Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2502/21938 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAXMUDOVA SAIDA RAYIMJONOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID bc15b270-1210-4d3d-b6f8-2b93fbac1bb4 Claim ID PDF Hash a7e96e6b15becaae... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 131-моддаси ИПК 131 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуннинг 17- моддаси онуннинг 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида) Фарғона шаҳри 2026 йил 06 январь 4-1501-2502/21938-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида, судья ёрдамчиси А.Маматҳолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Р.Рахматов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “*************” АТБ манфатида жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан жами 68 622,91 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси “*************” АТБ манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамиятидан жами 68 622,91 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида медиация келишуви тузилганлиги сабабли, ишни кўрмасдан қолдиришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда огоҳлантирилган, лекин вакили судга келмади. Суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларни ўрганиб чиқиб даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. ИПК 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Медиация келишуви даъвогар ва жавобгарлар ўртасида профессионал медиатор Б.Комилов иштирокида тузилган. Медиатив келишуви тарафлар медиация келишувини тузиш ваколатига эга даъвогар, жавобгар ва медиатор томонидан имзоланган. ИПК 107-моддасининг 5-3-бандига асосан тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса даъво кўрмасдан қолдирилади. Суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив келишув қонун ҳужжатларга зид эмаслигини, унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор эмаслигини инобатга олиб даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17- моддасининг олтинчи қисмига асосан “Низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув тузилган ҳоллар мустасно”, деб белгиланган. Шунинг учун давлат божи жавобгардан ундирилмайди, почта харажати даъвогарнинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан, суд ИПК 131, 133, 195-моддаларини қўллаб, 2 АЖРИМ ҚИЛДИ : Даъвогар “*************” АТБ ва жавобгар “*************” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 30 декабрь куни медиация келишуви тузилгани учун даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогар “*************” АТБ томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Ажримдан норози тараф ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Махмудова