← Назад
Решение #2826403 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 357 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
5 320 символов
4-1501-2503/22988-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 06 январь
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья
ёрдамчиси И.Исламованинг суд мажлиси котиблигида, прокурор О.Холматов қатнашувида,
даъвогар жамият вакили Д.Жумаева (ишончномага асосан), жавобгар вакили Б.Ғаниев
(ишончнома асосида) иштироокида, FFFFFнинг даъвогар “FFFFF” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар FFFFFбошқармасидан 559 949 867 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
FFFFF “FFFFF” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, FFFFFбошқармаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 559 949 867 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
ҳаражатини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида прокурор даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан тўловлар
амалга оширилмаганлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан кўрсатмаларини баён қилиб
ва маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли тўловлар амалга
оширилмаганлиги сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризасига эътирози йўқлиги, даъвони тан
олишлиги, тўлов чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, иш бўйича прокурор фикрини, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогарнинг Фарғона шаҳар электр таъминоти
корхонаси
билан
FFFFFбошқармаси
ўртасида
2023
йил
16 февраль кунги 141803-сонли шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини
уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз
вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим даражада
бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар муддатида амалга
оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган дебиторлик қарздорликни бартараф этиш юзасидан
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб
кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ФКнинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
2
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
ФК 474-моддасига кўра, агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул
қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига
мувофиқ аниқланади деб белгиланган.
Жавобгарнинг 2025 йил 01 ноябрь ҳолатига 559 949 867 сўм қарздорлиги электрон
тўловлар бўйича талаблар реестри, солиштирма далолатнома ва ишдаги бошқа далиллар
билан ўз тасдиғини топган.
Даъвогар вакилининг судга тақдим қилинган маълумотномасида жавобгар томонидан
суд кунига қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги кўрсатилган.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 559 949 867 сўм асосий қарз
ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб
топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи
қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига
жавобгар ҳисобидан 559 949 867 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 11 198 997,34 сўм давлат
божини ундиришни лозим деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118,
129,170, 176-179 моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
фойдасига жавобгар FFFFFбошқармасидан 559 949 867 сўм асосий қарз ва 41 200 почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар
FFFFFбошқармасидан
Республика
бюджетига
11 198 997,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
Х.Жамолиддинов