Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1503-2501/7221 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья TURSUNOV IBROXIMJON SODIQJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 40f780e2-1d47-438c-8000-76da6f95364a Claim ID PDF Hash e526af46fc6c23b5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 262 символов
4-1503-2501/7221-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2025 йил 6 январь Фарғона туманлараро иқтисодий суди, судьяси И.С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Умаровнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ---------------нинг, жавобгар “---------------" масъулияти чекланган жамиятидан 73545290 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, тарафлар иштирокисиз, суд ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар ---------------, жавобгар “--------------" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2025 йил 7 май кунида 191797851-сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Қўқон ҚФЙ, Шоимбек шаҳарчаси 568-уйда мавжуд хом ашё ва маҳсулотларни тарёрлаш бино иншоотларини бузиб, ўрнига кўп қаватли турар жой биноларини (3 босқич) ва 2025 йил 8 май кунги 191796019-сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙ 568-уйда кўп қаватли турар жой биноси ҳамда 2025 йил 8 май кунги 191793807-сонли сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙи 568-уйда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини текширувини амалга ошириш учун инспекциядан рўйхатдан ўтказилган. Даъвогар томонидан жавобгарнинг қурилиш объектида назорат функцияларини амалга оширганлиги учун мажбурий бўлган ажратма жавобгар томонидан тўланмай келинган. Шу сабабли, даъвогар --------------- (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади), судга мурожаат қилиб, жавобгар “---------------" масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан 73545290 сўм асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнларда – Иқтисодий процессуал кодекси деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар иқтисодий суднинг мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмаганлиги боис, суд низони жавобгар ва даъвогар иштирокисиз ҳал қилиниши мумкин деб топади. Суд, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ---------------, жавобгар томонидан 2025 йил 7 май кунида 191797851-сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Қўқон ҚФЙ, Шоимбек шаҳарчаси 568-уйда мавжуд хом ашё ва маҳсулотларни тарёрлаш бино иншоотларини бузиб, ўрнига кўп қаватли турар жой биноларини (3 босқич) ва 2025 йил 8 май кунги 191796019сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙ 568-уйда кўп қаватли турар жой биноси ҳамда 2025 йил 8 май кунги 191793807-сонли сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙи 568-уйда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функцияларини текширувини амалга ошириш учун инспекциядан рўйхатдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 февраль кунги “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4586-сонли қарорининг 8-бандида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ҳудудий инспекцияларга ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0.2 фоизга тенг ягона миқдорда белгиланиши қайд этилган. Жавобгарнинг 2025 йил 7 май кунида 191797851-сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Қўқон ҚФЙ, Шоимбек шаҳарчаси 568-уйда мавжуд хом ашё ва маҳсулотларни тарёрлаш бино иншоотларини бузиб, ўрнига кўп қаватли турар жой биноларини (3 босқич) қурилиш объекти суммаси 12056530004 сўмни ташкил этганлиги сабабли, шу суммадан жавобгар 0.2 фоиз 24113060 сўм ва 2025 йил 8 май кунги 191796019-сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙ 568-уйда кўп қаватли турар жой биноси қурилиш объекти суммаси 11798685954 сўмни ташкил этганлиги сабабли, шу суммадан жавобгар 0.2 фоиз 23597371,91 сўмни ҳамда 2025 йил 8 май кунги 191793807-сонли сонли оммавий офертасига асосан Фурқат тумани Шоимбек МФЙи 568-уйда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш объекти суммаси 12908929681 сўмни ташкил этганлиги сабабли, шу суммадан жавобгар 0.2 фоиз 25817859,36 сўм мажбурий ажратмалар тўлаши лозим бўлган бўлсада, бироқ тўловлар тўлиқ амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида жами 73545290 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ушбу қарздорлик суммаси ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Бу ҳолатда, суд даъвогарнинг даъвони талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига, жавобгар ҳисобидан 73545290 асосий қарз, 1470906 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118, 128, 168, 169,170, 173, 174, 176, 177, 178, 179, 180, 186, 187, 188, 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво қаноатлантирилсин. Жавобгар “---------------" масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар -------------- фойдасига 73545290 асосий қарз, 1470906 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида қонунда белгиланган тартибда шу суд орқали апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин олти ой ичида кассация тартибида, Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протести) келтириш мумкин. Раислик қилувчи: И.С.Турсунов