Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2001-2505/9441 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухоро туманлараро иқтисодий суди Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cf90152f-c067-4aa8-be71-95dc4e3f2195 Claim ID PDF Hash 9e235587ff0ed705... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 718-моддаси ФКнинг 718 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 5 088 символов
4-2001-2505/9441-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бухоро шаҳри 2026 йил 6 январь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, даъвогар **** давлат муассасасидан жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан 300.000.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни даъвогар вакили У.Тухтаев (ишончнома асосида) иштирокида суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: даъвогар **** давлат муассасаси (матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ****масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан олдиндан тўланган 300.000.000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан транспорт хизматлари кўрсатилганлиги ва қарздорлик бартараф этилганлигини инобатга олишни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида суд ажрими етказилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси мавжуд. Суд мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаларига асосланиб, ишни унинг иштирокисиз ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланиишча, тарафлар ўртасида 2025 йил 27 июнь куни 25/55-сонли транспорт хизмати кўрсатиш шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилиб, унга кўра ижрочи (жавобгар) транспорт хизматларини кўрсатиш, буюртмачи (даъвогар) эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартига асосан 2025 йил июль ва август ойларида тўлов топшириқномалари билан жавобгарга олдиндан тўлов сифатида жами 300.000.000 сўмлик пул маблағларини кўчириб берган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, келишилган муддатда транспорт хизматлари кўрсатилмаган. Натижада жавобгарнинг шартнома шартига кўра тегишли транспорт хизматлари кўрсатилмаганлиги ва олдиндан тўланган пул маблағларини қайтармаганлиги сабабли 300.000.000 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги 25.11.2025 йилдаги 485-сонли талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 718-моддасига мувофиқ, ташишдан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажармаган ёки тегишли суратда бажармаган тақдирда, тарафлар ушбу Кодексда, транспорт уставлари ва кодексларида, шунингдек тарафларнинг келишувида белгиланган тарзда жавобгар бўладилар. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги олдиндан тўланган пул маблағлари ҳисобидан 300.000.000 сўм қарздорлиги иш материалларидаги шартнома, банк айланмасидан кўчирма, таққослаш далолатномаси ва даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан тасдиқланади. Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, даъво аризасида судга беригнадан сўнг иш судда кўрилган кунга қадар жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил 24 декабрдаги 19-сонли ҳисобварақ-фактура орқали жами 358.534.400 сўмлик транспорт хизмати кўрсатилган ва қарздорлик тўлиқ бартараф этилган, бу ҳолат даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва судга тақдим этилган ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ва республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “N fis M g K m l kt ” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар **** давлат муассасаси фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ****масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 6.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув 2 қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья И.Юлдашев 3