Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1801-2503/7665 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Кассация Тип документа Суд Қарши туманлараро иқтисодий суди Судья MUQUMOVA ADOLAT AXMATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a1306ace-5da1-4795-8f9e-de495a858c1d Claim ID PDF Hash cf4a052b5fe6a222... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
Мазкур кодекснинг 735-моддаси Мазкур кодекс 735 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
тисодий процессуал кодексининг 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодексининг 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодексининг 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 12 620 символов
4-1801-2503/7665-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья *** Кассация инстанциясида маърузачи судья *** ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри Қ А Р О РИ 2026 йил 6 январь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов хайъати судъя ***нинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва ***лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Хўжаёровнинг котиблигида, жавобгар «***» хусусий корхонаси томонидан Қарши туманлараро иқтисодий судининг 4-1801-2503/7665-сонли иқтисодий иши бўйича 2025 йил 29 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган кассация шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида, даъвогар банк вакили *** (ишончнома асосида) ва жавобгар хусусий корхона раҳбари ***лар (шахсий маълумотнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “***” АТБ (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” ХК (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)га ҳисобидан 17 609,75 АҚШ доллари асосий қарз, 2 677,74 АҚШ доллари муддати ўтган фоизлар, 1 054,94 АҚШ доллари пеня жами 21 342,43 АҚШ доллари ундиришни сўраган. Биринчи босқич судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгар “***” ХК ҳисобидан даъвогар Чет эл капитали иштирокидаги “***” АТБ фойдасига муддати ўтган 17 609,75 АҚШ доллари асосий қарз, 2 677,74 АҚШ доллари муддати ўтган фоизлар, 1 054,94 АҚШ доллари пеня жами 21 342,43 АҚШ доллари ҳамда 41 200 сўм почта харажати ва “***” ХК ҳисобидан Республика бюджетига 5 344 478 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар «***» хусусий корхонаси томонидан кассация шикояти берилган. Бунга асоса сифатида биринчи босқич суди далилларга ҳар томонлама баҳо бермаганлиги, ҳисоб-китобга аниқлик киритилмаганлиги, муддати ўтган қарздорликни ундириш учун судга мурожаат қилганлиги баён этилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар хусусий корхонаси раҳбари кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган, банк вакили кассация шикоятини қаноатлантирмасдан биринчи босқич судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни сўрашди. Кассация судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб ва муҳокама қилиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонуний ва асослантирилганлигини текшириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, Қарши туманлараро иқтисодий суднинг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 16 майда 01039951/0123/07-сонли кредит шартнома и тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 7 фоиз+SOFR миқдоридаги ўзгарувчан фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан жами 110 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 29 августда 01039951/0251/08сонли кредит шартнома и тузилган бўлиб, ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 9 фоиз+SOFR миқдоридаги ўзгарувчан фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 36 ой муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан жами 155 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Кредит шартномаларининг 1.1 ва 5.3-бандларига асосан, жавобгар кредит асосий қарзини шартномада кўрсатилган муддатда тўлаш, шунингдек, шартномага асосан, кредит учун ҳисобланган фоизларни кредитни сўндириш жадвалига мувофиқ тўлаш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан кредит шартномаси юзасидан зиммасига олинган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан 02.09.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг 17 609,75 АҚШ доллари асосий қарз, 2 677,74 АҚШ доллари муддати ўтган фоизлар, 1 054,94 АҚШ доллари пеня жами 21 342,43 АҚШ доллари муддати ўтган қарздорлиги вужудга келган. Лекин, жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвали (графиги)ни бузиб, кредит ва унга ҳисобланган фоизидан бўлган қарзини тўламасдан келган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, банк кредит қарздорлигини ва унга ҳисобланган фоиз ва пеняни ундириш ҳақида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 744-моддаси, биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур кодекснинг 735-моддасининг биринчи қисмига кўра қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 4-банди, 3-хатбошисида судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. ФК 260-моддасига биноан, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларининг 8.4-бандида, қарз олувчи кредит тўловларини ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкка муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз, муддати ўтган фоиз тўловларига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Банк томонидан тақдим этилган маълумотномада 2025 йил 29 сентябрь ҳолатида жавобгар томонидан муддати ўтган кредит тўловлари амалга оширилмасдан, унинг 2023 йил 16 майдаги кредит шартномаси асосан ажратилган кредитдан муддати ўтган 10 680,65 АҚШ доллари асосай кредит қарзи, 1 263,91 АҚШ доллари кредит фоизи, 1 016,36 АҚШ доллари пеня, жами 12 960,92 АҚШ доллар; 2023 йил 29 августдаги кредит шартномасига асосан ажратилган кредитдан 15 802,28 АҚШ доллари асосий кредит, 2 846,31 АҚШ доллари кредит фоизи, 1 296,49 АҚШ доллари пеня, жами 19 945,08 АҚШ доллар, иккала кредит бўйича жами 32 906 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий, фоиз ва пеня қарздорлиги мавжуд. «***» хусусий корхонасининг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди. Чет эл капитали иштирокидаги “***” АТБ нинг 2025 йил 16 ноябрда берган маълумотномасида «***» хусусий корхонасининг банк олдида 2025 йил 2 сентябр ҳолатида жавобгарнинг 17 609,75 АҚШ доллари асосий қарз, 2 677,74 АҚШ доллари муддати ўтган фоизлар, 1 054,94 АҚШ доллари пеня жами 21 342,43 АҚШ доллари муддати ўтган қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Ўз.Р. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. «***» хусусий корхонаси илтимоснома билан мурожаат этиб, унда олинган кредитни ҳисоб китобини аниқлаштириш мақсадида Марказий банкда экспертиза тайинлашни сўраган. Судлов ҳайъати ишдаги ҳужжатларда олинган кредитни ҳисоб китоби аниқ эканлиги, кредитга ҳисобланган фоиз ва пенялар кредит шартномасида белгиланган тартибда ҳисобланганлигини кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган график асосда сўндириб келинаётганлигини ҳисобга олиб, илтимосномани қанаотлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддаси биринчи қисми 3-бандига кўра, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён қилинганларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирилган важлар асоссиз бўлиб, биринчи инстанция суди низо бўйича ариза талабини қаноатлантиришда, моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда, қонуний суд ҳужжатини қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 299-моддасини биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 302-моддасини биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, жавобгар «***» хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, «***» хусусий корхонаси томонидан кассация инстанцияси учун олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи ва почта ҳаражатларини зиммасига қолдиришни ва экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 260, 735,736,744-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 299, 301, 302, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: «***» хусусий корхонасининг олинган кредитни ҳисоб китобини аниқлаштириш мақсадида Марказий банкда экспертиза тайинлаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. «***» хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрдаги 4-1801-2503/7665-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. «***» хусусий корхонасидан томонидан кассация инстанцияси учун тўлаб чиқилган давлат божи ва почта ҳаражати зиммасига қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий судлов хайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: *** Ҳайъат аъзолари: *** ***