← Назад
Решение #2826470 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 7461 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 850 символов
4-2001-2503/9296-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро шаҳри
2026 йил 6 январь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья А.Раҳматова раислигида, судья
ёрдамчиси Қ.Қўзиеванинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида
кўмаклашаётган суд ходими К.Олимовнинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида
жавобгар ***дан кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ж.Қаимов (ишончнома асосида) ва жавобгар раҳбари Ш.Жўраев
иштирокида суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
даъвогар *** (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар *** (матнда жавобгар деб юритилади)дан
21.026.945 сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровга
қўйилган жавобгарга тегишли 2023 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами
белгиси 80 144 РB
бўлган, кузов/шасси рақами LZGJL4846 X035484,
двигатель рақами 3123 019750, ранги оқ бўлган SH M N X5000 русумли юк
тортувчи (тягач) транспорт воситаси ва 2023 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақами белгиси 80 1550 В , двигатель рақамисиз, кузов/шасси рақами
LMK9Z4034 Y05020, ранги кулранг бўлган “LU HI L 9405Z” русумли ярим
тиркама (полиприцеп)га қаратишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, суд
мажлиси кунига қадар кредит қарзи тўлиқ тўланганлигини, бугунги кун ҳолатида
қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришдан
рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари суд мажлиси кунига
қадар кредит қарзи тўлиқ тўланганлигини, бугунги кун ҳолатида қарздорлик
мавжуд эмаслигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришдан рад
қилишни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган палата вакили иштирокини таъминламади, иш ҳужжатларида
жавобгарнинг суд мажлисида хабардорлигини тасдиқловчи тилхат мавжуд. Шу
сабабли суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан, ишни унинг иштирокисиз
ишдаги мавжуд материаллар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани
қаноатлантиришдан рад қилишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
9 августда 570Y000054-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит
шартномасига асосан даъвогар жавобгарга 1 дона SH M N X5000 русумли
юк тортувчи (тягач) ва 1 дона ярим тиркама сотиб олиш мақсадида йиллик 24
фоиз устама тўлаш шарти билан 36 ой муддатга 600.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратиш, жавобгар эса кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни
қайтариш жадвалига мувофиқ ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини
олган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
16 августда 216 ва 217-сонли гаров шартномаларига асосан жавобгарга тегишли
2023 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақами белгиси 80 144 РB бўлган,
кузов/шасси рақами LZGJL4846 X035484, двигатель рақами 3123 019750,
ранги оқ бўлган SH M N X5000 русумли юк тортувчи (тягач) транспорт
воситаси ва 2023 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 80 1550 В ,
двигатель рақамисиз, кузов/шасси рақами LMK9Z4034 Y05020, ранги кулранг
бўлган “LU HI L 9405Z” русумли ярим тиркама (полиприцеп) гаровга
қўйилган.
Даъвогар томонидан кредит шартномасига асосан жавобгарга
600.000.000 сўм миқдорида кредит ажратган, бироқ жавобгар кредитни
қайтариш жадвалига риоя қилмасдан, кредит асосий қарзи ва фоизларини
кечиктириб тўлаган. Жавобгардан банк ҳисобварақларида пул маблағлари
бўлмаганлиги сабабли муддати ўтган кредит қарзини сўзсиз тартибда ундириш
имкони бўлмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит қарзини ўз вақтида тўлаш ҳақида
юборган талабнома ва огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган.
Шунга кўра даъвогар даъво аризасида жавобгарга нисбатан 2025 йил
4 ноябрь куни ҳолатида ҳисобланган 16.666.666,00 сўм муддати ўтган асосий
қарзи, 3.817.861,41 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 542.417,98 жами 21.026.945
сўм кредит қарздорлигини ундиришни ва ундирувни гаровга қўйилган
жавобгарга тегишли гаров мулкаларига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
(матнда
ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг ўзаро ҳуқуқ ва
мажбуриятлари кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофик, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида
ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини
ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган
2
қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда кредитор кредитнинг қолган барча суммасини
муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақли.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 21.026.945 сўм кредит қарздорлиги иш
ҳужжатларидаги кредит шартномаси, банк маълумотномаси ва даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан тасдиқланади. Бироқ
кредит қарздорлиги суд кунига қадар жавобгар томонидан тўлиқ қоплаб
берилган.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг 21.026.945 сўм кредит қарздорлигини
ундириш ҳақидаги даъво талаби қарздорлик тўлиқ қопланганлиги сабабли
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ФКнинг 279-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун унди увни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобга бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим да ажада
бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Агар гаров
билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас
бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга
қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар
бундан мустасно.
Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар
бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган
мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил
қилса;
2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши
кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
Бинобарин, мазкур ҳолатда жавобгар томонидан томонидан
қарздорлигини тўлиқ қопланганлиги сабабли, даъвогарнинг кредит қарзи
ундирувини гаров мулкига қаратиш ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ва республика бюджетига 420.538,9 сўм давлат божи, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд
харажатини ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 170, 179-180-моддаларини
қўллаб, суд
қарор
қилди:
3
Даъво аризаси рад қилинсин.
Жавобгар ***дан даъвогар *** фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ***дан республика бюджетига 420.538,9 сўм давлат божи
ундирилсин.
Жавобгар ***дан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
103.000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти
(протести) берилиши мумкин.
Судья
А.Раҳматова
4