Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1501-2501/22987 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья MAMATOJIYEV TOXIRJON TURSUNALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fa0c4602-c57a-4bc8-ba69-a02ebbbe77a4 Claim ID PDF Hash c5c117e6ad2eac65... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Фарғона шаҳри 2026 йил 6 январь ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2501/22987-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси Т.Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, прокурор ёрдамчиси О.Холматовни қатнашувида, даъвогар вакили (ишончнома асосида) Д.Жумаевани иштирокида, даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХдан 33 065 128 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Фарғона шаҳар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 33 065 128 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокурор даъво аризаси юзасидан ўз фикрларини билдириб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, ХХХбилан ХХХ ўртасида 2024 йил санаси кўрсатилмаган 141440-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган. Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар ўз муддатида амалга оширилмасдан келинган. Даъвогарнинг жавобгарга дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан йўллаган талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади деб белгиланган. Мазкур қарздорлик ҳисобварақ-фактуралар ва солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 33 065 128 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даьвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 33 065 128 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 661 302,56 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар ХХХ ҳисобидан 33 065 128 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ХХХ ҳисобидан Республика бюджетига 661 302,56 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок э т у в ч г ^ ^ с ^ ^ ~ м у д д а т ичида судиииг ҳал килув ти иқтисодий ишлар бўйича карори устидаи шу суд судлов орка 'криршига ҳакли. ҳайъатига апелляция шикоя. Раислик этувчи: Т.Т.Маматожиев