← Назад
Решение #2826395 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 238 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| ИПК | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 301 | — | law |
Текст решения
12 753 символов
4-1807-2501/4386-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья ***га
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья ***
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
январь
2026 йил 06
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясида раислик қилувчи ***, ҳайъат аъзолари судьялар *** ва
***дан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида,
*** вакили З.Адилов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Чироқчи
туманлараро
иқтисодий
судининг
2025
йил
11 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан *** томонидан берилган кассация
шикоятини вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар *** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – *** (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)дан 42.400.000 сўм ижара қарздорлиги, 7.209.200 сўм пеня
ундириш, ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда ижара
объектини
5 кунлик муддат ичида балансда сақловчига бўшатиб бериб, далолатнома
асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни сўраган.
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ***дан даъвогар
“ *** фойдасига 1.320.000 сўм пеня, 37.500 сўм почта харажати, республика
бюджетига
8.492.184 сўм давлат божи ундирилиб, даъво талабининг қолган қисми
қаноатлантириш рад этилиб, даъвогарнинг шартномани бекор қилиш ҳамда
ижара объектини балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклаш
талабларидан воз кечиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин, шартномани
бекор қилиш ҳамда мажбурият юклаш талаблари бўйича иш юритиш
тугатилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб жавобгар кассация шикояти
билан мурожаат этиб, ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан республика
бюджетига 8.492.184 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятига
эътироз билдириб, шикоят асоссиз эканлигини асосий қарздорлик тўлаб
берилганлиги сабабли даъвонинг шартномани бекор қилиш ҳамда ижара
объектини балансда сақловчига топшириш мажбуриятини юклаш талабларидан
воз кечганлигини таъкидлаб биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
бўлса-да, жавобгар суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг
128, 297-моддаларига асосан ишни жавобгар томон иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум
бўлишича,
тарафлар
ўртасида
2024
йил
22
октябрда
1004674/123-24-сонли давлатга тегишли суд ҳавзасини ижарага бериш
тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра “ижарага берувчи” ушбу
шартномага мувофиқ Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Қалқама МФЙ
манзилида жойлашган, умумий майдони 1.500.000 кв.м ташкил этган сув
ҳавзасини “балансда сақловчи” Ўзбекбалиқсаноат уюшмаси иштирокида
далолатнома расмийлаштириб, “ижарага олувчи”га топшириш “ижарага
олувчи” эса шартноманинг 9.1-бандига асосан ижара ҳақи тўловини амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Шунингдек, ижара шартномасининг 3.2-бандида объектни топшириш ва
қайтариш “ижарага берувчи” ва “ижарачи”нинг иштирокида икки томонлама
топшириш-қабул қилиш далолатномасини тузган ҳолда амалга оширилиши,
3.4-бандида объектни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тарафлар
томонидан имзоланган ва тасдиқланган пайтдан бошлаб объект топширилган
ёки қабул қилинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур шартнома бўйича ижара объекти бўйича тарафлар ўртасида
2024 йил 22 октябрда топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада
бажарилмасдан ижара тўловлари ўз вақтида тўлиқ тўланмаган.
Шу сабабли даъвогар ижара ҳақини ундириш ҳамда ижара шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда – ФК
деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 238-моддасига мувофиқ эса мажбурият келишилган ва тарафлар
учун мақбул усулда бажарилиши шарт.
ФКнинг 535-моддасига кўра мулк ижараси ижараси шартномаси бўйича
ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик
қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади,
544-моддасига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун
ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ
тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан
белгиланади.
ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра мулкни ижарага
берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси
асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари
лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга
киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш
далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини
ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла
олмайди.
Бироқ, жавобгар ижара тўловидан бўлган 42.400.000 сўм асосий
қарздорлик суд кунига қадар тўлаб берилган.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 9.3-бандига асосан жавобгардан
7.209.200 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.3-бандига кўра, тарафлардан бири
ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
зарар етказган тараф(лар)га кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият
бажарилмаган қисмининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизидан
ошиб кетмаслиги келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг асосий қарз ва пеня ундириш
ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, суднинг неустойка миқдорини камайтириш
ҳуқуқидан фойдаланиб, неустойка миқдорининг мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблигидан келиб чиқиб, ундирилиши мумкин бўлган
пеня миқдорини 1.320.000 сўмга камайтириш ҳамда асосий қарздорлик
тўланганлиги сабабли рад этиш ҳақида асосли хулосага келган.
Бундан ташқари, даъвогар шартноманинг 6.1-бандига асосан тарафлар
ўртасида тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ва
ижара объектини 5 кунлик муддат ичида балансда сақловчига бўшатиб бериб,
далолатнома асосида қайтариб топшириш мажбуриятини юклашни ҳам сўраган
бўлиб, суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили 2025 йил
10 сентябрдаги 05-24/452-сонли ариза тақдим этиб, унга кўра, даъвода сўралган
42.400.000 сўм асосий қарздорлик тўлаб берилганлиги сабабли юқоридаги
шартномани бекор қилиш ва мажбурият юклаш талабларидан воз кечилган.
ИПКнинг 157-моддасига кўра даъвогар ишни ҳар қандай инстанция
судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки
қисман воз кечишга ҳақли.
ИПК 110-моддаси, 1-қисмининг 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз
кечган ва суд уни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Шунга кўра биринчи инстанция суди мазкур талаблар бўйича иш юритиш
тугатиш ҳақида ҳам асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида ҳал қилув қарорининг давлат божи
ундириш қисмидан норози эканлиги баён этилган.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий хусусиятга эга
даъво аризаларидан эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида
давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”
36-сонли Қарорининг 18-бандида тушунтирилсинки, даъвогар (аризачи) арз
қилган талабларидан воз кечганда у қилган харажатларнинг ўрни жавобгар
томонидан қопланмайди. Давлат божини тўлашдан озод қилинган даъвогар
(аризачи) ўз талабларидан улар жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлиқ
ёки қисман қаноатлантирилганлиги оқибатида воз кечганлиги сабабли иш
юритиш тугатилган ҳолда, давлат божи жавобгардан давлат даромадига
ундирилади.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди давлат божини ҳисоб-китоб қилиб,
умумий мулкий хусусиятга эга даъво талаблари миқдори 49.609.200 сўмга
нисбатан 2 фоиз 992.184 сўм ва ижара шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш ҳамда ижара объектини балансда сақловчига топшириш мажбуриятини
юклаш талабларининг ҳар бири учун (даъво ариза судга кирим бўлган вақдаги
375.000 сўм) иккита номулкий хусусиятга эга даъво талабига 10 бараваридан
20 баравари, яъни 375.000 сўм х 20 =7.500.000 сўм, жами (992.184+7.500.000) =
8.492.184 сўм миқдорда давлат божини тўғри ва асосли ҳисоблаган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларга қўшила олмайди.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисмига биринчи бандига кўра, кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, жавобгар томонидан кассация шикояти учун олдиндан тўланган
41.200 почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни,
жавобгар кассация шикоятини давлат божи ундирув қисмидан норози бўлиб
киритганлиги сабабли, ишни кассация инстанция судида кўриш билан боғлиқ
давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74,
118, 301, 303-моддаларини қўллаб, суд ҳайъати
қарор қ и л а д и:
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 сентябрдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, ***нинг кассация шикояти қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
*** томонидан кассация шикояти учун олдиндан 41.200 сўм почта
харажати тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан биринчи инстанция суди орқали Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
бериши мумкин.
Раислик қилувчи
***
ҳайъат аъзолари
***
***