← Назад
Решение #2826462 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 34 | — | law | |
| онуннинг | 49 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 981 символов
4-1603-2502/10109 - сонли иқтисодий иш
Д.Соатов
Судья –
НАМАНГАН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 06 январь
Наманган туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Соатов раислигида,
судья ёрдамчиси О.Мирзақуловнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи –
AAAAAнинг жавобгар - “BBBBB” ХКга нисбатан 42.702.000 сўм ундириш
тўғрисидаги аризасини, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, аризачи вакили –
, жавобгар вакили – YYYYY, “Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ вакили –
нинг иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида
кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – AAAAAнинг жавобгар - “BBBBB” ХКга нисбатан 42.702.000
сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабларини тўлиқ
қўллаб қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони тан олмади.
“Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ вакили низони қонуний ҳал этишни
сўради.
Ишдаги ҳужжатларидан аниқланишича, AAAAA Наманган вилоят ҳудудий
бошқармасининг 29.01.2025 йилдаги 10 - сонли буйруғига асосан, “BBBBB”
ХКда текширув ўтказилган.
Текширувда қуйидаги ҳолатлар аниқланган жумладан;
Жавобгар томонидан АЁҚШ да 4-сонли сиғимларга мос равишда
АИ-92 автобензинлардан сифат таҳлили учун намуна олинган.
Олинган намуналар Тошкент марказий назорат-кимё лабараториясининг
521-сонли сифат паспортга асосан стандарт талабига мос келмаслиги
аниқланган.
Яъни, АИ-92 маркали сотилаётган автобензиннинг маркаси АИ-88 маркали
эканлиги аниқланган.
АЁҚШ нинг 4-сиғимдаги АИ 92 автобензин ўлчаш натижасида 2168 литр
миқдорида автобензин борлиги, ушбу сиғимга охирги марта 07.03.2025 йилда
120 литр қолдиқ мавжуд бўлганда 0403063 – сонли юк хати билан 4710 литр
АИ–92 русумли автобензин қабул қилинганлиги аниқланган.
Текширув давомида жамиятга қарашли АЁҚШ истеъмолчиларга сифати
давлат стандарти талабига мос келмаган 29.882.000 сўмлик 2662 литр
АИ - 92 русумли автобензин тарқатилганлиги аниқланган.
Шунингдек, жавобгар томонидан АЁҚШ да 3 - сонли АИ-92 автобензин
тарқатиш устунида истеъмолчиларга нефт маҳсулотини тўғри кўйиб
тарқатилаётганлиги ўрганилганда белгиланган меъёрлардан ташқари хар
10 литрда 0,386 литр кам қўйиб тарқатилаётганлиги ва ушбу ёнилғи тарқатиш
устуни қиёслов муддати 05.08.2024 йил августгача белгиланган бўлиб, киёслов
кўрик муддати ўтиб кетганлиги аниқланган.
Бу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
1
Далолатнома жавобгар томонидан имзоланган.
Бу ҳолатлар ишдаги далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикасининг 07.08.2024 йилдаги “Энергияни тежаш,
ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги
ЎРҚ 940 –сонли Қонуннинг 43 – моддасида ишлаб чиқувчи, етказиб берувчи ва
сотувчилар томонидан сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган нефт,
газ конденцати, нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган углеводород газини
реализация қилиш – сифати белгиланган талабларга жавоб бермайдиган
реализация қилинган товар қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима
солишга сабаб бўлиши белгиланган.
Шу боис, жавобгарга жами 42.702.000 сўм миқдорида молиявий санкция
қўллаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть
маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг
16.04.2025 йилдаги №333-сонли ва 25.04.2025 йилдаги №353-сонли қарорлари
қабул қилиниб, жавобгарга тақдим этилган.
Бироқ мазкур сумма жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган.
Ушбу ҳолатларни инкор этиб бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва
учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя
қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган.
Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми еттинчи хатбошига кўра, Электр
энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси ўз ваколатлари ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда юридик
шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш чораларини кўради.
