← Назад
Решение #2826261 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 735 | 1 | code_article | |
| ФКнинг | 736 | 2 | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 047 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 06 январь
4-1501-2502/21980-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Юсупов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар Н.Мўйдинов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «**********************» АТБ манфаатида жавобгар –
ЯТТ ********************** ва қўшимча жавобгар - “**********************” АЖ
ҳисобидан 61 866 667 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 2 133 333 сўм
муддати ўтган фоиздан ва 7 976 329,67 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар «**********************» АТБнинг
Фарғона минтақавий филиали ва жавобгар ЯТТ ********************** ўртасида 2025
йил 28 февраль куни 92-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк
муассасаси қарздорга тадбиркорлик мақсадида мақсадида 64 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағларини ажратиши, қарздор эса кредит маблағларини шартномада
белгиланган тартибда ва муддатларда тўлаб бориш мажбуриятини ўз зиммаларига
олган.
Кредит шартномаси иловасига қарздор кредит асосий қарзи ва фоизларини
шартнома иловасида белгиланган миқдорларда тўловларни тўлаши лозим бўлган.
Кредит таъминоти сифатида банк ҳамда “**********************” АЖ билан
тузилган 28.02.2025 йилдаги №11-06/071110000203-сонли кредит қайтмаслик хатарини
суғурталаш шартномаси имзоланган.
Қарздор мунтазам равишда кредит асосий қарзи ва фоизи тўловларини
кечиктириб, муддати ўтган қарздорликка йўл қўйган.
Қарздор
ЯТТ
**********************
томонидан
2025
йил
03 октябрь ҳолатига муддати ўтган кредит фоизидан 7 976 329,67 сўм миқдорида
қарздорлик вужудга келган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси
даъвогар «**********************» АТБ манфаатини кўзлаб, жавобгар ЯТТ
**********************га нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар
ЯТТ ********************** ва қўшимча жавобгар - “**********************” АЖ
ҳисобидан
кредитнинг
асосий
қисмидан
61 866 667
сўм,
2 133 333 сўм муддати ўтган фоиздан ва 7 976 329,67 сўм миқдорида кредит фоизи қарзи
ҳамда суд харажатларини ундиришни, ишни палата вакили иштирокисиз ўтказишни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўргазма бериб, судга маълумотнома тақдим
қилиб, суд кунига қадар жавобгар томонидан муддати ўтган кредит фоиз
қарздорликлари тўлиқ қопланганлигини билдириб, қонуний қарор қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили тушунтириш бериб, банк билан
суғурта ташкилоти ўртасида кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси
имзоланганлиги, ушбу шартномани имзолашдан мақсад кредит қарздорлиги вужудга
келган тақдирда суғурта жавобгарлиги вужудга келиши, ушбу низода муддати ўтган
кредит қарздорлиги мавжуд эмаслиги боис, даъво талабини қаноатлантиришни рад
қилишни сўради.
Суд мажлисига жавобгардан вакил иштирок этмади. У суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 170-моддаларига асосан
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Савдо саноат палатаси ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб қуйидагиларга
асосан даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
735-моддасининг
1-қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган
муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган.
ФКнинг 736-моддасининг 2-қисмида “Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли” деб белгиланган.
ФК 234-моддасида “Мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади” деб белгиланган.
ФК 236-моддаси талабларига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 238-моддаси талабларига кўра мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 736-моддаси биринчи қисмига кўра Агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Даъвогар томонидан муддати ўтган кредит фоизларини тўлаш тўғрисида
жавобгар номига юборилган талабнома ижросиз қолдирилган.
Шу боис, даъвогар фойдасига жавобгарлардан кредит тўловларини ундириш
тўғрисида судга даъво аризаси киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарори
9-бандида “Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси
кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг
бажарилишини ўз вақтида таъминламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан
фарқли ўлароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бўйича мажбуриятларнинг
бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан
фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (кўпайтирилиши) назарда
тутилиши мумкин. Кредит шартномаси бўйича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир
қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг
оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни ўз вақтида бажармаганлик учун
тўланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бўлмай, судлар
томонидан унга кредит маблағларидан фойдаланганлик учун шартномавий тўлов шакли
сифатида қаралиши лозим” – деб тушунтириш берилган.
Суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўргазмаси ва судга тақдим
қилинган маълумотномасига асосан жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган
7 976 329,67 сўм фоиз қарздорлиги тўлиқ тўланган. Бугунги кунга жавобгарнинг
муддати ўтган кредит тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмас.
ФК 746¹-моддасида кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш
ҳақидаги қоидалар белгиланган бўлиб, унга кўра “Кредитни муддатидан олдин суд
тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш
учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ
тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин
қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.” деб кўрсатилган.
Даъвогар қонуннинг ушбу нормасига риоя қилмаган. Муқаддам жавобгардан
кредитнинг муддати ўтган қарздорликни ундириш талаби билан судга мурожаат
қилмаган. Бир пайтда даъвогар ҳам муддати келмаган кредит асосий қарзи, ҳам муддати
ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраб судга даъво аризаси киритган.
Қолаверса, тарафлар ўртасида тузилган кредит таъминоти сифатида банк ҳамда
“**********************” АЖ билан тузилган 28.02.2025 йилдаги №1106/071110000203-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси бўйича
суғурта ҳодисаси бўлиб суғурта муддатида юзага келган, қарздорнинг кредит
шартномаси бўйича зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ва кредит
қарздорлигини кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда тўлай
олмаганлигини англатади. Ушбу ҳолатда қарз олувчи томонидан муддати ўтган кредит
қарздорлиги мавжуд эмас.
Шу боис, суд даъвонинг жавобгарлардан муддати ўтмаган кредит асосий қарзи
ундириш талабини қаноатлантирмасликни, муддати ўтган кредит фоиз тўловлари тўлиқ
тўланганлиги боис ушбу талабни қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.
ИПК 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан боғлиқ ҳисобланган
1 439 526,59 сўм давлат божини жавобгар ЯТТ **********************дан ундириш
лозим бўлади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «**********************» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ
**********************дан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ ********************** ҳисобидан 1 439 526,59 сўм миқдорида
давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Фарғона шаҳри
2026 йил 06 январь
4-1501-2502/21980-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
А.Юсупов (ишончнома асосида), қўшимча жавобгар Н.Мўйдинов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «**********************» АТБ манфаатида жавобгар –
ЯТТ ********************** ва қўшимча жавобгар - “**********************” АЖ
ҳисобидан 61 866 667 сўм муддати келмаган кредит асосий қарзи, 2 133 333 сўм
муддати ўтган фоиздан ва 7 976 329,67 сўм миқдорида кредит фоизи қарздорлигини ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни Фарғона туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъво талабларини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар «**********************» АТБ фойдасига жавобгар ЯТТ
**********************дан 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ ********************** ҳисобидан 1 439 526,59 сўм миқдорида
давлат божи Республика бюджетига ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова