← Назад
Решение #2826452 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| аролик кодекси | 149 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 153 | — | code_article | |
| ФКнинг | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 154 | — | law | |
| ФК | 150 | — | law | |
| ФКнинг | 157 | — | law | |
| онун | 32 | 2 | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
15 746 символов
4-1804-2501/4115-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2026 йил 6 январь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов
раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари
А.Усмонов, Г.Муминова (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари
С.Жумаев, С.Жамолов (ишончнома асосида)лар иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“Ххх” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар “Ххх” акциядорлик
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суди биносида
видеоалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Ххх” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “Ххх” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)дан 618.341.563,58 сўм асосий қарз, 86.567.818,90 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво
аризасида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар билан тузилган
2018 йил 11 декабрдаги 92-сонли шартномага асосан 425.116.316,55 сўмлик
маҳсулот етказиб берилган бўлиб, қисман 3.852.827,02 сўмлик тўловлар
амалга оширилгандан сўнг 421.263.489,53 сўм қарздорлик, 2021 йил
7 октябрдаги 16-сонли шартномага асосан 211.489.898,08 сўмлик маҳсулот
ҳақидан қисман 30.000.000 сўмлик пул маблағлари ўтказиб берилиб,
181.489.898,08 сўм қарздорлик қолганлигини ҳамда 2023 йил 17 апрелдаги
7-сонли шартномага асосан 83.327.663,37 сўмлик маҳсулот етказиб берилган
бўлиб, мазкур шартнома бўйича 67.739.487,04 сўмлик тўловлар тўлаб
берилган бўлиб, 15.588.175,97 сўм қарздорлик, жами учта шартнома юзасидан
618.341.563,58 сўм асосий қарздорлик тўланмасдан қолганлигини, талабнома
юборилган кундан 86.567.818,90 сўм пеня ҳисобланганлигини, жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси асоссиз эканлигини, сабаби
даъвогар акциядорлик жамиятининг улишига давлат активларидан қисман
сотиб олгандан кейин қарздорликларни ўрганиб, даъво киритганлигини баён
этиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасини рад
этиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво
талабини 2018 йил 11 декабрдаги 92-сонли шартномага асосан 421.263.489,53
сўм, 2021 йил 7 октябрдаги 16-сонли шартномага асосан 181.489.898,08 сўм,
жами 602.753.387,61 сўм қарздорликни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йил эканлигини,
даъвогарнинг 2019 йилдан 2021 йилга қадар бўлган муддатда даъво қилиш
муддати ўтганлиги сабабли рад этишни ҳамда 2023 йил 17 апрелдаги 7-сонли
шартномага асосан 15.588.175,97 сўм қарздорликни ундириш талабини
қонуний кўриб чиқишни сўради.
1
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни ҳамда жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириб, даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 11
декабрдаги 92-сонли ва 2021 йил 7 октябрдаги 16-сонли шартнома ҳамда 2023
йил 17 апрелдаги 7-сонли (товар етказиб бериш) шартномалар
расмийлаштирилган.
Даъвогар мазкур шартномалар мажбуриятидан келиб чиқиб, жавобгарга
2018 йил 11 декабрдаги 92-сонли шартномага асосан 2019 йил 29 июлдаги
231-сонли ҳисоб-фактурага асосан 132.015.282,43 сўмлик, 2019 йил 24
сентябрдаги 317-сонли ҳисоб-фактурага асосан 267.950.708,71 сўмлик,
2019 йил 17 декабрдаги 434-сонли ҳисоб-фактурага асосан 25.149.779,41
сўмлик, жами 425.115.770,55 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб
берилган бўлса-да, жавобгар томонидан қисман 3.852.827,02 сўм тўлов амалга
оширилиб, қолган 421.262.943,53 сўм маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган.
Кейинги ўзар тузилган 2021 йил 7 октябрдаги 16-сонли шартномага
асосан 2021 йил 7 октябрдаги 174-сонли ҳисоб-фактура билан 86.853.082,77
сўмлик, 2021 йил 26 ноябрдаги 195-сонли ҳисоб-фактура билан 124.636.815,31
сўмлик, жами 211.489.898,08 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб
берилган ҳамда жавобгар томонидан қисман 30.000.000 сўм тўлов амалга
оширилиб, қолган 181.489.898,08 сўм маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган.
Шунингдек, 2023 йил 17 апрелдаги 7-сонли ҳисоб-шартномаси
мажбуриятидан келиб чиқиб, даъвогар 2023 йил 19 декабрдаги 112-сонли
ҳисоб-фактура билан 83.327.663,37 сўмлик маҳсулотларни жавобгарга етказиб
берилган ҳамда жавобгар томонидан қисман 67.739.487,04 сўм тўлов амалга
оширилгандан сўнг 15.588.175,97 сўм маҳсулот ҳақи тўланмасдан қолган.
Даъвогарнинг жами учта шартнома бўйича 618.341.563,58 сўм асосий
қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар манфаатида палата
қарздорликни ундиришни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаблари қисман асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда – ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги ушбу низо шартномавий
мажбуриятни бажармаганлик оқибатида келиб чиққан.
