Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10715 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 7222ad00-6e1b-4ff6-a463-e0585ce151f1 Claim ID PDF Hash 446a2f5d3e8e2834... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 6 январь 4-1505-2502/10715-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Олтиариқ туман прокурорининг “HUDUDIY ELEKTR TAR QLARI” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар – “AZI J N NIZ J N ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан фойдаланилган электр энергияси учун 49 093 584 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили Б.Ядгаров (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Х.Наримов(паспорт асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Олтиариқ туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади “HUDUDIY ELEKTR TAR QLARI” акциядорлик жамияти манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “AZI J N NIZ J N ZA INI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 49 093 584 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Гарчи, даъвогар томонидан даъво аризасида даъвогарнинг “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k r n si” акциядорлик жамияти деб номланган бўлсада, суд томонидан даъвогар аслида “HUDUDIY ELEKTR TAR QLARI” акциядорлик жамияти деб номланиши аниқланганлиги боис, суд даъвогар номини шу ном билан аташни лозим топади. Прокуратура вакили суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, ҳозирги кунда электр энергиясидан вужудга келган қарздорликларни бартараф этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, бу борада олиб борилган ишлар натижасида, жавобгарнинг ҳам қарзи мавжудлиги аниқланганлигини, даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлигини, бироқ суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан асосий қарз бўйича қисман тўлов қилинганлигини баён этиб, даъво аризани қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, электр ҳисоблагич кўрсаткичларига мувофиқ қарздорлик ҳисобланганлигини, жавобгарга талабнома юборилган бўлсада, оқибатсиз қолдирилганлигини, бироқ даъво аризаси судга тақдим этилганидан кейин қисман тўлов қилинганлигини баён этиб, даъво аризаси бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, қарздорликка эътирози йўқлигини, қисман тўлов қилинганлигини, тез кунларда қолган қарздорликни ҳам тўлаб беришликни баён этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишликни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар, жавобгар ҳамда прокуратура вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти бўйича шартнома имзоланган бўлиб, шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга электр энергияси етказиб бериши ва жавобгар ўз навбатида етказиб берилган электр энергияси учун белгиланган тартибда ҳақ тўлаб бориши лозим бўлган. Даъвогар шартномага асосан ўзига бириктирилган мажбуриятларни бажариб келган, бироқ жавобгар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.3, 3.6 ва 3.12-бандлари талабини бажармай, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни шартномада кўрсатилган муддатларда амалга оширмаган, натижада, 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жавобгарнинг фойдаланилган электр энергияси учун 49 093 584 сўм асосий қарзи вужудга келган. Қарздорлик жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар прокуратура орқали судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 49 093 584 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 468-моддасида “Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади” деб белгиланган. ФКнинг 474-моддасида “Агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади” деб қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 май кунидаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш Қоидалари”нинг (бундан буён матнда Қоида деб юритилади) 76-банди учинчи хатбошисига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади. Мазкур Қоиданинг 83-бандига кўра, электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади. Ушбу ҳуқуқ нормаларига кўра, даъвогарнинг 49 093 584 сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, даъвогар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари, иш ҳужжатларидаги ҳисоб-китоб маълумотномалари билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, даъвогар вакили томонидан суд мажлисига тақдим этилган 2026 йил 6 январь кунидаги 4-сонли маълумотномага кўра, жавобгар даъво аризаси судга тақдим этилганидан сўнг асосий қарз бўйича 1 271 912 сўм тўлов қилган бўлиб, жавобгарнинг қолган қарздорлиги 47 821 672 сўмни ташкил этади. Мазкур ҳолатда суд, 49 093 584 сўм асосий қарз ундириш талабини, 47 821 672 сўмга қаноатлантиришни, қолган 1 271 912 сўм қисмини тўланганлиги боис, қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Шунингдек, ИПК 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 47 821 672 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан республика бюджетига ишни судда кўриш билан боғлиқ 981 871,68 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179 - моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “AZI J N NIZ J N ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “F rg’ n hududi l ktr t rm ql ri k r n si” акциядорлик жамияти фойдасига 47 821 672 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “AZI J N NIZ J N ZA INI” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 981 871,68 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасини қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов