Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1601-2504/22473 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманган туманлараро иқтисодий суди Судья UMAROV XURSHIDJON XUSANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d5cbe427-9adf-4e15-ac52-2728f7d87a88 Claim ID PDF Hash 5534d80c782e4e4b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ФКнинг 474-моддаси ФК 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 4 567 символов
4-1601-2504/22473-сонли иш судья: Х.Умаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2026 йил 6 январь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, даъвогар ААААААААнинг жавобгар ББББББББ ҳисобидан 6 236 746 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар вакили М.Тожимаматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва ББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб берган. Жавобгар етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 6 236 746 сўм миқдорда қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирганлиги боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 6 236 746 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси шартларига кўра даъвогар жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан етказиб берилган электр энергияси ҳақини ўз вақтида тўлиқ тўламай 2025 йил 1 ноябрь куни ҳолатига 6 236 746 сўм қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган мавжуд қарздорликни тўлаб бериш ҳақидаги талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдириб, қарздорликни тўламаган. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд мажлисида аниқланган иш ҳолатларига ҳамда даъвогар вакилининг тушунтиришларига кўра суд мажлиси кунига ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги 6 236 746 сўмни ташкил этганлиги ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома, талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 6 236 746 сўм қарздорлик, 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар ББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига 6 236 746 сўм қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шу суд орқали Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Х.Умаров