Қонуннинг 34-моддасида энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек энергия сифатининг норматив
ҳужжатларда белгиланган кўрсаткичларига риоя этилиши соҳасидаги давлат
назорати Ўзэнергоинспекция ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан
қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишда содир этилган
ҳуқуқбузарликлар соҳасида ваколатли орган эканлиги кўрсатилган.
Қонуннинг 49-моддасига кўра Энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилади,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар
мустасно.
Молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва
энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назоратини амалга
ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари асосида қўлланилади.
2
Бунда энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия
самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли
шахслари томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган
ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома тузилади.
Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини
ошириш соҳасидаги давлат назорати органларининг ваколатли шахслари
томонидан ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган далолатнома
ҳамда ушбу шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган
тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
Мазкур Низомнинг 16-бандида энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланиш
ва
энергия
самарадорлигини
ошириш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар суд тартибида қўлланилиши,
бундан хўжалик юритувчи субъект содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбини
тан олган ва молиявий санкциянинг суммасини ихтиёрий тарзда тўлаган ҳоллар
мустасно эканлиги, 17-бандида молиявий санкциялар энергияни тежаш, ундан
оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги давлат
назоратини амалга ошириш доирасида ўтказиладиган назорат тадбирлари
асосида қўлланилиши, бунда ваколатли органнинг ваколатли шахслари
томонидан назорат тадбирларини ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузарлик
тўғрисида 3 нусхада далолатнома тузилиши, 22-бандида молиявий
санкцияларни қўллаш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги
тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни
ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиши, жарима
солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари ёки унинг
ўринбосари томонидан имзоланиши ва уч иш кунидан кечиктирмай
ҳуқуқбузарга юборилиши, 24-бандида хўжалик юритувчи субъектлар ваколатли
органнинг ҳуқуқий таъсир чораси сифатида молиявий санкцияларни қўллаш
тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки
судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги, 26-бандида ушбу Низомда назарда
тутилган молиявий санкцияларни қўллаш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг
хўжалик юритувчи субъектлар бир ой муддат ичида молиявий санкцияларни
ихтиёрий равишда тўлаб беришлари мумкинлиги ҳамда 28-бандида эса
ваколатли органнинг қарори асосида қўлланилган молиявий санкциялар бир ой
муддатда, ушбу Низомнинг 32-бандидаги ҳолатларда олти ой муддатда тўлаб
берилмаган тақдирда, молиявий санкциялар ваколатли орган томонидан суд
тартибида ундирилиши, бунда ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги
аризани судга белгиланган тартибда ўн иш куни ичида киритиши, суднинг
жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори қонунчиликда
белгиланган тартибда амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар ва нормалардан кўриниб турибдики,
ваколатли давлат органи (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси,
нефть маҳсулотлар ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси)нинг
жавобгарга нисбатан 16.04.2025 йилдаги №333-сонли ва 25.04.2025 йилдаги
№353-сонли молиявий санкция қўллаш ҳақида қарори мавжуд бўлиб, ушбу
қарор бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган.
Жавобгар томонидан даъвони инкор этувчи далиллар тақдим этилмади.
3
Юқоридагиларга асосан суд инспекциянинг жавобгарга нисбатан жами
42.702.000 сўм миқдорида молиявий санкция қўллаш тўғрисида қарорлари
мавжудлиги сабабли, ариза талабини қаноатлантириш лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво (ариза) талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд ариза талабини қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 42.702.000 сўм моливий жарима ва
41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Ариза талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар - “BBBBB” ХК ҳисобидан аризачи - AAAAA фойдасига
42.702.000 сўм молиявий жарима ва 41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “BBBBB” ХК ҳисобидан Республика бюджетига 854.040 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Чуст туманлараро иқтисодий суди орқали
Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой
муддат ичида аппеляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач
олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши)
мумкин.
Судья
Д.Соатов
4