Ваҳоланки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра
мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
2
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда суд даъво талабларини муҳокама қилиб, 2023 йил 17
апрелдаги 7-сонли ҳисоб-шартномасига асосан ҳисобланган 15.588.175,97 сўм
асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни ҳамда жавобгарнинг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириб, 602.753.387 сўм
асосий қарз ундириш талаби юзасидан уч йиллик даъво муддати ўтганлиги
сабабли уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Суд даъвони қаноатлантириш рад этилган 602.753.387 сўм асосий қарз
ундириш талабига нисбатан даъво муддатини ҳисоблашда тарафлар ўртасида
тузилган 2018 йил 11 декабрдаги 92-сонли шартномага асосан 2019 йил
29 июлдаги 231-сонли ҳисоб-фактурага асосан 132.015.282,43 сўм, 2019 йил
24 сентябрдаги 317-сонли ҳисоб-фактурага асосан 267.950.708,71 сўм, 2019
йил 17 декабрдаги 434-сонли ҳисоб-фактурага асосан 25.149.779,41 сўм, жами
425.115.770,55 сўмлик маҳсулотлар учун жавобгар томонидан қисман 2019
йил 29 июль куни 3.852.827,02 сўм тўлов амалга оширилганлигига,
шунингдек, 2021 йил 7 октябрдаги 16-сонли шартномага асосан эса 2021 йил
7 октябрдаги 174-сонли ҳисоб-фактура билан 86.853.082,77 сўмлик, 2021 йил
26 ноябрдаги 195-сонли ҳисоб-фактура билан 124.636.815,31 сўмлик, жами
211.489.898,08 сўмлик маҳсулотлар учун жавобгар қисман 30.000.000 сўм
тўловларни 2021 йил 30 ноябрь куни 11-сонли тўлов топшириқномаси билан
амалга оширилганлиги ҳолатига аниқлик киритиб, мазкур иккита шартнома
юзасидан даъво муддати узилишдан кейин уч йиллик умумий даъво муддати
ўтган деб ҳисоблайди.
Сабаби,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодексининг
149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво
қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига
асосан умумий даъво муддати – уч йилдир.
Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя
қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб
чиқиш учун қабул қилинади.
ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат
низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ
қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво
муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун
асос бўлади.
ФКнинг 154-моддасига кўра эса даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи
бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2015 йил
15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
Қарорининг 3-бандида судлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
белгиланган талабнома бериш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига
эътибор беришлари лозимлиги, 4-бандида судлар инобатга олишлари лозимки,
3
ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун
ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган,
шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари,
фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга
нисбатан татбиқ этилиши ҳақида тушунтириш берилган.
Суд даъвогарнинг муҳакама давомида ўтказиб юборилган даъво қилиш
муддатини акциядорлик жамиятининг улиш қийматини бир қисмини давлат
активларидан сотиб олгандан кейин ҳисобланиши ҳақидаги важларини
асоссиз деб ҳисоблайди.
Ваҳоланки, ФКнинг 157-моддасида даъво муддатининг ўтиши
белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс
қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади.
Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади,
узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш
ҳақида юборилган 2025 йил 14 октябрдаги 08/05-сонли талабнома санасидан
жорий йилнинг 3 ноябригача бўлган кун ҳисобида умумий 618.341.563.58 сўм
асосий қарз ундириш талабига нисбатан 14 фоиз миқдорида, яъни
86.567.818,90 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2018 йил 11 декабрдаги
92-сонли ва 2021 йил 7 октябрдаги 16-сонли шартномаларнинг 5.1-бандида
хўжалик шартномаларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун жавобгарлик “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 24, 25, 26 ва 32-моддасига мувофиқ тартибга солиниши назарда
тутилган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида"ги Қонун 32-моддасининг 2-қисмига асосан етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди кўрсатилган.
Ўзаро тузилган 2023 йил 17 апрелдаги 7-сонли ҳисоб-шартномасининг
3.2-бандида мазкур шартнома мажбуриятлари бажармаган томон шартномада
кўрсатилган умумий сумманинг 10 фоизи миқдорида жарима тўлаши
келишилган.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг умумий 618.341.563.58 сўм асосий қарз ундириш
талабига нисбатан 14 фоиз миқдорида, яъни 86.567.818,90 сўм пеня ундириш
талабини муҳокама қилиб, 2023 йил 17 апрелдаги 7-сонли ҳисобшартномасининг 3.2-бандига асосан умумий шартнома қиймати 100.000.000
сўмга нисбатан 10 фоизи 10.000.000 сўм пеня ҳисобланиши лозим бўлса-да,
даъво талабида ҳисобланган ушбу 2023 йил 17 апрелдаги 7-сонли ҳисоб4
шартномасига асосан қаноатлантирилган 15.588.175,97 сўм асосий қарз
ундириш талабига мутаносиб равишда 2.200.000 сўм пеня талабини
қаноатлантиришни ҳамда пеня суммасини қолган 84.367.818,09 сўм қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар
ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши шарт.
ИПКнинг 72-моддасига биноан қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгарнинг 2019 йилдан 2021 йилга
қадар бўлган муддатда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини
қаноатлантириб, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 15.588.175,97 сўм асосий қарз,
2.200.000 сўм пеня, 41.200 сўм почта харажати, 103.000 сўм олдиндан тўланган
суд харажати, республика бюджетига 355.784 сўм давлат божи ва даъвогар
ҳисобидан қаноатлантириш рад этилган даъво талаби миқдорига мутаносиб
равишда республика бюджетига 15.588.176 сўм давлат божи ундиришни ҳамда
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
5
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 68, 72, 74, 112-113, 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Жавобгар “Ххх” акциядорлик жамиятининг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Ххх” акциядорлик
жамияти фойдасига 15.588.175,97 сўм асосий қарз, 2.200.000 сўм пеня, 41.200
сўм почта харажати, 103.000 сўм олдиндан тўланган суд харажати;
Жавобгар “Ххх” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
355.784 сўм давлат божи;
Даъвогар “Ххх” акциядорлик жамиятидан республика бюджетига
15.588.176 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан кейин бир ой
муддат ичида апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Латипов
6