Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1701-2502/5741 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Тип документа Суд Андижанский межрайонный экономический суд Судья RUSTAMOV SARDORBEK AXMATJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID a5868599-ae9f-4591-bed0-af2c512f984b Claim ID PDF Hash 73d4369ab6e44082... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 553-моддаси ФКнинг 553 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1701-2501/5741-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – С. Рустамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С. Умаралиев Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья – Н.Юсупов АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Андижон шаҳар 2026 йил 6 январь Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяси Н.Юсупов раислигида, судьялар У.Холиков ва У.Бузурходжаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш.Қодиров котиблигида, “Садоқат кошонаси” хусусий корхонасининг “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамиятидан 360 000 000 сўм ижара пулини ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 2 декабрдаги қарорига нисбатан “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикоятини даъвогар вакили Ж.Тожимахамматов (2025 йил 1 мартдаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари М.Дармонов, О.Номозов (2025 йил 30 октябрдаги 1/20 ва 1/21-сонли ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида, вилоят судининг биносида видеконференцалоқа режимида (шахсий компьютер орқали ), очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Садоқат кошонаси” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 360 000 000 сўм ижара пулини ундиришни сўраган. Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво ариза қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 360 000 000 сўм қарз, 3 600 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 2 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Мазкур суд ҳужжатларидан норози бўлиб жавобгар томонидан берилган тафтиш шикоятида, қуйи инстанция судлари иш ҳолатларини тўлиқ ўрганмаганлиги, мазкур даврда мулкдан фойдаланилганлиги тасдиқловчи далилларсиз ижара учун ҳисобланган тўловларни ундириш ҳақида нотўғри тўхтамга келганлиги, 2025 йил январь-февраль ойлари учун ҳисобварақфактуралар расмийлаштирилмаганлиги, ушбу ойларда жавобгар ижара шартномаси бўйича ижара мулкидан фойдаланмаганлиги, ушбу ойларда жавобгар томонидан ижара тўловлари тўланмаганлиги сабабли Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 августдаги 4-1701-2501/1891сонли ҳал қилув қарори билан даъвогар фойдасига 240 000 000 сўм ижара тўлови ундириш белгиланганлиги, жамият томонидан мулкдан фойдаланмаганлиги юзасидан ўз эътирозларини асослаган жавоб хати тақдим этганлиги, 2025 йил 7 март куни жавобгар вакиллари ижарага олинган мулкларни қайтариш ва ўзларига тегишли бўлган мулкларни қайтариб олиш учун боришганда даъвогар томонидан жавобгарнинг ходимлари ушбу жойга киритилмаганлиги, ушбу ҳолат бўйича даъвогарга талабнома юборилганлиги, даъвогар томонидан юборилган офертага жавобгар томонидан рад жавоби берилганлиги каби важлар билдирилиб, Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 2 декабрдаги қарорини бекор қилишни ва даъво аризасини рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятда қайд этилган важларни такрорлаб, тафтиш шикоятини қаноатлантириб беришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, унверситет талабалари бинодан ётоқхона сифатида фойдаланиб келишаётганлиги, жавобгарга тегишли моддий қийматликлар ижарага берилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилмаганлиги, ижарага олинган мулклар жавобгар томонидан даъвогарга топшириш-қабул қилиш даолатномаси орқали топширилмаганлигини, биринчи инстанция ва апелляция инстанция судлари қарорлари қонуний қабул қилинганлигини билдириб, тафтиш шикоятини рад этишни ва қуйи суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Тафтиш инстанцияси суди судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоят важларини муҳокама қилиб ҳамда ишда мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келди. Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 28 ноябрда 2023 йил 1 ноябрдан 2025 йил 28 февралга қадар бўлган Андижон шаҳар, Ўзбекистон кўчаси 349-уйда жойлашган 1 028,12 м2 майдондаги биноиншоотларни бир ойлик ижара тўлови 120 000 000 сўмдан умумий қиймати 1 920 000 000 сўмлик солиқ органларида ҳисобга қўйилган ID 1550083-сонли бўлган ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра, 17:15:03:04:02:6319 кадастр рақами орқали бино даъвогарга тегишли эканлиги кўрсатилган. Тарафлар ўртасида 2023 йил ноябрь ойидан 2025 йил январь ойига қадарли бўлган давр учун ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йилнинг 2 ноябрь куни юқорида объеект бўйича ижара шартномаси тузилган бўлиб, унинг муддати 2028 йилнинг 31 октябрь кунига қадар этиб белгиланган. Шартнома шу куни ихтиёрий равишда бекор қилинган. Жавобгарнинг 2025 йил январь ва февраль ойлари учун даъвогар фойдасига 240 000 000 сўм ижара тўловларини ундириш юзасидан Андижон вилоят суди кассация судлов ҳайъатининг 2025 йил 26 августдаги 4-1701-2501/1891-сонли қарори қабул қилинган. Даъвогар жавобгарга ижара объекти муддати якунланганлиги муносабати билан янги ижара шартномаси тузиш юзасидан ижара шартномаси илова қилинганлиги қайд этилган талабномаси почта алоқа хизмати орқали жавобгарга юборилган. Жавобгар 2025 йил 23 майдаги 1/990-сонли шартнома муддати якунлангандан