← Назад
Решение #2826356 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| суд ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 634 символов
4-1501-2503/22976-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 06 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов
раислигида, судья ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор
О.Холматов қатнашувида, даъвогар вакили У.Муратов (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгар вакили иштирок этмаган ҳолда, даъвогар «FFFFF»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «FFFFF» ДМдан 50 857 592 асосий қарз ва
суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар «FFFFF» акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат этиб, жавобгар «FFFFF» ДМдан 50 857 592 асосий қарз ва суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида Фарғона вилоят молия ва
иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Прокурор суд мажлисида жавобгар томонидан қарздорлик бартараф
қилинганлиги боис, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари иш бўйича тушунтириш бериб, жавобгар
билан табиий газ етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, жавобгар
шартномада олган мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги сабабли
қарздорлик вужудга келганлиги, суд кунига қадар қарздорлик тўлиқ бартараф
қилинганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахслар Фарғона вилоят Молия ва
иқтисодиёт бошқармаси, Ғазначилик бошқармасидан вакиллар иштирок этмади,
улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлиги
боис, суд суд мажлисини улар вакиллари иштирокисиз ўтказиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд прокурор ва ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг иш бўйича
кўрсатма ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
далилларни текшириб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким
ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда
назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг,
гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик
қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда
бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича
маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи товарни бошқа тарафга топшириши, сотиб
олувчи эса уни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига қараганда, «FFFFF» акциядорлик жамияти ва «FFFFF» ДМ
ўртасида 2025 йил 16 апрелда №15302147-сонли шартнома тузилган. Ушбу
шартноманинг 1.1-бандига асосан «FFFFF» акциядорлик жамияти табиий газни
кўрсатилган хажмларда жавобгарга етказиб бериши, жавобгар эса табиий газни
қабул қилиб, тўловларни белгиланган нарх бўйича амалга ошириш мажбуриятини
олган.
Шартномага асосан «FFFFF» акциядорлик жамияти жавобгар «FFFFF»
ДМга 2025 йилнинг 09 декабрь холатига етказиб берилган табиий газ учун 50 857
592 тўловлар амалга оширилмаган.
Жавобгарнинг қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, счёт
фактура, ишдаги ҳужжатлар ва даъвогар вакилларининг тушунтиришлари билан ўз
исботини топади.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилган 2026 йил 13 январь кунги
маълумотномасида қарздорлик тўлиқ бартараф қилинганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд жавобгар томонидан қарздорлик бартараф қилинганлиги
боис, даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши лозим бўлади.
Шунингдек, суд ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридаги ҳуқуқ нормалари ва ишдаги мавжуд далиллардан келиб чиқиб,
суд даъвони қаноатлантиришни рад қилиб, жавобгар «FFFFF» ДМдан даъвогар
«FFFFF» акциядорлик жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати, Республика
бюджетига 1 017 151,84 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
Жавобгар «FFFFF» ДМдан даъвогар «FFFFF» акциядорлик жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «FFFFF» ДМдан Республика бюджетига 1 017 151,84 сўм давлат
божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд орқали
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат
ичида апелляция шикояти(протест), ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация шикояти(протест) беришга ҳақли.
3
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов