← Назад
Решение #2826373 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 595 символов
4-1604-2501/11492-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.С.Мусабоевнинг
раислигида, Ш.Халиловнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АА
манфаатида жавобгар ББдан кредит ва фоизлардан жами 164 608 000 сўм
кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Ш.Жўраев (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида ўтказилган
суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий
бошқармаси АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади)дан кредит ва фоизлардан жами 164 608 000 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб, уни тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўради.
Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси даъво
аризасини палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Тегишли тартибда жавобгарнинг манзилига ишнинг кўрилиши юзасидан
ажрим юборилган бўлсада жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишдаги мавжуд далилларга бахо бериб, ишда иштирок этувчи
шахслар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
1
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йил 9 октябрь куни кредит ажратиш ҳақида кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, жавобгарга 12 ой муддатга 346 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи хозирги кун куни ҳолатига кредит ва
фоизлардан қарздорлиги жами 164 608 000 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномасининг шартларига кўра кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлов графигида белгиланган санда тўлаб
борилиши лозимлиги белгиланган.
Кредит шартномаси шартларига кўра, жавобгар шартномада
белгиланган мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин
ҳисобланган фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши назарда
тутилган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли
эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг кредит суммаси ва унга ҳисобланган
фоизларни ундириш талаби асослидир.
Шунга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
2
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 3 292 160 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
АА манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин.
АА фойдасига ББдан кредит ва фоизлардан бўлган жами 164 608 000 сўм
ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
ББдан бюджетга 3 292 160 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда кучга киради.
Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Ж.С.Мусабоев
3