← Назад
Решение #2826235 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1505-2502/10615-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов,
даъвогар Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида назорат инспекциясининг жавобгар – “NEW HO E CO PLEX”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 999 988 сўм ажратма ва суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида иқтисодий ишни,
Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги
соҳасида назорат инспекцияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “NEW HO E CO PLEX”
масъулияти чекланган жамият (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан 1 999 988 сўм ажратма ҳамда суд харажатини ундиришни сўраган.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси даъвогар томонидан жавобгарга почта
орқали юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг саккизинчи қисмига кўра,
суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади.
Иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидагиларга
асосан даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар 2024 йил 8 июль кунги
135476522-сонли оммавий офертага асосан, Олтиариқ тумани, Шарқ тонги
кўчаси 15А-уйда 1-143-хонадонда қурилиш қурилиши тугалланмаган кўп
қаватли турар-жой биносини қурилиши объектида қурилиш–монтаж ишларини
бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини
текширувини амалга ошириш учун инспекциядан давлат рўйхатидан
ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 369-моддасининг иккинчи бандига кўра, шартноманинг
барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб
қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида
шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта
(оммавий оферта) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрель
кунидаги 214-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-
жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари
тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб 10-бандига кўра, лойиҳа ҳужжатлари бўйича
қурилиг-монтаж ишларининг амалга оширилишида ва қурилиш-монтаж
ишлари тугалланган объектларнинг фойдаланишига қабул қилинишида
шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва
стандартларига риоя қилиниши, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибда
солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат
назоратини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февраль кунидаги
“Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат
қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги 4586-сонли
Қарорининг 8-бандида 2020 йил 1 апрелдан бошлаб давлат қурилиш назорати
амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий
инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига
тенг ягона миқдорда (қўшимча қиймат солиғисиз) белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрель
кунидаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қурилиш-монтаж ишларини
бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламенти”нинг 2-боб 20-бандига кўра, ариза
берувчи инвойсда кўрсатилган суммани инвойс тушган кундан бошлаб бир ой
муддатда тўлаши шарт.
Жавобгар инвойсда кўрсатилган 1 999 988 сўм ажратмани ўз вақтида тўлаб
бермаган, натижада даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан ажратма ҳамда суд харажатини ундиришни сўраган.
Шу сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 1 999 988 сўм қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогар томонидан юзага келган қарздорликни қоплаш учун жавобгарга
2025 йил 28 июнь кунги 01-10/2241-сонли талабнома юборилган, лекин
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу ҳолатлар ишдаги мавжуд хабарнома, талабнома ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи, мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
Юқорида қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 999 988 сўм ажратмани ундириш тўғрисидаги даъво талаби асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 999 988 сўм
ажратма қарздорлигини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд ҳаражатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, даъвони қаноатлантирилганлигини
инобатга олиб, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи ва почта
харажатини жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Зеро, ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 1 999 988 сўм ажратма, 412 000 сўм давлат божи
ва 41 200 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179,2033, 2034-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “NEW HO E CO PLEX” масъулияти чекланган жамият
ҳисобидан даъвогар Фарғона вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал
хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси фойдасига 1 999 988 сўм ажратма,
41 200 сўм почта ҳаражати ва 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал
қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул
қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн
кунлик муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга (протест келтиришга) ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Мирзаматов