Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/22943 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Давлатобод тумани
Source ID 5ab966e0-5603-425d-a02e-7d73858f7a7e Claim ID PDF Hash 019a43a5c5dbab06... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 49 law
онунининг 6-моддаси онуни 6 law
онуннинг 8-моддаси онуннинг 8 law
онунининг 15-моддаси онуни 15 law
онунининг 13-моддаси онуни 13 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
ИПКнинг 217-моддаси ИПКнинг 217 law
Текст решения 9 057 символов
4-1601-2504/22943-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, аризачи АААААААААнинг жавобгар ББББББ фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни Наманган шаҳар прокурори катта ёрдамчиси У.Самижонов, аризачи вакиллари И.Жўраев, К.Отамирзаев (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган аризада баён қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан ББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг фаолияти юзасидан мониторинг ўтказилган. Мониторингда жавобгар томонидан “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилмаганлиги ва давлат экологик экспертизаси хулосаси олинмаганлиги аниқланган. Аризачининг экологик лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун “Давлат экологик эспертизаси маркази” давлат муассасасига тақдим этиш тўғрисидаги талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган. Шу боис аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарнинг фаолиятини “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига қадар вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакиллари ва ишда иштирок этувчи прокурор ариза талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўрадилар. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд аризачи вакилларининг тушунтиришларини ва ишда иштирок этувчи прокурор фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига кўра давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар Давлатобод тумани, Юксалиш МФЙ, 7-Нуробод кўчаси, 38-уй манзилида гофрировка қилинган қоғоз ва картон, қоғоз ва картон тара (идиш)лар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган. Аризачи -s rvis.uz маълумотлар базаси орқали жавобгар фаолияти юзасидан мониторинг ўтказганда жавобгар томонидан “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинмай келинаётганлиги аниқланган. Жавобгарга экологик лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун “Давлат экологик эспертизаси маркази” давлат муассасасига тақдим этиш тўғрисида аризачи томонидан 2025 йил 21 октябрда 306/25-сонли талабнома юборилган бўлишига қарамай жавобгар тегишли хулосани олмасдан фаолиятини давом эттирган. Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи давлат экологик экспертизасини ташкил этиши ва ўтказиши, 8-моддасида давлат экологик экспертизаси объектларига атроф табиий муҳит ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар кириши, 11-моддасида ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши шартлиги белгиланган. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар атроф муҳитга таъсирнинг йўл қўйилиши мумкин бўлган энг юқори даражаларини тартибга солувчи экологик ва бошқа йўсиндаги мезонларни ишлаб чиқишлари шартлиги, 25-моддасининг иккинчи қисмида давлат экология экспертизасининг ижобий хулосасисиз лойиҳаларни рўёбга чиқариш ман этилиши назарда тутилган. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ атмосфера ҳавосига доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг йўл қўйиладиган доирадаги нормативларини бузиш билан боғлиқ бўлган фаолият Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ваколатларига мувофиқ уларнинг қарори билан чекланиши, тўхтатиб турилиши, зарарли таъсир кўрсатиш сабабларини бартараф этиш мумкин бўлмаган тақдирда эса, тугатилиши мумкин. Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш (бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига атроф табиий муҳитнинг нормативдан ортиқ даражада ифлосланиши билан боғлиқ хавф юзага келишининг олдини олиш мақсадида ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно) ёки тугатиш суд тартибида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 22-бандининг 10-кичик бандида даъвогарга атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш тўғрисида, шунингдек атроф муҳитга, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақида судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхатида кўрсатилган фаолият тури билан шуғулланиб келган ва давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган. Баён қилинганларга асосланган ҳолда ҳамда жавобгар томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, аризачининг талаби асосли эканлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд аризачининг талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. ИПКнинг 217-моддасига мувофиқ фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораларидан бири ҳисобланади. Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдаси 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176, 177, 186 ва 222-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 8, 11-моддаларини, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 15, 25-моддаларини, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасини, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасини, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 22-бандини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи АААААААААнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББнинг фаолияти “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) лойиҳаси ишлаб чиқилиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олгунига қадар тўхтатиб турилсин. Жавобгар ББББББ томонидан “Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот” (ЭОТБ) давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олинганидан сўнг уч иш куни ичида унинг фаолиятини тиклаб бериш мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин. Жавобгар ББББББ ҳисобидан аризачи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Наманган вилояти бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров