← Назад
Решение #2826425 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 8 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
12 000 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь
4-1501-2502/21799-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Махмудова раислигида,
судья ёрдамчиси А.Маматхолиқовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
(ишончнома ва ордерга асосан) С.Эшонов, жамият раҳбари Э.Пармонов, жавобгар
вакили (ишончномага асосан) Х.Турсунов, учинчи шахс вакили Э.Пармонов
(ишончномага асосан)ларни иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят бошқармасининг даъвогар «*************» МЧЖ хорижий
корхонаси манфаатида жавобгар «*************» МЧЖ хорижий корхонасидан
жами 550 260 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят бошқармаси даъвогар
«*************» МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«*************» МЧЖ хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан жами 550 260 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини
баён қилиб, жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар қарздорлик ихтиёрий
тўлаб берилмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз эътирозларини
баён қилиб, шартномада белгиланган тўловларни тўлиқ тўлаганлигини билдириб,
даъвони рад этилишини сўради.
Учинчи шахс вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, Туркия давлатининг
Ўзбекистондаги вакили эканлигини, даъвогар жамият ҳам учинчи шахсга тегишли
эканлиги, ишлар бажарилгани, лекин тўловлар амалга оширилмаганини билдириб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларига қараганда, «Yildirim ins t m lz m lеri d ml m sul m
sist ml ri S n
i
L D S I» Туркия компанияси (“Сотувчи”) билан
«*************» МЧЖ хорижий корхонаси (“Сотиб олувчи”) ўртасида 2022 йил 3
январь куни F -5-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага кўра, “Сотувчи” томонидан “Сотиб олувчи”га томчилатиб
суғориш тизими ускуналари етказиб, ўрнатиб бериш, “Сотиб олувчи” эса унга
етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бўлимига асосан, тарафлар томонидан шартноманинг
умумий қиймати 2 340 000 АҚШ доллари қилиб белгиланиб, 30 фоизи (702 000
2
АҚШ доллари) “Сотувчи” томонидан ҳисобвароқ-фактура тақдим этилганидан ва
Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасида конвертация қилинганидан кейин 3
банк кунида тўланишига, қолган 70 фоизи (1 638 000 АҚШ доллари) шартномада
белгиланган маҳсулотлар етказиб берилганидан кейин тўланишига келишилган.
Дастлаб «Yildirim ins t m lz m lеri d ml m sul m sist ml ri S n i L D
S I» Туркия компанияси Иқтисодий ишлар бўйича Фарғона вилоят судига даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, «*************» МЧЖ хорижий корхонасидан
165 000 АҚШ доллари ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 25 сентябрь кунги 415-2505/66-сонли иш бўйича чиқарган ҳал қилув қарорида шартнома бўйича
даъвогар томонидан божхона юк декларацияси асосида 602 943,85 АҚШ доллари
миқдоридаги маҳсулотлар етказилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга
702 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар амалга оширилганлиги, томчилатиб
суғориш
тизими
ускуналари
ўрнатиб
берилганлиги,
бироқ
ишлар
бажарилганлигини тасдиқловчи мақбул ва ишончли далилар судга тақдим
қилинмаганлиги, 2022 йил 31 май кунги топшириш ва қабул қилиш далолатномаси
жавобгар ва учинчи шахс «*************» МЧЖ ХК ўртасида тузилганлиги,
томчилатиб суғориш ускуналари даъвогар томонидан эмас, балки учинчи шахс
томонидан ўрнатиб берилганлиги, даъвогар ва учинчи шахс ўртасида ишлар
бажарилиши тўғрисида қўшимча келишув тузилмаганлиги аниқланиб, даъвогар
даъво талабларини исботлаб бера олмаганлиги сабабли, даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Шундан сўнг, «*************» МЧЖ хорижий корхонаси судга мурожаат
қилиб, жавобгар «*************» МЧЖ хорижий корхонасидан жами
550 260 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ундиришни сўраган.
«Yildirim ins t m lz m lеri d ml m sul m sist ml ri S n i L D S I»
Туркия компанияси (“Буюртмачи”) билан «*************» МЧЖ хорижий
корхонаси (“Хизмат кўрсатувчи”) ўртасида 2022 йил 15 январь кунги F-5/22-сонли
хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан, “Хизмат кўрсатувчи” шартномада белгиланган
майдонларда «*************» МЧЖ хорижий корхонасининг замонавий сув
тежовчи тизимларини ўрнатиб бериш, монтаж қилиш, тупроқни қазиш ва кўмиш
ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Шунингдек,
«*************»
МЧЖ
хорижий
корхонаси
билан
«*************» МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида 2022 йил 31 май куни
топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилиб, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган
суғориш технологияларини жорий этишни янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 144-сонли қарорига асосан Фарғона туманидаги
«*************» МЧЖ хорижий корхонасининг жами 695,7 гектар ер майдонида,
жумладан
Саткак ҳудудида 230-контур 8,8 гектар, Янги боғ ҳудудида 505-контур 5,7
гектар, 506-контур 9,1 гектар, 509-контур 13,0 гектар, 511–512-контур 10,1 гектар,
Оқбилол ҳудудида 49-контур 2,7 гектар, 50-контур 7,3 гектар, 52-контур 7,5
гектар, 115-контур 5,5 гектар, 146-контур 4,7 гектар, 130-контур 4,9 гектар, 132контур 3,3 гектар, 150-контур 4,7 гектар, 173-контур 5,2 гектар, 200-контур 11,3
гектар, 204-контур 3,4 гектар, 281-контур 8,2 гектар, 304-контур 6,0 гектар, 307контур 10,9 гектар, 327-контур 3,0 гектар, 328-контур 6,6 гектар, 345-контур 5,0
гектар, 365-контур 10,0 гектар,
3
Сатторобод ҳудудида 105-контур 7,4 гектар, 107-контур 6,6 гектар, 273-контур
9,6 гектар, 276-контур 8,4 гектар, 277-контур 8,5 гектар,
Ямбарак ҳудудида 48-контур 5,5 гектар, 51-контур 9,4 гектар, 53-контур 4,7
гектар, 54-контур 3,3 гектар, 55-контур 9,0 гектар, 56-контур 7,4 гектар, 108-контур
4,0 гектар,
Хонқиз ҳудудида 798-контур 6,0 гектар, 799-контур 10,9 гектар, 809-контур
4,8 гектар, 811-контур 11,4 гектар,
Янгибод-1 ҳудудида 21-контур 5,3 гектар, 75-контур 7,2 гектар, 81-контур 8,6
гектар, 108-контур 12,1 гектар, 109-контур 4,8 гектар, 111-контур 8,4 гектар, 314контур 13,4 гектар, 288-контур 9,2 гектар, 291-контур 8,8 гектар, 298-контур 9,0
гектар, 470-контур 13,0 гектар, 476-контур 6,7 гектар, 480-контур 7,7 гектар, 487контур 4,9 гектар,
Янгибод-3 ҳудудида 45-контур 7,1 гектар, 58-контур 8,4 гектар, 59-контур 7,6
гектар, 60-контур 5,4 гектар, 62-контур 6,0 гектар, 63-контур 5,9 гектар, 190-контур
8,7 гектар, 191-контур 3,8 гектар, 234-контур 7,6 гектар, 224-контур 1,2 гектар, 259контур 8,7 гект р, 260-контур 7,6 гект р, 210-контур 4,3 гект р, 211-контур 6,5
гект р, 218-контур 5,9 гект р, 222-контур 7,0 гект р, 225-контур 5,3 гект р, 198контур 8,7 гект р, 227-контур 0,1 гект р, 228-контур 6,7 гект р, 229-контур 6,7
гект р, 231-контур 5,7 гект р, 232-контур 7,2 гект р, 254-контур 9,6 гект р,
Новкент ҳудудида эса 25-контур 10,1 гектар, 30-контур 10,6 гектар, 31-контур
8,4 гектар, 35-контур 5,3 гектар, 46-контур 9,8 гектар, 50-контур 5,3 гектар, 51контур 7,3 гектар, 52-контур 9,8 гектар, 222-контур 11,9 гектар, 225-контур 10,0
гектар, 229-контур 2,8 гектар, 231-контур 4,0 гектар, 243-контур 1,3 гектар, 258контур 10,2 гектар, 259-контур 8,4 гектар, 267-контур 13,3 гектар, 274-контур 10,1
гектар, 293-контур 12,5 гектар ер майдонларида пахта майдонида томчилатиб
суғориш технологияси жорий этилиб, мазкур технологиядан фойдаланган ҳолда
қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилганлиги кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 3 январь куни F -5-сонли
шартноманинг 1-иловасида томчилатиб суғориш технологияси ўрнатиб, ишлатиб
бериш нархи ҳар бир гектарга 1 800 АҚШ доллари этиб белгиланган.
Даъвогар томонидан жами 695,7 гектарга томчилатиб суғориш ускуналари
ўрнатилган бўлсада, жавобгар томонидан 702 000 АҚШ доллари тўланиб, қолган
550 260 АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар амалга оширилмасдан келинган.
Даъвогарнинг жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан йўллаган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
550 260 АҚШ долларини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб
юритилади)нинг 8-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган
шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
4
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 666-моддаси биринчи қисмига кўра қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан
муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шарт-шароит яратиб бериш,
ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг 2016 йил 23
декабрь кунги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан
келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” қарорининг 2.3-бандига асосан, қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома
тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати
тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини
ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилсин деб
тушунтиришлар берилган.
Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий
қарзни ундириш талаби тарафлар ўртасидаги шартнома, бажарилган ишлар
далолатномаси ва бошқа далиллар, шунингдек даъвогар вакилининг берган
кўрсатмалари билан тасдиқланганлиги боис, суд даъвогарнинг жавобгардан
550 260 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини ундириш талабини асосли
деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади деб белгиланган.
Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд, даъво талабини қаноатлантириб,
даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 550 260 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига 142 406 517,63 сўм давлат божи ундирилиши лозим бўлади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 129,170, 176-179-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар «*************» МЧЖ хорижий корхонаси фойдасига жавобгар
«*************» МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 550 260 АҚШ доллари
миқдоридаги пул маблағлари ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар «*************» МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан Республика
бюджетига 142 406 517,63 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар шу суд
орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир
ой муддат ичида апелляция шикояти, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти беришга ҳақли.
Раислик этувчи:
С.Махмудова