сўнг ижара мулкидан фойдаланилмаганлиги, талабномага шартнома илова қилинмаганлиги, мазкур ҳолат акцепт ҳисобланмаслиги важи баён этилган эътирознома тақдим этилган. Шундан сўнг, даъвогар жавобгардан 2025 йил март, апрель ва май ойлари учун жами 360 000 000 сўм ижара пулларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига биноан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 553-моддасига кўра, агар ижарага берувчи ижарага олувчи билан янги муддатга шартнома тузишни рад этса-ю, аммо у билан тузилган шартнома муддати тугаганидан кейин бир йил ичида бошқа шахс билан мулк ижараси шартномасини тузса, ижарага олувчи ўз хоҳишига кўра ё тузилган шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзига ўтказилишини ва ўзи билан шартномани янгилашни рад этиш оқибатида ўзига етказилган зарарнинг тўланишини ёки фақат зарарнинг ўзи тўланишини суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар мулк ижараси шартномасининг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттирса ва ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаган бўлса, шартнома аввалги шартлар асосида номаълум муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг 9-бандида, судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас. Шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур эканлиги юзасидан тушунтириш берилган. Олтинкўл туман, Кўмакай МФЙ раиси, хотин қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходими, профилактика инспектори ва ёшлар етакчилари томонидан Ўзбекистон кўчаси 349-уй манзилда университет талабалари истиқомат қилиб келаётганлиги юзасидан 2025 йил 8 апрель кунги далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар даъвогарга тегишли бўлган ижарага олинган биноиншоотлардан тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси муддати тамомлангандан сўнг ҳам фойдаланиб келаётганлиги масъул ходимлар томонидан расмийлаштирилган далолатнома билан ўз тасдиғини топган. Демак, биринчи инстанция суди даъвогарни ижара тўловини ундириш талабини қаноатлантириш ҳамда апелляция инстанцияси эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПКдеб юритилади) 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятида келтирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди: Биринчидан, гарчи иш ҳужжатларида даъвогар томонидан жавобгарга ҳисоб-фактура юбормаган бўлса-да, аммо ижарага берилган бинолардан низоли даврда фойдаланганлиги, жавобгарга тегишли университетда ўқиётган талабларнинг ётоқҳона сифатида фойдаланганлиги ҳамда ўзига тегишли моддий қийматликларни низоли ҳудуддан олиб чиқиб кетмаган. Мазкур ҳолатлар (1 жилд и.в.231-250-варақлари, 2 жилд 1-68-варақларида) талабаларни 2025 йилнинг март ойидан май ойи давомида низоли бинога кириш дафтари билан ўз тасдиғини топади. Зеро, жавобгар ўзига тегишли унивеситетда ўқиётган талабалар (и.в 121-230-варақлари)га низоли бинодан фойдаланмаслиги юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган бўлса-да, аммо талабалар ётоқхона сифатида фойдаланган ва улар томонидан жавобгарга ётоқхона учун тўловлар амалга оширилган (и.в. 101-111 варақларида). Иккинчидан, жавобгар 2025 йилнинг 10 март куни жавобгар ижарага олинган мулкларни қабул қилиб олиш юзасидан талабнома берилган бўлсада, аммо юқорида келтирилган далиллар низоли бинодан ихтиёрий равишда фойдаланганлиги, талабномада келтирилган важларини инкор қилади. Университет ётоқхонасида истиқомат қилувчи талабаларининг кундалик ётоқхона биносига киришлари ва ундан чиқишлари қайд этилган ва талабалар томонидан имзоланган назорат дафтари ҳамда тунги вақтда талабалар ўзларига бириктирилган хоналарда мавжудлиги юзасидан юритилган йўқлама китоблари билан ўз тасдиғини топади. Ваҳоланки, ИПК 74-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Шунингдек, ФК 554- моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақ ижарага берувчи кўрган зарарни қопламаган тақдирда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Учинчидан, тарафлар ўртасида тузилган ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўказилмаган бўлса-да, аммо жавобгар фойдаланганлиги фактидан келиб чиқиб, ижара ҳақи ундирилган. Шу билан бирга, жавобгар томонидан низоли бинони 2025 йилнинг 22 сентябрь кунидан бошлаб 2030 йилнинг 22 сентябрь кунига қадар яна ижарага олган. Шу боис қуйи инстанция судлари Давлат кадастрлари палатасини жалб қилмаганлиги процессуал хато сифатида баҳоланмайди. ИПК 3248-моддасига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича суд ҳаражатларини тарафлардан ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгар томонидан олдиндан тўланган 1 800 000 сўм давлат божи ва 42 000 сўм почта ҳаражатини ўз зиммасида қолдиришни ва Олий суд депозитига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, ортиқча тўланган давлат божини ўзига қайтаришни лозим топади. Зеро, ИПКнинг 118-моддасига биноан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 3247, 3249 моддалариини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Андижон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 2 декабрдаги қарори ўзгаришсиз, “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш тартибидаги шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамияти хисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. “Univ rsit f n mi s nd d g g ” масъулияти чекланган жамияти томонидан ортиқча тўланган 2 200 000 сўм давлат божи ўзига қайтарилсин ва бу ҳақда маълумотнома берилсин. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи: Н.Юсупов ҳайъат аъзолари: У.Холиков У.Бузурходжаев