← Назад
Решение #2826392 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 964 символов
4-1601-2505/21711-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент ҳудудий шаҳар бошқармасининг даъвогар “АА”
маъсулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар ББ ҳисобидан 7 439 820 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий
ишни даъвогар вакили Д.А.Остонов (ишончнома асосида) ва Наманган шаҳар
прокурори катта ёрдамчиси У.Н.Саминжоновнинг иштирокида, суднинг биносида
(даъвогар вакили телеграм иловаси орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” маъсулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 29 мартда тузилган 50/0203сонли кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарган электр
энергияси олди-сотди шартномасига мувофиқ даъвогар жавобгарга қайта тикланувчи
энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу электр энергиясини қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган
электр энергияси ҳажми учун тўлов суммасини белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан етказиб берилган қайта тикланувчи энергия манбаларидан
ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳақини жавобгар ўз вақтида тўлиқ
тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 7 439 820 сўм миқдорда қарздорлиги
юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар
оқибатсиз қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент ҳудудий
шаҳар бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан олди-сотди
шартномасидан юзага келган 7 439 820 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Наманган вилояти
Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Наманган вилояти иқтисодиёт Молия бош
бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво ариза судга тақдим
қилингандан сўнг жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ қопланганлигини
маълум қилди ва суд харажатини ундиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида шартнома
тузилганлигини, ўзаро тузилган шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан
ўтказилганлиги, даъво ариза бўйича қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли уни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган жавобгар ва учинчи шахслар вакили суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар
ва учинчи шахслар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини ва прокурорнинг фикрини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи
қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда
тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи
қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг
умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб
чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади.
ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 29
мартда тузилган 50/0203-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзаро тузилган шартноманинг 2.1-банди ва 4.2-бандига кўра, даъвогар
(сотувчи) қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр
энергиясини етказиб бериш, жавобгар(сотиб олувчи) эса ушбу электр энергиясини
қабул қилиш ва амалда қабул қилиб олган электр энергияси ҳажми учун тўлов
суммасини белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгар шартноманинг 1-иловасига мувофиқ, тарифларни тартибга солувчи
ваколатли давлат органи томонидан ўрнатилган тариф бўйича даъвогарга тўловларни
амалга оширади.
ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун
белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома бўйича олинган мажбуриятлар даъвогар томонидан бажарилиб,
жавобгарга ҳисобварақ-фактуралар орқали жами 7 439 820 сўмлик энергия
манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада
бажармай етказиб берилган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр
энергияси ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва
7 439 820 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги
Ғазначилик хизмати қўмитаси Наманган вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармасининг судга тақдим этган 2026 йил 6 январдаги 01/09-35/04-сонли хатида
тарафлар ўртасида 2025 йил 29 мартда тузилган 50/0203-сонли шартномаси руйхатдан
ўтказилганлиги маълум қилинган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги юборилган талабномаси
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўлаб
берилган ва бу бўйича даъвогар томонидан 2026 йил 6 январда судга маълумотнома
тақдим этилган.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб беради.
ФК 341-моддасига кўра, мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада
бажарилиши билан бекор бўлади.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг
9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъвони қаноатлантиришни рад этиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 386моддалари ва Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 128, 170, 176-180, 186
ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан даъвогар “АА” маъсулияти чекланган жамияти
фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ББ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Ж.Шералиев