← Назад
Решение #2826505 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 26 | — | law | |
| аролик кодекси | 228 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 23 | — | code_article | |
| ИПК | 184 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фарғона шаҳри
2026 йил 6 январь 4-1505-2501/7145-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси С.Холиқовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар
**********нинг жавобгар **********зиммасига Олтиариқ тумани, Янгиобод
массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги
3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер майдонларига жавобгар томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар (токзорлар)ни жавобгар ҳисобидан
буздириш, Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер
харитасининг 249қ-сонли контурдаги 3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви
қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер
майдонларини жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан даъвогарга олиб бериш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Фарғона шахар
прокурорининг катта ёрдамчиси О.Холматов, даъвогар вакили адвокат
С.Акбаров(ордер
ва
ишончнома
асосида)ларнинг
иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида Фарғона туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар **********(кейинги матнларда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ********** зиммасига
Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 249қсонли контурдаги 3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер
харитасининг 195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер майдонларига
жавобгар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар (токзорлар)ни
жавобгар ҳисобидан буздириш, Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ
хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги 3 гектар ҳамда Янгиқўрғон
массиви
қишлоқ
хўжалиги
ер
харитасининг
195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер майдонларини жавобгарнинг
ноқонуний эгалигидан даъвогарга олиб беришни сўраган.
Суд ажрими билан ишга низо предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Олтиариқ туман ҳокимлиги ва Давлат
кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси, “Ўктамжон Шарофутдинов
Барака” фермер хўжалиги жалб қилинган.
Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъвони қисман
қаноатлантириш лозимлиги юзасидан фикр билдирди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси бўйича тушунтириш бериб,
даъво аризани қувватлаб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар, Олтиариқ тумани ҳокимлиги, Давлат кадастрлар палатаси
Фарғона вилоят бошқармаси, “Ўктамжон Шарофутдинов Барака” фермер
хўжалиги тегишли тартибда суд мажлиси куни, вақти ва жойи ҳақида хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнларда ИПК-деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Мазкур қоидага
асосан суд, ишни жавобгар, Олтиариқ тумани ҳокимлиги, Давлат кадастрлар
палатаси Фарғона вилоят бошқармаси, “Ўктамжон Шарофутдинов Барака”
фермер хўжалиги иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини ва прокурор фикрини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар даъвогарга тегишли ер
майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши оқибатида ўзига тегишли ер
майдонларидан фойдалана олмаётганлиги сабабли, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига Олтиариқ тумани,
Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги
3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер майдонларига жавобгар томонидан
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар (токзорлар)ни жавобгар ҳисобидан
буздиришни, Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер
харитасининг 249қ-сонли контурдаги 3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви
қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 195-197-сонли контурдаги 19,15 гектар ер
майдонларини жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан олиб беришни сўраган.
ИПКнинг 26-моддасига кўра, иқтисодий суд мулкдор ёки мулкнинг бошқа
қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа шахснинг ғайриқонуний
эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги низоларни ҳал этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 228-моддасига кўра,
мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб
олишга ҳақли (виндикация).
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига кўра, эгаликдаги,
фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бериш
(реализация қилиш) ушбу Кодексда белгиланган тартибда фақат шу ер
участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (қайта сотиб олинганидан)
ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил
20 ноябрдаги 28-сонли “Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик
ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
Қарорининг 28-бандида, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи дастлабки
ҳужжат бекор қилинган ёки суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлиб,
бироқ низоли ер участкаси амалдаги эгаси (фойдаланувчиси)нинг ҳуқуқни
тасдиқловчи ҳужжати ўз кучида бўлса, уни ушбу ер майдонидан мажбурий
тартибда чиқариш учун асос бўлмаслиги, бундай ҳолатда судлар даъвогарга
амалдаги эгаси (фойдаланувчиси)нинг ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқини
тасдиқловчи ҳужжатини низолашиш ҳуқуқини тушунтиришлари лозимлиги
қайд этилган, мазкур Пленум қарорининг 33-бандига кўра, судларнинг
эътибори шунга қаратилсинки, қонунчиликда белгиланган тартибда
ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация
қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан
натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни
тасдиқлайдиган ҳужжатлар олинмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси ҳисобланади.
Олтиариқ тумани Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
249-сонли контурдаги 3.0 га ер майдони кадастр рақами (15:07:000001588)
ҳамда Янгиқўрғон массиви 197 контурдаги 16.39 га ер майдони кадастр рақами
(15:07:000001590) билан даъвогар номига 2020 йил 4 июн кунги №767 сонли
ижара шартномасига асосан 2022 йил 20 апрель кунида давлат рўйхатидан
ўтказилган, шу билан бирга Янгиқўрғон массиви195 контурдаги 2.5 ер
майдони, кадастр рақами (15:07:000001558) билан жавобгар номига 2020 йил
5 май кунги 41-сонли ижара шартномасига асосан 2022 йил 20 апрель кунида
давлат рўйхатидан ўтказилган. Мазкур холат кўчмас мулк объектига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестиридан
кўчирмалар ва Давлат кадастрлар палатаси Фарғона вилоят бошқармаси
Олтиариқ тумани филиали томонидан берилган 2025 йил 27 август кунидаги
маълумот билан тасдиқланади.
Даъвогарга Олтиариқ тумани Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер
харитасининг 249-сонли контурдаги 3.0 га ер майдони ҳамда Янгиқўрғон
массиви 197 контурдаги 16.39 га ер майдони жами 19.39 га ер майдони
тегишли ҳисобланади. Жавобгарга эса, Янгиқўрғон массиви 195 контурдаги
2.5 ер майдони тегишли ҳисобланади. Даъвогар ва жавобгар томонидан
ўзларига тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар
юзасидан низолашилмаган, низоли ер участкалари бўйича даъвогар ва
жавобгарнинг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари ўз кучида.
Баён этилганларга кўра, Олтиариқ тумани Янгиобод массиви қишлоқ
хўжалиги ер харитасининг 249-сонли контурдаги 3.0 га ер майдони ҳамда
Янгиқўрғон массиви 197 контурдаги 16.39 га ер майдони жами 19.39 га ер
майдонлари даъвогарга тегишли ер майдонлари ҳисобланади ва мазкур ер
майдонларида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар (токзорлар)ни
жавобгар ҳисобидан буздириш, жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан
даъвогарга олиб бериш ҳақидаги даъво талаби асосли ҳисобланади.
Даъвогарнинг
Янгиқўрғон массиви 195 контурдаги 2.5 ер майдонида
ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар (токзорлар)ни жавобгар ҳисобидан
буздириш, жавобгарнинг ноқонуний эгалигидан даъвогарга олиб бериш
ҳақидаги даъво талаби асоссиз ҳисобланади, чунки мазкур ер майдони
жавобгар номига 2020 йил 5 май кунги 41-сонли ижара шартномасига асосан
2022 йил 20 апрель кунида давлат рўйхатидан ўтказилган.
ИПК 184-моддасига кўра, пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни
топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш
мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув
қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу
ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг
амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида баён этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни, даъвогарга тегишли бўлган Олтиариқ тумани,
Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги
3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
197-сонли контурдаги 16.39 гектар ер майдонларига қурилган қурилмалар
(токзорлар)ни ўз ҳисобидан буздириш ва Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви
қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги 3 гектар ҳамда
Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 197-сонли контурдаги
16.39 гектар ер майдонларини даъвогарга топшириш мажбурияти юклатишни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3 750 000 сўм давлат божи, 37 500 сўм
почта харажати ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб
рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундиришни, даъвони
қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 176-179-моддаларини қўлланиб,
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
**********зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан
кейин 20 кунлик муддат ичида Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ
хўжалиги ер харитасининг 249қ-сонли контурдаги 3 гектар ҳамда Янгиқўрғон
массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 197-сонли контурдаги 16.39 гектар
ер майдонларига қурилган қурилмалар (токзорлар)ни ўз ҳисобидан буздириш
ва Олтиариқ тумани, Янгиобод массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
249қ-сонли
контурдаги
3 гектар ҳамда Янгиқўрғон массиви қишлоқ хўжалиги ер харитасининг
197-сонли контурдаги 16.39 гектар ер майдонларини **********га топшириш
мажбурияти юклатилсин.
**********ҳисобидан ********** фойдасига 3 750 000 сўм давлат божи,
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ********** ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида тарафлар шу суд орқали Фарғона вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақлидир.
Раислик қилувчи, судья
У.Эргашев