← Назад
Решение #2826438 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| нинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 37 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
7 249 символов
---------------сонли иқтисодий иш
судья: Б.Т.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судья Б.Т.Мадрахимовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхўжаевнинг котиблигида, кредитор ---------------- МЧЖнинг қарздор «AGRO ZOOVE
IZ A » МЧЖга
нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни
банкрот деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган ишни кредитор
вакили Ш.Рамазанов(ишончнома асосида), муваққат бошқарувчи
У.Аббасовларнинг иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризада баён этилишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан «AGRO ZOOVE
IZ A »
МЧЖ(бундан буён матнда – қарздор) ҳисобидан ----------------- МЧЖ(бундан
буён матнда – аризачи) фойдасига 1240650000 сўм асосий қарз, 280000000
сўм пеня, 37500 сўм почта харажати, жами 1480687500 сўм ундирилган.
Бироқ мазкур қарздорлик ижро жараёнида тўлаб берилмаган.
Аризачининг қарздорга қарздорликни ундириш юзасидан юборган
талабномалари эътиборсиз қолдирилган ва қарздорлик тўлаб берилмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатишни сўраган.
Аризачи вакили суд мажлисида ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва
тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўради.
Суд мажлисида муваққат бошқарувчи У.Аббасов кузатув жараёнида
қарздор фаолият кўрсатмай иқтисодий ночор ҳолатга тушиб қолгани,
кредиторлар йиғилишида қарздорга нгисбатан тўловга қобилиятсизликнинг
тугатишга доир иш юритиш таомилини қўллаш тўғрисида қарор
қилинганлиги, жамиятнинг активлари мавжудлигини билдириб, қарздор
жамиятда тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини билдирди.
Белгиланган тартибда суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида хабардор
қилинган қарздор шу куни суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаби юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини
билдирмади.
ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи
шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма
фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд
материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган.
Шу сабабли суд мазкур иқтисодий ишни қарздорнинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд ишда аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
аризани қаноатлантиришни лозим деб топди.
«Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни(бундан буён матнда – Қонун)нинг 5-моддасига мувофиқ, вақтинча
тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан
эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни
ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан
эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг
пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик – агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда
ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан
ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари ҳисобланиши
белгилаб қўйилган.
Иш ҳужжатлари ҳамда муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган
ҳисоботидан кўринишича, 2025 йил 15 декабрда ўтказилган кредиторлар
йиғилишида жамиятни тўловга қобилиятсиз деб топиб, тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорга келинган. Жамиятнинг иккита
кредитори бўлиб, жами 2177650000 сўм қарзи, шунингдек, қарздорнинг
активлари мавжуд эканлиги аниқланган.
Қонуннинг 37-моддаси тўртинчи қисмига асосан қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб
топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақидаги ариза
билан судга мурожаат этиш учун қарздорнинг доимий тўловга
қобилиятсизлиги асос бўлади.
Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, тўловга
қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш,
келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш
юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор
юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда
қабул қилинади.
Қайд этилганларга кўра, суд қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга
доир иш юритишни бошлашни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасида ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши бўйича
давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган. Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган
562500 сўм давлат божи(аризачи кичик тадбиркорлик субъекти
ҳисобланади) ва 37500 сўм почта харажатлари қарздор зиммасига юкланиши
лозим.
Бинобарин, суд ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
----------------- МЧЖнинг аризаси қаноатлантирилсин.
«AGRO ZOOVE
IZ A » МЧЖ банкрот деб топилсин ва тугатишга
доир иш юритиш бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб 3-тоифали суд бошқарувчиси У.Аббасов
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчиси зиммасига:
-тугатишга доир иш юритишни “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига асосан ташкил
этиш ва ўтказиш;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14
августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга
қобилиятсизлик, тўловга қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга
қобилиятсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3бандига мувофиқ, суд бошқарувчиси ўзи тайинланган вақтдан бошлаб,
мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта тўловга қобилиятсизлик, тўловга
қобилиятсизликни яшириш ва қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб
келиш аломатларини бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда бу ҳақда
ҳулосани 2026 йил 6 март кунига қадар тақдим этиш;
- тугатишга доир иш юритиш натижалари юзасидан қонунда
белгиланган муддатда якуний хисобот тақдим этиш юклатилсин.
«AGRO ZOOVE
IZ A » МЧЖнинг зиммасига уч иш кунида
бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, мухр ва штампларни, моддий ва бошқа
қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш
мажбурияти юклатилсин.
«AGRO ZOOVE
IZ A » МЧЖ ҳисобидан:
- ----------------- МЧЖ фойдасига 37500 сўм почта харажатлари ва
562500 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздорнинг пул мажбуриятларини бажариш муддати бошланган деб
ҳисоблансин ҳамда қарздорнинг барча мажбуриятлари бўйича неустойка
(жарима, пеня) ва фоизлар ҳисоблаш тугатилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
Б.Т.Мадрахимов