← Назад
Решение #2826386 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 656 символов
4-1604-2501/11490-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.С.Мусабоев,
ААнинг даъвогар ББ манфаатида жавобгар ДДдан график бўйича кредит ва
фоизлардан 6 300 000 сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
АА ББ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ДД (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)дан график бўйича кредит ва фоизлардан жами 6 300 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
1
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келди.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунсиликда ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида
2024 йил 12 август куни кредит ажратиш ҳақида кредит шартномаси тузилган.
Унга кўра, жавобгарга 84 ой муддатга 100 000 000 сўм миқдорида кредит
маблағи ажратилган.
Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаб
бормасдан, кредит шартномаси шартларини бузган. Бунинг оқибатида, ўз
вақтида тўланмаган кредит қарзи 2025 йил 14 ноябрь ҳолатига график бўйича
кредит ва фоизлардан жами 6 300 000 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, кредит шартномасининг шартларига кўра кредит ва унга
ҳисобланган фоизлар ҳар ойда тўлов графигида белгиланган санда тўлаб
борилиши лозимлиги белгиланган.
Кредит шартномасининг 4.2-бандида жавобгар шартномада белгиланган
мажбуриятларни бажармаганда кредитни муддатидан олдин ҳисобланган
фоизлари билан қайтаришни даъвогар талаб қилиши назарда тутилган.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмида белгиланишича, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Ушбу ҳуқуқ нормаси ва тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартлари даъвогарнинг кредитни муддатидан олдин ундиришга ҳақли
2
эканлигини кўрсатади. Даъвогарнинг график бўйича кредит суммаси ва унга
ҳисобланган фоизларни ундириш талаби асослидир.
Шунга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
“Давлат божи тўғрисида” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
иловасининг 2-банди “а”-кичик бандида иқтисодий судларда мулкий
хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида
давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга асосан, жавобгардан даъвогар фойдасига тўланган
41 200 сўм почта харажатини, бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундириш
лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
ББ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят
худудий бошқармаси даъво талаблари қаноатлантирилсин.
ББ фойдасига ДДдан график бўйича кредит ва фоизлардан бўлган
6 300 000 сўм ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
ДДдан бюджетга 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.С.Мусабоев
3