Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1603-2502/8810 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SOATOV DILSHOD TUYCHIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение OQ OS QURILIS O AS YO Ответчик / Подсудимый NE BUS
Source ID bfa906a9-c357-43a4-b4b7-a8d3e38abd8f Claim ID PDF Hash f41406f2c2cb7f0f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ИПК 72-моддаси ИПК 72 law
онуни 32-моддаси онуни 32 law
ФК 326-моддаси ФК 326 law
биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси биринчи инстанция суди ФК 326 law
ФКнинг 446-моддаси ФКнинг 446 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 28 996 символов
4-1603-2502/8810-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья Д.Соатов Кассация инстанциясида маърузачи судья Ш.Тўхтабоев НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Р.Мамажонова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Қ.Ходжаев ва Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “OQ OS QURILIS O AS YO” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 363 753 696 сўм асосий қарз, 181 876 848 сўм пеня жами 545 630 544 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини даъвогар вакиллари Х.Қулдошев ва З.Ибрагимов (ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Эшонов (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида, телеграм мессенжери орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “OQ OS QURILIS O AS YO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 363 753 696 сўм асосий қарз, 181 876 848 сўм пеня жами 545 630 544 сўм ундириб беришни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 312 995 296 сўм асосий қарз, 32 864 506 сўм пеня, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажэати ва 4 694 929 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 103 000 сўм ВКА харажати ундирилиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Кассация шикоятига асос сифатида, даъвогар томонидан 2024 йил 13 февралдаги 1-сонли ва 2024 йил 26 мартдаги 2-сонли шартномалар билан етказиб берилган дея фараз қилинаётган маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги, 1-сонли шартнома бўйича 157 825 700 сўмлик ва 2-сонли 1 шартнома бўйича 205 927 996,76 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги, жавобгар томонидан ортиқча тўланган пул маблағлари қайтариб берилмаётганлиги, ҳар икки шартнома 2-бобининг 2,9-бандига кўра етказиб берувчи томонидан етказиб берилган ҳар бир партия маҳсулот учун алоҳида-алоҳида йўл варақаси бериш ва уларни томонлар ўртасида алмашинини белгиланган бўлса-да, даъвогар томонидан мазкур турдаги ҳужжатлар алмашинуви амалга оширилмаганлиги, шунингдек жавобгарга товар ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи товар-транспорт юк хати тақдим этилмаганлиги, жавобгар фақатгина 600 000 000 сўмга ишончнома тақдим этганлиги бироқ, даъвогар томонидан 1-сонли шартнома бўйича 1 357 780 040 сўмлик, 2-сонли шартнома бўйича 755 927 996,79 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги таъкидланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологиялаприни қўллашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги 673-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг руспублика ҳудудида 2024 йил 1 апрелдан бошлаб йирик солиқ тўловчилар, 2024 йил 1 июлдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар учун товар-траспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш тизими мажбурий тартибда жорий этилган бўлса-да, бироқ даъвогар қўлда ясалган ҳамда топширган шахслари номаълум бўлган имзолар орқали маҳсулотларни қабул қилинганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, даъвогар ўзига берилган ҳуқуқдан инсофсиз равишда фойдаланиб, судга 2025 йилнинг сентябрь ойида мурожаат этаётганлиги, бунинг натижасида пеня миқдорини сунъий равишда ошириб жавобгардан кўпроқ пул маблағини ундиришга уринаётганлиги ҳақида важлар келтирилган. