← Назад
Решение #2826230 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 703 | — | code_article | |
| СКнинг | 242 | — | law | |
| нинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 46 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 578 символов
4-1807-2501/5127-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2026 йил 6 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, Чироқчи туман
прокурори катта ёрдамчиси М.Абдуллаевнинг қатнашувида, даъвогар вакили
А.Облабердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакили Н.Бойсариев
(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган
жамиятининг, жавобгар Хххга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида, видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
- даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Ххх (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан
850.981.000 сўм кўрсатилган хизматлардан юзага келган зарарни ундиришни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 5 декабрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Ушбу учинчи шахс суд мажлиси муҳокамасига қадар маълумотнома
тақдим этиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Қашқадарё вилоят Ғазначилик
бошқармаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича
шўбасида рўйхатдан ўтиб, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 21 августдаги қарорига асосан шартнома ҳақиқий эмас деб
топилганлигини маълум қилиб, иш хажми кўплиги сабабли ишни ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида
2024 йил 20 майда ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома
расмийлаштирилган бўлса-да, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг
2024 йил 21 августдаги ҳал қилув қарорига асосан шартнома ҳақиқий эмас
деб топилганлигини маълум қилиб, бу эса ўз-ўзидан битимнинг ҳақиқий
эмаслигига олиб келишини, фуқаролик кодексининг 114-116-моддалари
талабидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлар электрон тасдиқланган
ҳисоб-фактура, солиштирма-далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан тасдиқланишини билдириб, шартномани ҳақиқий эмаслик оқибатини
қўллаб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили даъво
талабини тан олиб, 910.980.000 сўмлик кўрсатилган хизматлар қабул
қилинганлигини тан олиб, даъвогарга ҳеч қандай эътирози йўқлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
1
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган прокурор тарафлар
ўртасида 2025 йил учун шартнома мавжуд эмаслигини билдириб, даъво
талабини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини, даъво
аризасида келтирилган ҳолатлар иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил
20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартноманинг 1.1-бандида “Аутсорсер”
“Буюртмачи”нинг буюртмаси бўйича мазкур шартноманинг 1.2-бандида
кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, “Буюртмачи” эса ушбу хизматлар
учун пул тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлардан келиб чиқиб, даъвогар 2025 йил
30 июнда 910.980.000 сўмлик кўрсатилган хизматлар қиймати жавобгар
томонидан қабул қилиниб, қарздорлик солиштирма-далолатнома ҳамда қоғоз
шаклда ҳисоб-фактура билан тан олинган бўлса-да, тўловлар амалга
оширилмаганлигини қайд этган.
Даъвогарнинг
қарздорликни ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги
ўринда – ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл
қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган
бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (бундан буён матнда
СКнинг деб юритилади) 47-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларни
(хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги
тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса,
ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт. СКнинг 242-моддаси тўртинчи қисмига кўра, хизматлар
2
кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура ёки бошқа ҳужжат
расмийлаштирилган (имзоланган) сана хизматларни реализация қилиш бўйича
айланма амалга оширилган санадир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура –
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш
мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи)
томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги
(форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар
кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши
қайд этилган.
Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон
шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби
юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 850.981.000 сўмлик бажарилган ишлар қиймати
юзасидан иш ҳужжатларига илова қилинган қул ёзма тартибда
расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар Солиқ кодекси ва Низом талабларига
мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган.
Ишга жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси 2025
йил 4 ноябрдаги 01-35/660-сон маълумотнома тақдим этиб, тарафлар
ўртасидаги 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси Қашқадарё вилоят Ғазначилик бошқармаси Давлат
харидларини ривожлантириш ва мониторинг бўйича шўъбасидан рўйхатдан
бўлса-да, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги
ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилганлигини билдирган.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
“Давлат
харидлари
тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг
19-моддаси мазмунига кўра, бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари
ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши,
бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш
манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус
ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва
оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шартлиги келтирилган.
Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга
оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда
танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган
усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга
бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги
тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан
ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги
белгиланган.
Қонуннинг 49-моддаси мазмунига кўра, электрон дўконда бир
шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача)
қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши
3
мумкин. Шунингдек, Қонуннинг 56-моддасида, энг яхши таклифларни
танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида
бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил
этади.
Суд мажлиси муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган 2024 йил 20 майда (1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ
эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризасига
асосан Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 21 августдаги
4-1807-2401/981-сонли ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳақиқий эмас деб топилган мазкур шартноманинг 8.1-бандида
шартнома имзоланган пайтдан кучга кириши ва 2024 йил 31 декабргача амал
қилиши кўрсатилган.
Ҳолбуки, даъвогар ўз талабида кўрсатилган 850.981.000 сўмлик
кўрсатилган хизматлар қийматини 2025 йил 1 январдан 2025 йил 1-июнга
қадар, яъни 2024 йил 31 декабрда якунига етган шартнома бўйича ундиришни
сўраган.
Аслида даъвогарнинг 2025 йил учун хизмат кўрсатиш шартномаси
мавжуд эмаслиги ёки даъвога асос қилиб келтирилган 2024 йил 20 майда
(1834-4-66-ТВ/2024) 71-сон ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
суднинг қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.
Шу боисдан суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда - ИПК)нинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ушбу Кодекснинг 72-моддасига биноан қонун ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари
бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
4
2
фоизи
миқдорида,
бироқ
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этиб, олдиндан тўланган почта харажатини инобатга олишни ҳамда даъвогар
ҳисобидан республика бюджетига 17.019.620 сўм давлат божи ҳамда иш
видеоконференсалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 72,
74, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
Почта харажати тўланганлиги инобатга олинсин.
Даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятдан республика
бюджетига 17.019.620 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Латипов
5