← Назад
Решение #2826447 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 923 символов
4-1602-2501/8844-сонли иш
судья: Х.Умаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Умаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Х.Абдулбориевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар АААААААА
манфаатида жавобгар БББББББББ ҳисобидан жами 101 620 966,36 сўм кредит
қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни даъвогар
вакили И.Абдурахмонов (ишончнома асосида)нинг иштирокида суднинг биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, АААААААА (бундан
буён матнда даъвогар деб юритилади) Наманган банк хизматлари маркази ва
БББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2025 йил 13
январда 2025-1-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра жавобгарга 100 000 000
сўм кредит ажратилган.
Жавобгар ажратилган кредитдан мақсадсиз фойдаланган ҳолда кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаш юзасидан юборган
талабномаларини жавобгар томонидан қолдирганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат
палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 2 380 952 сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 930 945,64 сўм
муддати ўтган фоиз, 832 876,72 сўм муддати келмаган фоиз, 90 476 192 сўм муддати
келмаган асосий қарз, жами 101 620 966,36 сўм кредит қарздорлигини ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб,
тарафлар ўртасида тузилган шартномага кўра жавобгарга кредит ажратилганлигини,
жавобгар кредитдан мақсадсиз фойдаланганлигини, бу ҳақда далолатномалар
тузилганлигини, кредит ва унга ҳисобланган фоиздан бўлган қарздорлик бугунги
кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган Палата ва жавобгар суд мажлисига келмади. Палата ишни ўзининг
иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
Палата ва жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра тарафлар ўртасида 2025 йил 13 январда тузилган
2025-1-сонли кредит шартномаси асосида даъвогар томонидан жавобгарга умумий
овқатланиш фаолиятини ривожлантириш учун маиший техника жиҳозлари сотиб
олиш учун йиллик 20 фоиз устама тўлаш шарти билан 48 ой муддатга 100 000 000 сўм
кредит ажратилган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Кредит шартномасининг 2.6-банди мазмунига кўра жавобгар ҳар қандай кредит
тўловларини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ жавобгар кредит шартномаси шартларига амал қилмай кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни шартноманинг ажралмас иловаси ҳисобланган тўлов графиги
асосида тўламасдан келган.
Оқибатда 2025 йил 18 ноябрь куни ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида
2 380 952 сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 930 945,64 сўм муддати ўтган фоиз,
832 876,72 сўм муддати келмаган фоиз қарздорлиги юзага келган.
Ваҳоланки, ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи
олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Ўзаро тузилган шартноманинг 13.1-бандига мувофиқ даъвогар жавобгарнинг
кредитдан мақсадли фойдаланишини таҳлил қилиш ҳуқуқига эга.
Шу асосда даъвогар томонидан кредитдан мақсадли фойдаланилиши юзасидан
ўтказилган мониторингда жавобгар ажратилган кредитни мақсадсиз сарфлаганлиги
аниқланган. Бу ҳақда 2025 йил 11 февралда, 21 февралда, 7 мартда, 2 апрелда,
13 майда далолатномалар расмийлаштирилган.
Шартнома 16-бандининг “а” кичик бандида жавобгар кредитдан мақсадсиз
фойдаланган бўлса кредитни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлиши
назарда тутилган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 90 476 192 сўм муддати келмаган
асосий қарзни ҳам ундириш талаби асослидир.
Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан жавобгар кредитни
мақсадсиз сарфлаганлиги ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
шартноманинг ажралмас ҳисобланган тўлов графиги асосида тўлаш мажбуриятини
лозим даражада бажармаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг
жавобгардан жами 101 620 966,36 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 380 952 сўм муддати ўтган асосий қарз,
7 930 945,64 сўм муддати ўтган фоиз, 832 876,72 сўм муддати келмаган фоиз,
90 476 192 сўм муддати келмаган асосий қарз, 41 200 сўм почта харажатлари,
республика бюджетига 2 032 419,32 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Бинобарин ИПКнинг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгар БББББББББ ҳисобидан даъвогар АААААААА фойдасига 2 380 952
сўм муддати ўтган асосий қарз, 7 930 945,64 сўм муддати ўтган фоиз, 832 876,72 сўм
муддати келмаган фоиз, 90 476 192 сўм муддати келмаган асосий қарз, 41 200 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 2 032 419,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи, судья
Х.Умаров