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, солиқ қонунчилиги билан белгиланган харакатлар амалга оширилмаганлиги, биринчи инстанция суди етказиб берилмаган маҳсулотлар бўйича ҳисобварақ-фактурани далил сифатида баҳолаб барвақт хулосага келганлиги, Пленум Қарори талабларига кўра, юк хати ва ишончнома бўлиши лозим бўлса-да, биринчи инстанция суди бу ҳолатларни инобатга олмасдан ҳал қилув қарорини қабул қилганлигини, даъвогар билан шартнома тузилгандан кейин аввалига сифатли маҳсулот, кейинчалик эса сифатсиз маҳсулот берилганлигини, даъвогарга сифатсиз маҳсулотларни сифатлисига алмаштириб бериш сўралганлигини, даъвогар ҳисобварақ-фактурани тасдиқлаб бериб туришни, кейинчалик сифатли маҳсулотларни етказиб беришини билдирганлигини, шу боис ҳисобварақфактура тасдиқлаб берилганлигини, жавобгар томонидан оҳирги 50 000 000 сўмлик олинган қурилиш маҳсулотнинг сифатсизлигига доир ҳисобварақ-фактура бўйича эътироз билдирилганлиги сабабли даъвогар маҳсулотларни қайтариб олганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантириб беришни сўради. Суд муҳокамасида даъвогар вакили кассация шикояти бўйича судлов ҳайъатига ёзма эътирознома тақдим этиб, маҳсулотлар жавобгар жамиятнинг 2 ягона таъсисчиси ҳамда раҳбари бўлган Азизбек Саламов томонидан қабул қилиб олинганлигини, жавобгар юк хатларини қоғоз шаклида ҳамда уч нусҳада юборишни илтимос қилганлигини боис, юк хатлари қоғоз шаклида шаклантирилганлигини, юк хатида автотранспорт воситасининг русуми, давлат рақами ва хайдовчининг паспорт маълумотлари кўрсатилганлигини, юк хатларида жавобгарнинг ҳар хил вакиллари имзо қўйиб олганлигини, шартномага асосан, жавобгар маҳсулотнинг сифатсизлиги бўйича 6 ой мобайнида эътироз билдириши лозимлиги белгиланганлигини, бироқ қарздорликни ундириш бўйича судга даъво киритилгандан сўнг, яъни орадан бир йилдан ошиқ вақт ўтгандан сўнг эътироз билдираётганлигини, маҳсулотни мувофиқлик сертификати мавжудлигини, иш ҳужжатларига тақдим этилганлигини, жавобгарнинг объектида ишлар якунланганлиги боис уларга 50 000 0000 сўмлик маҳсулот керакмаслигини билдирганлиги сабабли ушбу маҳсулотлар қайтиб олинганлигини маълум қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасликни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ф,уқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисми мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва 3 шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2024 йил 13 февралда 1-сонли жами 1 513 561 000 сў млик ва 2024 йил 26 мартда 2-сонли жами 798 598 169,60 сўмлик қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланган. “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарга 2024 йил 13 февралдаги 30-сонли ва 2024 йил 9 августда 336-сонли жами 600 000 000 сўм қийматдаги ишончнома берилган. Тарафлар ўртасидаги 2024 йил 13 февралдаги 1-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 28 февралдаги 3-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 250 780 040 сўмлик, 2024 йил 31 мартдаги 5-сонли ҳисобварақфактурага асосан 264 454 000 сўмлик, 2024 йил 30 апрелдаги 8-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 267 245 740 сўмлик, 2024 йил 31 майдаги 12-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 282 188 840 сўмлик, 2024 йил 29 июндаги 16-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 35 073 160 сўмлик, 2024 йил 31 июлдаги 19-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 241 983 920 сўмлик ва 2024 йил 30 августдаги 27-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 16 100 000 сўмлик жами 1 357 825 700 сўмлик қурилиш маъсулотлари етказиб берилган. Мазкур ҳисобварақ-фактуралар тарафлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган. “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарга 2024 йил 13 февралдаги 0000000068-сонли тўлов топшириқномаси билан 400 000 000 сўм, 2024 йил 18 апрелдаги 279-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм, 2024 йил 8 июлдаги 424-сонли тўлов топшириқномаси билан 400 000 000 сўм ва 2024 йил 9 августдаги 481-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм жами 1 200 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасидаги 2024 йил 13 февралдаги 1-сонли шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 157 825 700 сўм (1 357 825 700 – 1 200 000 000 = 157 825 700 сўм)ни ташкил этади. Тарафлар ўртасидаги 2024 йил 26 мартдаги 2-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятига 2024 йил 31 мартдаги 