Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2505/21577 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 42af43ae-c487-44a2-b1e8-09219c383258 Claim ID PDF Hash 42a9c3f314a4ee28... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 415 символов
4-1601-2505/21577-сонли иқтисодий иш НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш ҳақида) Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, даъвогар ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 125 409 279 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили К.Ғ.Тулашев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 3 сентябрдаги 188126, 188127, 188128, 188129-сонли пудрат шартномалари тузилган бўлиб, унга кўра жавобгар кўп квартирали уйнинг лифтини янгилаш ишларини бажариш, даъвогар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгар мажбуриятларини шартномаларда назарда тутилган муддатларда бажармаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан жами 125 409 279 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида даъвогар вакили судга даъвогар раҳбарининг даъво талабларидан воз кечиш ва иш юритишни тугатиш юзасидан 2025 йил 24 декабрдаги аризаси тақдим этиб, даъво аризаси юзасидан иш юритишни тугатишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгар ва учинчи шахслардан суд мажлисида вакил иштирок этмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъводан воз кечиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириб, иш бўйича иш юритишни лозим топади. Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг судга 2026 йил 6 январдаги 01/09/35/05-сонли хат тақдим этиб, унда даъвогар бюджет ташкилоти хисобланмаслиги, суд тартибида ундириладиган неустойка суммалари даъвогарга тегишли ҳисоб рақамига келиб тушишини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмида даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли эканлиги, учинчи қисмида суд даъводан воз кечишни, агар бу қонунчиликка зид бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса, қабул қилмаслиги, бундай ҳолларда суд ишни мазмунан кўриши белгиланган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд даъвогарнинг даъводан воз кечиши қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига таъсир қилмаслигидан келиб чиқиб, даъводан воз кечишни қабул қилиш ва иш юритишни тугатиш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги 36-сонли қарорининг 18-бандида даъвогар (аризачи) арз қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар томонидан қопланмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво аризаси судга киритилишида олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни ва республика бюджетига 2 508 186 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 118, 128, 157, 170 ва 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар АА раҳбарининг даъводан воз кечиши қабул қилинсин. Иш бўйича иш юритиш тугатилсин. Тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар АА зиммасида қолдирилсин. Даъвогар АА ҳисобидан республика бюджетига 2 508 186 сўм давлат божи ундирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи, судья Ш.Ж.Шералиев