← Назад
Решение #2826475 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 164 символов
4-1601-2501/21524-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2026 йил 6 январь
Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «А» МЧЖнинг жавобгар – «Б» АЖ ҳисобидан 763467000 сўм
асосий қарз, 40460784 сўм пеня ундириш ҳақидаги даъвоси аризасини
суд биносида, очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар «А» МЧЖ (келгуси ўринларда – даъвогар) судга даъво
аризаси тақдим этиб, жавобгар – ««Б» АЖ (келгуси ўринларда –
жавобгар) ҳисобидан 763467000 сўм асосий қарз, 40460784 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар судга даъво миқдорини кўпайтириш ҳақида ариза тақдим
этиб, жавобгар ҳисобидан 763467000 сўм асосий қарз, 206902524 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш
ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Даъвогар судга ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан қисман
қарздорлик тўланганлигини маълум қилиб, ишни ўзининг иштироксиз
кўришни сўраган.
Жавобгарнинг манзилига белгиланган тартибда суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими юборилиб, хабардор қилинган
бўлсада, вакил иштирокини таъминламади ҳамда даъво талаблари
юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
даъвони аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида:
- 2025 йил 15 январда К1053147-сонли шартномага асосан
573342000 сўмлик;
- 2025 йил 23 сентябрда К1092693-сонли шартномага асосан
37500000 сўмлик;
- 2025 йил 23 сентябрда К1092692-сонли шартномага асосан
45000000 сўмлик;
- 2025 йил 22 сентябрда К1092571-сонли шартномага асосан
42500000 сўмлик;
- 2025 йил 22 сентябрда К1092570-сонли шартномага асосан
27625000 сўмлик;
- 2025 йил 22 сентябрда К1092572-сонли шартномага асосан
37500000 сўмлик электр жиҳозларини етказиб бериш ҳақидаги битимлар
тузилган.
Шартномаларга асосан, даъвогар жавобгарга электр жиҳозларини
етказиб бериши, жавобгар эса тўловларни олдиндан 100 фоиз
тўловларни амалга ошириши келишилган.
Даъвогар корхона томонидан 2026 йил 6 январь куни ҳолатига
ҳисоб-фактураларга асосан жами 763467500 сўмлик товарлар етказиб
берилган, жавобгар корхона томонидан эса жами 110125500 сўм
тўловлар амалга оширилган.
Бироқ, тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида
жавобгар корхонанинг даъвогар олдида 653342000 сўм қарздорлиги
вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236 – моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда, даъво аризасининг асосий қарз ундириш
талабининг 653342000 сўм қисмини қаноатлантириш лозим бўлади.
Шунингдек, даъво аризасида 206902524 сўм пеня ундириш талаби
қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 260 – моддасига
кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдиpда
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июнь кунги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама
қилиб,
талаб
қилинган
неустойканинг
адолатли
миқдорини
белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Даъвогар корхона томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига асосан 68 кун учун 206902524
сўм пеня ҳисобланган.
Мазкур ҳолатда, шартнома шартлари бузилиши оқибатларига
мутаносиб равишда пеня миқдорини камайтириш ва 25000000 сўм пеня
ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1–қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар томонидан даъво аризаси тақдим этишда кичик бизнес
субъекти сифатида 9703696 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта
харажати тўланган.
Юқоридагиларга кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантириш,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 653342000 сўм асосий қарз,
25000000 сўм пеня, 9703696 сўм давлат божи, 41200 сўм почта
харажатини ундириш, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни
рад этиш, жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд харажатини ундириш лозим
бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Даъвогар «А» МЧЖ фойдасига жавобгар «Б» АЖдан 653342000 сўм
асосий қарз, 25000000 сўм пеня, 9703696 сўм давлат божи, 41200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Жавобгар «Б» АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг депозит ҳисоб-рақамига 103000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция
тартибида Наманган вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик
А.Каримов
этувчи