Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10713 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID daa5397b-566f-4e89-9e11-423e8f8eff89 Claim ID PDF Hash 8ab8764ccd40f275... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 853 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 6 январь 4-1505-2502/10713-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг “TURON E O E ENT GROUP” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар - “E INEN E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 469 769 000 сўм дебитор қарздорлик, 112 744 560 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан жавобгар раҳбари Б.Мамасолиев(паспорт асосида)нинг иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудуий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) судга “TURON E O E ENT GROUP” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “E INEN E” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 469 769 000 сўм дебитор қарздорлик, 112 744 560 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган ҳамда даъвогар вакили судга мазкур ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза тақдим этган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнларда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Жавобгар раҳбари суд мажлисида даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб, қайд этилган қарздорликка эътирози йўқлигини баён этиб, суддан қонуний қарор қабул қилишликни сўради. Суд, суд мажлисларидан иштирок этган жавобгар раҳбарининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 22 июль куни 127-сонли цемент маҳсулотини етказиб бериш ҳақида шартнома имзоланган бўлиб, даъвогар ушбу шартномага асосан жавобгарга шартномада келишилган 19 530 000 000 сўмлик цемент маҳсулотларини етказиб бериши, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар томонидан ушбу шартномага асосан жавобгарга жами 469 769 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилган, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 469 769 000 сўм миқдорда қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш хусусида жавобгарга юборилган талабнома, оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 469 769 000 сўм дебитор қарздорлик, 112 744 560 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбурият шартномадан келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради. ФК 437-моддасига мувофиқ, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 469 769 000 сўмлик маҳсулот етказиб берилганлиги, жавобгар томонидан маҳсулот учун тўловлар қилинмаганлиги ҳолати, иш ҳужжатларидан, тарафлар ўртасида тасдиқланган солиштирма далолатнома ва жавобгар раҳбарининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 469 769 000 сўм дебитор қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди, шу сабабли ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан тўлов кечиктирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 32-моддасига асосан 112 744 560 сўм пеня ундиришни сўраган. Қонуннинг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бандида “Истеъмолчи” “Таъминотчи” томонидан етказиб берилган маҳсулот учун асоссиз равишда тўлов амалга оширмаган тақдирда, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,4 фоиз миқдорида, етказиб берилган маҳсулот қийматининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб тушунтириш берилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга хақли, деб тушунтириш берилган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, пеня миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилигини ва даъвогар томонидан қарздорликни ундириш бўйича ўз вақтида чоралар кўрилмаганлиги, пеня миқдорининг сунъий ошишига сабаб бўлганлигини эътиборга олиб, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 112 744 560 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва пеня ундириш талабини 12 000 000 сўмга камайтиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 469 769 000 сўм дебитор қарздорлик, 12 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 11 650 271,2 сўм давлат божи ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176, 178179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “E INEN E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “TURON E O E ENT GROUP” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 469 769 000 сўм дебитор қарздорлик, 12 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “E INEN E” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 11 650 271,2 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов