Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1505-2502/10258 Дата решения 06.01.2026 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья MIRZAMATOV SHOKIRJON MAMADALIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4ca5e349-151d-4cf6-b0d9-c435ec9686ba Claim ID PDF Hash e6474740091099fa... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 260-моддаси ФК 260 law
ФКнинг 262-моддаси ФКнинг 262 law
онун 32-моддасининг 1-қисми онун 32 1 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 10 189 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Фарғона шаҳри 2026 йил 6 январь 4-1505-2502/10258-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Мирзаматов раислигида, судья ёрдамчиси Д.Хомидовнинг суд мажлиси котиблигида, Риштон туман прокурорининг “СИРОЖИДДИН ХОЖИ” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар - “QA RA N” фермер хўжалиги ҳисобидан 222 579 191 сўм асосий қарз, 33 386 878 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, тарафлардан Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов иштирокида, Фарғона туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Риштон туман прокурори (бундан буён матнда прокуратура деб юритилади) судга “СИРОЖИДДИН ХОЖИ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида даъво ариза билан мурожаат қилиб, “QA RA N” фермер хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 222 579 191 сўм асосий қарз, 33 386 878 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида прокуратура вакили даъво аризасини қувватлаб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Даъвогар ва жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига ўз вакили иштирокини таъминламади. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш учун суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шу сабабли суд ишни даъвогар ҳамда жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, дастлабки суд мажлисида иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокуратура вакилининг фикрларини тинглаб, далилларни баҳолаб қуйидаги асосларга кўра, даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2023 йил 6 сентябрь куни бошоқли дон харид қилиш бўйича 106-сонли фьючерс шартномаси имзоланган. Мазкур шартнома шартларига кўра, жавобгар даъвогарга бошоқли дон етиштириши учун уруғлик дон, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ҳамда бошқа зарур маҳсулотлар билан таъминлаши, даъвогар эса ўзига тегишли бўлган 32,6 гектар ер майдонида 135,3 тонна бошоқли етиштириб, жавобгарга топшириши белгиланган. Жавобгар эса қабул қилинган бошоқли дон учун тўловларни шартноманинг 3.4-бандида белгиланган муддатда, яъни 2024 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар амалга ошириши лозим бўлган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 135,3 тонна бошоқли дон топширган, бироқ жавобгар қабул қилиб олган дон маҳсулоти учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаган. Даъвогар томонидан жавобгар номига вужудга келган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабномалар, оқибатсиз қолдирилган. Натижада, прокурор судга даъвогар манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 222 579 191 сўм асосий қарз, 33 386 878 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган харакатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида вужудга келган мазкур низо бевосита тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар ва суд мажлисига тақдим этилган тарафлар ўртасида 2025 йил 2 декабрь куни тасдиқланган 1-сонли солиштирма далолатномага асосан, жавобгарнинг даъвогар олдида 222 579 191 сўм қарздорлиги ўз тасдиғини топади. Баён этилганларга кўра суд, прокурорнинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 222 579 191 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида асосан жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 33 386 878 сўм жарима ундиришни сўралган. ФКнинг 260-моддасида қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 262-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида, мазкур шартномага мувофиқ топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун “Тайёрловчи” ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида “Хўжалик”ка жарима тўлашлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисид ”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 103-сонли қарорининг 12-бандига кўра, Қонун 32-моддасининг 1-қисмини қўллашда судлар қарздорнинг ҳақиқатда товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлиги ҳолатларини (жумладан, тўлаш имконияти бўла туриб, тўловни амалга оширмаганлиги, қарзини тан олмаганлиги, кредиторликдебиторлик қарзлари ҳақида солиштириш далолатномалари тузишдан бўйин товлаганлиги, ўзини атайлаб тўловга қобилиятсиз қилиб кўрсатганлиги ва ҳ.к) далиллар асосида аниқлаши лозим. Агар қарздорнинг товар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлаш учун иқтисодий имкони бўлмаса, лекин у қарзни тан олиб, уни тўлашга ҳаракат қилаётган бўлса, судлар унинг хатти-ҳаракатларини тўловдан бош тортиш, деб баҳоламасликлари зарур. Қайд этилганларга кўра, даъвогар даъво аризаси билан бирга ёки суд мажлисига жавобгарнинг етказиб берилган маҳсулот учун тўловларни тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги ҳолатларини тасдиқловчи далилларни тақдим этиши лозим бўлган, бироқ даъвогар жавобгар ҳисобидан жарима ундириш талабини қаноатлантиришга асос бўлувчи далилларни тақдим этмади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 33 386 878 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришдан рад этиш лозим деб топади. Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан, агар тараф суд томонидан талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан суд, даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 222 579 191 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4 451 583,82 сўм давлат божи ундиришни, даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга, қаноатлантириш рад этилган жарима ундириш талабига мутаносиб равишда вужудга келган 667 737,56 сўм миқдоридаги давлат божини даъвогар ҳисобидан республика бюджетига ундириш лозим бўлади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “QA RA N” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “СИРОЖИДДИН ХОЖИ” фермер хўжалиги фойдасига 222 579 191 сўм асосий қарз ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “QA RA N” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 4 451 583,82 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “СИРОЖИДДИН ХОЖИ” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 667 737,56 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ҳуқуқига эга. Раислик қилувчи, судья Ш.Мирзаматов