, 170, 176, 180 ва 186-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 412 000 сўм давлат
божи ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари даъвогар “АА” масъулияти чекланган
жамияти зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ойлик муддатда шу суд
орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев