Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1807-2501/5088 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 818e6d85-3df2-4a21-850f-e1a6f4683d47 Claim ID PDF Hash de18c8b1f17d03c4... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 957-моддаси нинг 957 law
Ушбу кодекснинг 234-моддаси Ушбу кодекс 234 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 67-моддаси ИПКнинг 67 law
Ушбу кодекснинг 74-моддаси Ушбу кодекс 74 code_article
ИПКнинг 75-моддаси ИПКнинг 75 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 288 символов
4-1807-2501/5088-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳар 2026 йил 6 январь Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида (тарафлар вакилининг иштирокисиз), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Ххх” якка тартибдаги тадбиркорга нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” якка тартибдаги тадбиркор (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33.338.672,16 сўм миқдордаги қарздорликни суброгация тартибда ундиришни сўраган. Даъвогар даъво аризаси билан бирга илтимоснома тақдим қилган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси 2-қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин эканлиги, 2-қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин эканлиги боис ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, 2024 йил 3 июлда 176/38-KBD-сонли АКБ “Капиталбанк” ва жавобгар “Ххх” якка тартибдаги тадбиркор ўртасида 27.9 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 ой муддатга 107.400.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Даъвогар, жавобгар ва АКБ “Капиталбанк” ўртасида 2024 йилда 3 июлда 0911/1469-1/1/2422972-сонли суғурта полиси расмийлаштирилиб, суғурта даври 5 йил, суғурта пули эса 128.880.000 сўм деб белгиланган ҳамда суғурта мукофоти этиб 5.919.000 сўм белгиланган. АКТ “Капиталбанк”нинг мурожаатига асосан қарз олувчи “Ххх” якка тартибдаги тадбиркор томонидан кредитнинг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилмаганлиги тўғрисида Суғурта қилдирувчи (Банк) томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, суғурта ходисаси деб тан олиниб, Банк кредит портфелини суғурталаш бош шартномага асосан 2025 йил 1 30 май кунидаги 2324-сонли тўлов топшириқномаси билан 33.338.672,16 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилган. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган тўлов топшириқномаси билан ўз тасдиғини топган. Бироқ, даъвогарнинг низони судгача ҳал қилиш бўйича хаттиҳаракатлари оқибатсиз қолдирилган. Суд даъвогарнинг даъво талабларини қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, уни асосли деб ҳисоблайди. Чунки, 2024 йилда 18 июлдаги 176/657/KBD-сонли суғурта шартноманинг 11.1-бандида “Суғурта қилдирувчи”нинг “Қарз олувчилар”дан зарарни қоплаш бўйича барча талаблари, “Суғурта қилувчи”га тўланган суғурта товони миқдори доирасида “Суғурталовчи” (даъвогар)га ўтиши кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб юритилади)нинг 957-моддасида агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Ушбу кодекснинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 67-моддасига кўра исботлаш ишни мазмунан кўриш учун аҳамиятга эга ҳолатларни аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, тадқиқ этиш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир. Ушбу кодекснинг 74-моддасига асосан суд далилларга ишнинг барча 2 ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. ИПКнинг 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33.338.672,16 сўм асосий қарз, 41.200 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 706.773 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 237, 238, 957моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан даъвогар “ХХХ” акциядорлик жамияти фойдасига суброгация тартибида 33.338.672,16 сўм қарздорлик, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 706.773 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья У.Латипов 3