← Назад
Решение #2826466 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
3 241 символов
4-1601-2501/21805-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Асранбаев (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Инамов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «А» МЧЖнинг
жавобгар – «Б» фермер хўжалиги ҳисобидан 644709503 сўм асосий қарз
ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини суд биносида, очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво
аризаси тақдим этиб, жавобгар – ««Б» фермер хўжалиги (келгуси
ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 644709503 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлигини, етказиб берилган
маҳсулотлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини, даъво судга
тақдим этилгандан сўнг қарздорлик тўлиқ тўланганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили қарздорлик тўлиқ тўланганлигини
билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
29 мартдаги 5401646-сонли, 2022 йил 29 мартдаги 5401766-сонли, 2022
йил 15 апрелдаги 5428391-сонли, 2022 йил 15 апрелдаги 5428574-сонли
шартномалар тузилган.
Шартномага асосан, жавобгар даъвогарга пахта техник чигити
маҳсулотларини етказиб бериши, даъвогар эса тўловларни олдиндан
амалга ошириши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Даъвогар вакили судга тақдим этган маълумотларга кўра, жавобгар
томонидан 2025 йил 31 декабрь куни ҳолатига қарздорлик тўлиқ
бартараф этилган.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш талабини
қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда 12894191 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажати тўланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қаноатлантиришни рад
этиш, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 12894191 сўм давлат
божи, 41200 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» фермер хўжалигидан
12894191 сўм давлат божи, 41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик
А.Каримов
этувчи