Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2501/21487 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья KARIMOV ABRORBEK AZIMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 982be97e-31f4-4c1e-94b2-c971f4ddcfd7 Claim ID PDF Hash 9023d0ae10ced0d7... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 388-моддаси аролик кодекси 388 code_article
аролик кодексининг 434-моддаси аролик кодекси 434 code_article
аролик кодексининг 382-моддаси аролик кодекси 382 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 6 946 символов
4-1601-2501/21487-сонли иқтисодий иш судья: А.Каримов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар раҳбари У.Рахмонов (ишончнома асосида), вакили Р.Мамажонов (ордер асосида) иштирокида, даъвогар – «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» МЧЖга нисбатан шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар – «А» МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Б» МЧЖга нисбатан 2024 йил 12 декабрь кунги 115-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, жавобгар томонидан етказиб берилган товарларни сифатини ва техник хусусиятларини тасдиқловчи ҳужжатларни бермаганлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони аризасини қаноатлантиришни лозим топди: Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида жами қиймати 819000000 сўм бўлган бетон қориштирувчи ускунани етказиб бериш ҳақида 2024 йил 12 декабрда 115-сонли пудрат шартномаси тузилган. Жавобгар корхона томонидан 2025 йил 20 майдаги 42-сонли ҳисобфактурага асосан жами қиймати 819000000 сўмлик бетон қориштирувчи ускуна даъвогар корхонага етказиб берилган. Бироқ, жавобгар корхона томонидан етказиб берилган ускунага тегишли бўлган техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқномалари топширилмаган. Шу сабабли, тарафлар ўртасида низо келиб чиққан. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 388-моддасига кўра, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи сотиб олувчига ашёни бериш билан бир вақтда унга мансуб ашёни, шунингдек қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ашёга алоқадор ҳужжатлар (техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқнома ва ҳоказолар)ни топшириши шарт. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддасига кўра, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра: худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни; харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни; товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини; харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни; кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига кўра, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Даъвогар корхона томонидан шартномани бекор қилиш ҳақида жавобгарга талабнома юборилган. Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан етказиб берилган ускунанинг техник паспорти, сифат сертификати, фойдаланиш бўйича йўриқномалари топширилмаганлиги сабабли даъво аризасининг шартномани бекор қилиш талабини қаноатлантириш лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогар корхона томонидан даъво тақдим этишда кичик бизнес субъекти сифатида 2060000 сўм давлат божи тўланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризасини қаноатлантиришни, 2024 йил 12 декабрь кунги 115-сонли пудрат шартномасини бекор қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2060000 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундиришни, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига 103000 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 12 декабрь кунги 115-сонли пудрат шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар «Б» МЧЖ ҳисобидан: - «А» МЧЖ фойдасига 2060000 сўм давлат божи, 37500 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи А.Каримов