← Назад
Решение #2826398 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 47 | — | law | |
| онун | 49 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 584 символов
4-1603-2501/10282-сонли иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ
НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ
ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январ
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.А.Шокиров
раислигида, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг котиблигида, аризачиАААААААнинг жавобгар- «ВВВВВВВВВ» Поп ишлаб чиқариш бўлимига
нисбатан қўлланилган 152.861.600 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги
аризаси бўйича ишни аризачи вакили ФФФФФФ (ишончнома асосида)
иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб
ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ААААААА (бундан кейинги ўринларда – аризачи) иқтисодий судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «ВВВВВВВВВ» Поп ишлаб
чиқариш бўлими (бундан кейинги ўринларда – жавобгар)га нисбатан
қўлланилган 152.861.600 сўм жаримани ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида аризачи вакили ариза талабини
қувватлади.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида
хабардор қилинган жавобгар шу куни суд мажлисида иштирок этмади
ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейинги матнда – ИПК деб юритилади) 170-моддасининг биринчи қисмида
ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим
этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим
этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик
қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлиги қайд этилган.
Бунга кўра суд низони ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида ҳал этиш
мумкин деган хулосага келди ҳамда ишни жавобгар иштирокисиз
мазмунан кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан аризани
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари
ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят
худудий бошқармаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг
21.05.2025 йилдаги 162-сонли буйруғига асосан «ВВВВВВВВВ» Поп
ишлаб чиқариш бўлимида текширув ўтказилган.
Текширувда жавобгар томонидан норматив хужжатлар билан
белгиланган талабларга жавоб бермайдиган қониқарсиз техник ҳолат ва
тизимларнинг элементларидан сертификатлаштирилмаган
ҳолда
фойдаланилганлиги аниқланган.
2024 йилнинг ноябр ва декабр ойлари, 2025 йилнинг январ-апрел
ойларидаги ностандарт ва сертификатланмаган ускуналарида электр
энергияси истеъмоли: 16-сонли насос стансиясида 565122 кв. соат, 18сонли насос стансиясида 754903 кв. соат, 22-сонли насос стансиясида
208585 кв. соат жами 1.528.610 кв.соатни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси “Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш” тўғрисидаги ЎРҚ 940сонли Қонуни 47-моддасига кўра, ёқилғи-энергетика ресурслари
истеъмолчилари томонидан сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналаридан, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементларидан фойдаланиш — сертификатлаштирилмаган энергетика
ускуналари, энергия таъминоти тармоқлари ва тизимларининг
элементлари ёрдамида сарфланган ёки узатилган энергия қийматининг
ўн фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонун 49-моддасига кўра, Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида
қўлланилади, бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олган ва молиявий санкциянинг
суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар мустасно.
Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат
назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат
тадбирлари асосида қўлланилади. Бунда энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги
давлат назорати органларининг ваколатли шахслари томонидан назорат
тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик тўғрисида
далолатнома тузилади.
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг
ваколатли шахслари томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига
мувофиқ тузилган далолатнома ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга
ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Агар ундирилиши лозим бўлган молиявий санкция миқдори хўжалик
юритувчи субъектнинг охирги ҳисобот кунидаги жорий активларининг
йигирма фоизидан ошса, молиявий санкция суммасини молиявий санкция
қўллаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой
давомида бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйилади.
Агар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасида биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир
этган хўжалик юритувчи субъект йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни
ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ
қоплаган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.
Агар ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланиш,
уларнинг нормадан ортиқча сарфланиши ва йўқотилиши табиий офатлар,
авариялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият
органларининг қарорларига мувофиқ бартараф этиш жараёнида юзага
келган бўлса, молиявий санкция қўлланилмайди.
Жавобгар томонидан Қонун талаблари бузилганлиги сабабли
аризачи томонидан жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган
ҳамда жавобгарга ижро қилиш учун юборилган.
Бўлим томонидан ваколатли органнинг ҳуқуқий таъсир чораси
сифатида молиявий санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори устидан
белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат
қилмаган.
Жавобгар томонидан жарима солиш тўғрисида қарор ижросиз
қолдирилган.
шбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Белгиланган муддатда жарима суммаси жавобгар томонидан
тўланмаганлиги сабабли, аризачи қўлланилган жарима суммасини
ундириш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғиэнергетика
ресурсларидан
фойдаланишда
содир
этилган
ҳуқуқбузарликлар учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори асосида тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика
ресурсларидан фойдаланишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун
хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом 28-бандига кўра, ваколатли
органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой
муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда
тўлаб берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган
томонидан суд тартибида ундирилади.
Суд, жавобгарнинг аризачидан аризада кўрсатилган миқдорда
жарима суммасини тўламаганлиги аризачи вакили томонидан аризани
кўллаб-кувватлаб, судда берилган тушунтиришидан ташқари, аризага
илова қилинган ва судга тақдим этилган ҳужжатлар, яъни текшириш
далолатномаси, жарима қўллаш тўғрисидаги қарор ва бошқа далиллар
йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Шу сабабли суд, аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига тўланмаган 152.861.600 сўм жарима
суммасини тўлиқ ундиришни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 3057232 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Суд, ИПК 118, 170, 176-179, 217, 222-моддаларини қўллаб,
қарор
қилади:
АААААААнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«ВВВВВВВВВ» Поп ишлаб чиқариш бўлими ҳисобидан ААААААА
фойдасига 152.861.600 сўм жарима ҳамда 41200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Республика бюджетига «ВВВВВВВВВ» Поп ишлаб чиқариш бўлими
ҳисобидан 3.057.232 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров