← Назад
Решение #2826319 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 103 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 101 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 281 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1701-2503/6213-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – И.Хайитов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Ш.Абдухаликов
АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Андижон шаҳри
2026 йил 6 январь
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Ш.Абдухаликовнинг раислигида, судьялар Т.Атабоев ва О.Садиковдан иборат
таркибда, судья катта ёрдамчиси И.Ахмаджонованинг котибалигида,
“S D Q
K SH N SI” хусусий корхонаси вакили Ж.Тожимахамматов
(ишончнома асосида) ва “UNIVERSI Y F E N MI S ND PED G GY”
масъулияти чекланган жамияти вакили О.Номозов (2025 йил 13 августдаги
1/18-сонли ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “S D Q
K SH N SI” хусусий корхонасининг жавобгар “UNIVERSI Y
F
E N MI S
ND PED G GY” масъулияти чекланган жамиятидан
480 000 000 сўм ижара пулини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иқтисодий иш юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2025 йил 28 ноябрдаги иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги
ажрими устидан “UNIVERSI Y
F E N MI S
ND PED G GY”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида
ишни Андижон вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“S D Q
K SH N SI” хусусий корхонаси (кейинги ўринда матнларда
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
“UNIVERSI Y F E N MI S ND PED G GY” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринда матнларда жавобгар деб юритилади)дан
480 000 000 сўм ижара пулини ундиришни сўраган.
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 ноябрдаги ажрими
билан 4-1701-2503/6213-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тегишли
суднинг суд ҳужжати қонуний кучга киргунига қадар тўхтатилган.
Мазкур ажрим устидан даъвогар апелляция шикояти келтириб, унда иш
бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқарилганлиги, иш
юритишни тўхтатиб турилиши жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини бузишини, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 ноябрда
ижара шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра даъвогар ўзига
тегишли бўлган Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси 349-уйда жойлашган кўчмас
мулкнинг фойдаланиш майдони 1028,12 кв метр қисмини жавобгарга ижара
асосида фойдаланиш учун топшириши лозим бўлганлиги, шартнома рўйхатдан
2
ўтказилиб, гувоҳнома берилганлиги, ижара ҳақи бир ойига қўшилган қиймат
солиғи билан 120 000 000 сўм этиб белгиланганлиги, даъвогар даъвосида
мулкдан фойдаланмаган давр учун ижара ҳақи ундиришни сўраганлиги, ушбу
талаб нотўғри эканлиги баён этилиб, биринчи инстанция судининг иш
юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримини бекор қилиш сўралган.
Апелляция инстанциясининг суд мажлисида иштирок этган жавобгар
вакили апелляция шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Апелляция инстанцияси суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили
апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Даъво аризадан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида ижара
шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар ўзига тегишли Андижон
шаҳар Ўзбекистон кўчаси 349-уйда жойлашган кўчмас мулкларнинг
фойдаланиш майдони 1028,12 кв метр қисмини жавобгарга ижара асосида
фойдаланиш учун топшириши лозим бўлган.
Шартнома 2023 йил 28 ноябрда ID 1550083 рақам билан рўйхатдан
ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ
қўмитасининг “Кўчмас мулк ижара шартномаси ҳисобга қўйилганлиги
тўғрисида”ги гувоҳнома олинган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, ижара миқдори бир ой учун қўшилган
қиймат солиғи билан бирга 120 000 000 сўмни ташкил қилган.
Даъвогар томонидан 2025 йил июнь, июль, август ва сентябрь ойлари учун
жавобгар томонидан 480 000 000 сўм ижара ҳақи тўлаб берилмаганлиги,
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги важи
билан 480 000 000 сўм ижара ҳақини ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилган.
4-1701-2502/5741-сонли иқтисодий иш бўйича Андижон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори билан “S D Q
K SH N SI” хусусий корхонасининг “UNIVERSI Y F E N MI S ND
PED G GY” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 360 000 000 сўм асосий
қарзни ундириш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “UNIVERSI Y
F
E N MI S ND PED G GY” масъулияти чекланган жамияти апелляция
тартибида шикоят берган.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур иш бўйича иш
юритишни тўхтатишини асосли деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда матнларда “ИПК” деб юритилади) 101-моддасининг биринчи банди
1-қисмига кўра, суд Ўзбекистон Республикаси конституциявий суди, фуқаролик
ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий
3
суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов
ҳаракатлари олиб борилаётган иш юзасидан қарор қабул қилингунига қадар
кўриш мумкин бўлмаганда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт.
ИПКнинг 103-моддаси 1-банди 1-қисми талабига кўра, ушбу Кодекс
101-моддасининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишли суднинг суд
ҳужжати қонуний кучга киргунига ёки тергов ҳаракатлари тугаллангунига қадар
тўхтатиб турилади.
Биринчи инстанция суди 4-1701-2502/5741-сонли иқтисодий ишнинг
натижаси 4-1701-2503/6213-сонли иқтисодий ишга бевосита боғлиқ деб
ҳисоблаб, 4-1701-2502/5741-сонли иқтисодий иш бўйича суд ҳужжати қонуний
кучга киргунига қадар тўхтатиш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари 4-1701-2502/5741-сонли иқтисодий иш бўйича Андижон
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция
инстанциясининг 2025 йил 2 декабрдаги қарори билан Андижон туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрь кунги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ҳозирда 4-1701-2502/5741-сонли иқтисодий иш бўйича суд ҳужжати
қонуний кучга кирганлиги сабабли иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб
бўлган ҳолатлар бартараф қилинган. Келгусида тарафлар иш юритишни тиклаш
масаласида биринчи инстанция судига мурожаат қилишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятидаги важлари асосида апелляция шикоятини қаноатлантиришга,
биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишга асослар мавжуд эмас
деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 281-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи
инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни)
кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
ИПК 118-моддасининг тўққизинчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, апелляция ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланиши белгиланган.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклаб, апелляция инстанция суди учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 280, 281-моддалари талабларини қўллаб, апелляция судлов
ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
“UNIVERSI Y
F E N MI S
ND PED G GY” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
4
Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 28 ноябрдаги
ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси суди учун “UNIVERSI Y F E N MI S ND
PED G GY” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўланган
41 200 сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил
муддат ичида Андижон вилоят судига тафтиш тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи:
Ш.Абдухаликов
ҳайъат аъзолари:
Т.Атабоев
О.Садиков