6-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 261 168 039,06 сўмлик, 2024 йил 30 апрелдаги 9-сонли ҳисобварақфактурага асосан 177 246 292,32 сўмлик, 2024 йил 31 майдаги 13-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 106 745 961,44 сўмлик, 2024 йил 29 июндаги 17-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 9 665 892,10 сўмлик, 2024 йил 30 августдаги 20-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 150 343 411,87 сўмлик, 2024 йил 3 октябрдаги 46-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 50 758 400 сўмлик жами 755 927 996,79 сўмлик қурилиш маъсулотлари етказиб берилган. Мазкур ҳисобварақ-фактуралар тарафлар раҳбарлари томонидан тасдиқланган. 4 Ушбу шартнома бўйича “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти томонидан даъвогарга 2024 йил 22 майдаги 334-сонли тўлов топшириқномаси билан 500 000 000 сўм ва 2024 йил 22 октябрдаги 593-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 000 000 сўм жами 550 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Тарафлар ўртасидаги 2024 йил 26 мартдаги 2-сонли шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги 205 927 996,79 сўм (755 927 996,79 – 550 000 000 = 205 927 996,79 сўм)ни ташкил этади. Даъвогар томонидан қурилиш маҳсулотларини етказиб берилганлиги ва “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти томонидан қабул қилиб олинганлиги ҳақида 2024 йил 15 февралдаги 1-сонли, 2024 йил 17 февралдаги 2-сонли, 2024 йил 18 февралдаги 3-сонли, 2024 йил 25 февралдаги 4-сонли, 2024 йил 25 февралдаги 5-сонли, 2024 йил 26 февралдаги 6-сонли, 2024 йил 26 февралдаги 7-сонли, 2024 йил 2 мартдаги 8-сонли, 2024 йил 2 мартдаги 9-сонли, 2024 йил 8 мартдаги 10-сонли, 2024 йил 8 мартдаги 11-сонли, 2024 йил 9 мартдаги 12-сонли, 2024 йил 10 мартдаги 13-сонли, 2024 йил 12 мартдаги 14-сонли, 2024 йил 16 мартдаги 15-сонли, 2024 йил 24 мартдаги 18-сонли, 2024 йил 19 мартдаги 16-сонли, 2024 йил 27 мартдаги 17-сонли, 2024 йил 28 мартдаги 20-сонли, 2024 йил 2 апрелдаги 21-сонли, 2024 йил 2 апрелдаги 22-сонли, 2024 йил 6 апрелдаги 23-сонли, 2024 йил 6 апрелдаги 24-сонли, 2024 йил 8 апрелдаги 25-сонли, 2024 йил 8 апрелдаги 26-сонли, 2024 йил 14 апрелдаги 27-сонли, 2024 йил 14 апрелдаги 28-сонли, 2024 йил 17 апрелдаги 29-сонли, 2024 йил 17 апрелдаги 30-сонли, 2024 йил 23 апрелдаги 31-сонли, 2024 йил 24 апрелдаги 32-сонли, 2024 йил 26 апрелдаги 33-сонли, 2024 йил 27 апрелдаги 34-сонли, 2024 йил 29 апрелдаги 35-сонли, 2024 йил 29 апрелдаги 36-сонли, 2024 йил 30 апрелдаги 37-сонли, 2024 йил 30 апрелдаги 38-сонли, 2024 йил 2 майдаги 39-сонли, 2024 йил 2 майдаги 40-сонли, 2024 йил 6 майдаги 41-сонли, 2024 йил 6 майдаги 42-сонли, 2024 йил 8 майдаги 46-сонли, 2024 йил 8 майдаги 47-сонли, 2024 йил 9 майдаги 49-сонли, 2024 йил 9 майдаги 50-сонли, 2024 йил 11 майдаги 53-сонли, 2024 йил 14 майдаги 57-сонли, 2024 йил 14 майдаги 58-сонли, 2024 йил 16 майдаги 63-сонли, 2024 йил 18 майдаги 64-сонли, 2024 йил 20 майдаги 65-сонли, 2024 йил 22 майдаги 66-сонли, 2024 йил 27 майдаги 68-сонли, 2024 йил 28 майдаги 69-сонли, 2024 йил 30 майдаги 71-сонли, 2024 йил 30 майдаги 72-сонли, 2024 йил 2 июндаги 74-сонли, 2024 йил 4 июндаги 75-сонли, 2024 йил 4 июндаги 76-сонли, 2024 йил 1 июлдаги 79-сонли, 2024 йил 6 июлдаги 81-сонли, 2024 йил 6 июлдаги 82-сонли, 2024 йил 9 июлдаги 83-сонли, 2024 йил 9 июлдаги 84-сонли, 2024 йил 10 июлдаги 85-сонли, 2024 йил 10 июлдаги 86-сонли, 2024 йил 12 июлдаги 87-сонли, 2024 йил 12 июлдаги 88-сонли, 2024 йил 14 июлдаги 89-сонли, 2024 йил 14 июлдаги 90-сонли, 2024 йил 19 июлдаги 91-сонли, 2024 йил 22 июлдаги 92-сонли, 2024 йил 24 июлдаги 93-сонли, 2024 йил 31 июлдаги 94-сонли, 2024 йил 18 августдаги 97-сонли ва 2024 йил 18 августдаги 98-сонли ишончномалар орқали тасдиқланади. “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари 5 марказининг маълумотномасига асосан 2024 йил 25 декабрда “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти (мазкур низо бўйича жавобгар) номига ўзгартирилган. Жавобгарнинг 2024 йил 25 декабрда Давлат хизматлари маркази томонидан тасдиқланган уставининг 1.5-бандига кўра жавобгар “FARG`ONA KRIS AL QURILIS ” масъулияти чекланган жамиятининг тўлиқ ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасидаги 2024 йил 13 февралдаги 1-сонли шартнома бўйича 157 825 700 сўм тўланмай қолган асосий қарз тўлаш ҳақида 2025 йил 6 августда 6-сонли ҳамда тарафлар ўртасидаги 2024 йил 26 мартдаги 2-сонли шартнома бўйича 205 927 996,79 сўм тўланмай қолган асосий қарз тўлаш ҳақида 2025 йил 6 августда 7-сонли огоҳлантириш хатлари юборилган. Жавобгар томонидан мазкур огоҳлантириш хатлари жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236 – моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 449-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномалари билан амалга оширилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасида, ҳисобварақ-фактура Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 2-бандида, ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан 6 расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши назарда тутилган. Мазкур Низомнинг 61-бандининг иккинчи хатбошисида, юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали электрон ҳисобварақ-фактура имзоланиши қайд этилган. Даъвогар биринчи инстанция судига 2025 йил 27 октябрда ариза билан мурожаат этиб, жавобгар томонидан 2025 йил 10 октябрда 46/1-сонли ҳисобварақ-фактура билан 50 758 400 сўмлик қийматдаги қурилиш маҳсулоти қайтарилганлиги сабабли 312 995 296 сўм асосий қарз, 156 497 648 сўм пеня жами 469 492 944 сўмга даъво талабларини камайтириб, ундириб бериш талаби билан мурожаат этган. Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилган. ИПК 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогар томонидан қурилиш маҳсулотларини етказиб берилганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган электрон ҳисобварақ-фактура ва юк хатларидан ўз тасдиғини топишини инобатга олиб, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобдан даъвогар фойдасига 312 995 296 сўм асосий қарз ундириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32-моддасининг иккинчи қисмида, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланганлигидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгар ҳисобидан 1-сонли шартнома бўйича 78 912 850 сўм, 2-сонли шартнома бўйича 102 963 998 сўм жами 181 876 848 сўм пеня ҳисоблаб ундириб беришни сўраган. Даъвогар низони биринчи инстанция судида кўриш жараёнида даъво талаблари миқдорини камайтириш ҳақида 2025 йил 27 октябрда ариза билан мурожаат этиб, жавобгардан 156 497 648 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг аризаси қаноатлантирилган. ФК 260-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФК 261-моддасининг биринчи - иккинчи қисмларига мувофиқ неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. 7 ФК 326-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Шунингдек, мазкур модданинг иккинчи қисмида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эгалиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Юқрида қайд этилган ФК моддаси ва Пленум қарори талабларидан келиб чиқиб, биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини тўлиқ текшириб, далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, пеняни сунъий равишда ўсишига, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, даъвогар томонидан ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаслиги оқибатида ўзига нисбатан зарар миқдорининг кўпайишига сабаб бўлганлиги ҳолатини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 32 864 506 сўм ундиришни лозим деб топиб асосли хулосага келган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида ва суд муҳокамасида келтирган важлари билан келишмайди ҳамда қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди: - гарчи, жавобгар ўзининг кассация шикоятида даъвогар томонидан 2024 йил 13 февралдаги 1-сонли ва 2024 йил 26 мартдаги 2-сонли шартномалар билан етказиб берилган дея фараз қилинаётган маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилмаганлиги, 1-сонли шартнома бўйича 157 825 700 сўмлик ва 2-сонли шартнома бўйича 205 927 996,76 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги, жавобгар томонидан ортиқча тўланган пул маблағлари қайтариб берилмаётганлигини қайд этган бўлса-да, бироқ Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура — Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини 8 тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши назарда тутилганлигидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан жавобгарга 1-сонли шартнома бўйича жўнатилган жами 1 357 825 700 сўмлик ҳамда 2-сонли шартнома бўйича жами 755 927 996,79 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар жавобгарнинг раҳбари томонидан тасдиқлаб берилган. Шунингдек, даъвогар томонидан қурилиш маҳсулотлари етказиб берилганлиги ҳақида юк хатлари ҳам тақдим этилган; - бундан ташқари, жавобгар фақатгина 600 000 000 сўмга ишончнома тақдим этганлиги бироқ, даъвогар томонидан 1-сонли шартнома бўйича 1 357 780 040 сўмлик, 2-сонли шартнома бўйича 755 927 996,79 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги маълум қилинса-да, ваҳоланки жавобгар юқорида қайд этилган жами 2 113 708 036,79 сўм доирасида ишончнома берилмаган бўлса-да, эътирозларсиз маҳсулотни қабул қилиб олиб, ҳисобварақ-фактураларни тасдиқлаб берган; - шунингдек, жавобгарга товар ҳақиқатда етказиб берилганлигини тасдиқловчи товар-транспорт юк хатлари электрон тарзда тақдим этилмаганлигини билдирса-да, Низом 2-бандининг тўртинчи хатбошисида товар-моддий бойликларни юклаб жўнатиш билан реализация қилинганда электрон ҳисобварақ-фактура электрон товар-транспорт юк хати билан бирлаштирилган ҳолда расмийлаштирилиши мумкинлиги қайд этилган бўлиб, шарт сифатида белгилаб ўтилмаган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўзаро келишиб қурилиш маҳсулотларни етказиб берилганлигини оддий ёзма шаклда расмийлаштириб, унда автотранспорт воситасининг русуми, давлат рақами ва хайдовчининг паспорт маълумотлари кўрсатилган ҳамда юк хатларида маҳсулотлар олинганлиги ҳақида имзо қўйиб расмийлаштирилган; - хусусан, жавобгар кассация шикоятида даъвогар ўзига берилган ҳуқуқдан инсофсиз равишда фойдаланиб, судга 2025 йилнинг сентябрь ойида мурожаат этаётганлиги, бунинг натижасида пеня миқдорини сунъий равишда ошириб жавобгардан кўпроқ пул маблағини ундиришга уринаётганлиги қайд этилса-да, биринчи инстанция суди ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб камайтирган; - шунинг билан бирга, жавобгар вакили суд мажлисида даъвогар билан шартнома тузилгандан кейин аввалига сифатли маҳсулот, кейинчалик эса сифатсиз маҳсулот берилганлиги, даъвогарга сифатсиз маҳсулотларни сифатлисига алмаштириб бериш сўралганлиги, даъвогар ҳисобварақфактурани тасдиқлаб бериб туришни, кейинчалик сифатли маҳсулотларни етказиб беришини билдирганлиги, шу боис ҳисобварақ-фактура тасдиқлаб берилганлигини маълум қилган бўлса-да, ваҳоланки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми “Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида” 2007 йил 28 декабрдаги 174-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошисида, ФКнинг 446-моддасига асосан сотиб олувчи (олувчи) шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг 9 қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган муддатда кўздан кечириши лозимлиги; иккинчи хатбошисида, сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Бундан ташқари, мазкур Пленум қарори 9-бандининг тўртинчи хатбошисида, етказиб берилган маҳсулот (товар)ларнинг сифати ва бутлиги (комплектлиги) стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар)га, шунингдек шартномада назарда тутилган талабларга номувофиқлигини белгиловчи далолатнома тузилиши ҳамда судга тақдим этилиши белгиланган бўлиб, бироқ жавобгар қурилиш маҳсулотлари сифатсизлиги тўғрисида товар етказиб берувчи (даъвогар)ни дарҳол ёзма равишда хабардор қилганлиги ҳақида ёзма ҳужжат тақдим этмади. Шунингдек, тарафлар ўртасида тузилган ҳамда имзоланган номувофиқлигини белгиловчи далолатнома судга тақдим этилмади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига биноан, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришсиз, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 2 728 153 сўм давлат божи ундиришни, у томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 72, 118, 297, 299, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 728 153 сўм давлат божи ундирилсин. 10 Ижро варақаси берилсин. “NE BUS” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари Қ.Ходжаев Ш.Тўхтабоев 11