← Назад
Решение #2826331 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 510 символов
4-2005-2501/3635-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BEK” фермер
хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
иш ҳужжатларидан кўринишича ва даъво аризасида баён қилинишича,
“BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
“даъвогар” деб юритилади) ва жавобгар “BEK” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида
шартнома тузилган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, жавобгарга
ҳисобварақ - фактура орқали нефть маҳсулотлари етказиб берилган. Жавобгар
томонидан махсулотлар қабул қилиб олинган.
Жавобгар томонидан тўловлар қисман амалга оширилган. Бироқ, қолган
тўловлар амалга оширилмаган, натижада 17 374 939 сўмлик қарздорлик вужудга
келган.
Шу сабабли, низо вужудга келган ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси киритиб, жавобгар
ҳисобидан 17 374 939 сўм асосий қарзни сўраган.
Даъвогар ва жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим
даражада хабардор қилинган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Бироқ, даъвогар судга илтимоснома тақдим этиб, суд муҳокамасини унинг
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) 128-170-моддаларини қўллаб ишни
тарафлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга
кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда “ФК”
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
хақини шартномада назарда тутилган хисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал
қилган ҳолда тўлаши лозим.
Даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби асосли бўлиб, ишдаги
ҳужжатларга кўра 17 374 939 сўмлик қарздорлик мавжуд.
Ушбу ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 17 374 939 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг учинчи қисмига кўра, даъвогар тўлашдан
белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан
озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва Республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,
234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
қарор
қилди:
“BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талаби қаноатлантирилсин.
“BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 17 374 939 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
“BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев
4-2005-2501/3635-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BEK” фермер
хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 8,
234, 236, 437, 449-моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб,
қарор
қилди:
“BUXORO NEFT BAZASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
талаби қаноатлантирилсин.
“BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 17 374 939 сўм асосий қарз ва 41 200
сўм почта харажати ундирилсин.
“BEK” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган муддат ва тартибда
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Жумаев
Суд мажлиси баённомаси
Бухоро шаҳри
2026 йил 6 январь
4-2005-2501/3635-сонли иш
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Жумаев раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Расулов котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “BUXORO NEFT BAZASI”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “BEK” фермер
хўжалигига нисбатан асосий қарз ва пеня ундириш тўғрисида киритилган даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни, суд биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқмоқда.
Раислик қилувчи суд мажлисини очиқ деб эълон қилиб, қандай иш
кўрилишини маълум қилди.
Суд мажлиси котибининг ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд
мажлисига келган - келмаганлиги тўғрисидаги маълумоти: даъвогар ва жавобгар
суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида лозим даражада хабардор
қилинган бўлсада суд муҳокамасида иштирок этмаяпти. Бироқ, даъвогар судга
маълумотнома ва илтимоснома тақдим этиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Раислик қилувчи ишда тақдим қилинган ҳужжатларини муҳокама қилиб,
маслаҳатда қолди.
Маслаҳатдан сўнг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини эълон қилди.
Раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал
қилув қарори билан беш кун ичида танишишлари мумкинлигини, унинг
мазмунини ва қайси асосларга кўра суд бундай тўхтамга келганлигини, устидан
шикоят бериш, суд мажлиси баённомаси билан танишиш тартибини, муддатини
ва унда йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиб ёзма фикрлар билдириш
ҳуқуқини тушунтириб, суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилди.
Суд мажлиси баённомаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 201-202-моддалари асосида олиб борилди.
Раислик қилувчи
У.Жумаев
Суд мажлиси котиби
Р.Расулов