← Назад
Решение #2826465 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
5 314 символов
4-1601-2501/21725-сонли иқтисодий иш
судья: А. Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, суд ёрдамчиси Т.Тўраевнинг котиблигида, Наманган шаҳар
прокурори ёрдамчиси У.Самижонов қатнашувида, даъвогар вакили
К.Икрамов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар – Анинг
жавобгар – «Б» MCHJ ҳисобидан 7067038 сўм асосий қарз, 1413408 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – А судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
- «Б» MCHJ ҳисобидан 7067038 сўм асосий қарз, 1413408 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили жавобгар томонидан шартнома
шартлари бажарилмаганлигини, даъво судга тақдим этилгандан сўнг
асосий қарздорлик тўланганлигини билдириб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида прокурор ёрдамчиси даъво талаблари асосли
эканлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантириш лозимлиги
ҳақида фикр билдирди.
Жавобгарлар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини
таъминламади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва
мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топди.
Бунга кўра, жавобгарнинг 2023 йил 15 майдаги 314/XL-сонли
шартномага асосан Янгиқўрғон тумани, Нанай ҚФЙда жойлашган
“Подшоота ўзанида 1,1 км. узунликдаги қирғоқларини мустаҳкамлаш”
объектида лаборатория текшириш ишлари бўйича даъвогар олдида
7067038 сўм қарздорлиги юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
баён этилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотномага кўра,
жавобгар томонидан асосий қарздорлик тўлиқ бартараф этилган.
Мазкур ҳолатда, даъвонинг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 1413408 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандида
тўшловлар кечиктирилган тақдирда, кечиктирилган сумманинг 0,4 фоизи
миқдорида кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланиши
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007
йил 15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки
пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул
қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан
бири ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан асосий қарздорлик
тўлиқ тўланганлигини инобатга олиб, шартнома шартлари бузилиши
оқибатларига мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтиришни ва
500000 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда
кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу
асосда ишни судда кўриб чиқиш билан боғлиқ бўлган 412000 сўм давлат
божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланиши
лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118,165,170,176,177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Анинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Б» MCHJ ҳисобидан даъвогар А фойдасига 500000 сўм
пеня, 412000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (прокурор
томонидан протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А. Каримов