← Назад
Решение #2826524 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| процессуал кодекси | 217 | — | code_article | |
| Низом | 63 | — | law |
Текст решения
9 016 символов
4-2004-2501/4691-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Буxoрo шaҳри
2026 йил 06 янвaр
Буxoрo туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Зоировнинг раислигида,
судья ёрдамчиси A.С нoевнинг котиблигида, аризачи вакили М.Жамолов
(ишончнома асосида) иштирокида (жавобгар вакили иштирок этмади),
даъвогар - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги
Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармасининг жавобгар - "XOНСAИД
XЎЖA A ИРШOЕВ" фермер хўжалигига нисбатан 31681125 сўм молиявий
жарима санкцияси қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни ўз
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Аризачи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "XOНСAИД XЎЖA
A ИРШOЕВ" фермер хўжалигига нисбатан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013 йилдаги 82-сонли қарори билан
тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув
истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)га асосан 31681125 сўм жарима санкцияси қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган бошқарма вакили аризадаги талабни
қувватлаб, унда келтириб ўтилган асосларни такрорлаб, судга ариза билан
мурожаат қилинганидан сўнг ҳам фермер хўжалиги томонидан жарима
суммаси тўлаб берилмаганлигини билдириб, аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, вакил иштирокини таъминламади. Шу сабабли суд, ишни
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128, 170моддаларига асосан унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг биринчи
қисмига асосан ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда
бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона
фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий-процессуал
кодексининг
217-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чоралари қуйидагилардан иборат:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар
фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан фавқулодда
вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун бошқа
ҳақиқий хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда фаолиятни
ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари
мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш,
бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно;
молиявий санкцияларни қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пенялар ҳисоблаш,
шунингдек юридик шахснинг ёки фуқаронинг содир этилган
ҳуқуқбузарликдаги айбини тан олганлиги ва молиявий санкциялар
суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун
лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп
бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва
лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
Суд қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам
қўллаши мумкин.
Даъво аризаси ва иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи томонидан
2025 йил 18 июлдаги 105-сонли буйруқ асосида жавобгарга тегишли экин ер
майдонларида сувдан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши
ҳолати юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш жараёнида жавобгар
томонидан ўзига тегишли бўлган экин ер майдонига сувга талабчан шоли
экини экилганлиги ҳамда 281.61 минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик
билан ишлатганлиги аниқланган, ушбу ҳолат юзасидан 2025 йил 18 июлда
далолатнома тузилган.
Низомга асосан бошқарма томонидан жавобгарга нисбатан 31681125
сўм миқдорда жарима ҳисобланиб, ушбу жарима суммасини ихтиёрий
равишда 10 кун муддатда тўлаб бериш ҳақида даъвогар томонидан 2025 йил
26 февралда талабнома юборилган. Талабнома юборилгандан сўнг жавобгар
томонидан 31681125 сўм жарима суммаси тўлаб берилмаган. Шу сабабли
даъвогар судга жавобгарга нисбатан аризада кўрсатилган талаб билан
мурожаат қилган.
Низомнинг 61-бандига кўра, ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган
жарима санкциялари, белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув
хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — сунъий сув
объектларидан сув олишда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва
иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув
хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекциясининг ҳудудий органлари томонидан – табиий сув объектларидан
сув олишда қўлланилади.
Низом 63-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, сувдан
фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига – тадбиркорлик субъектларига
нисбатан ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган жарима санкциялари суд
томонидан қўлланилади, улар айбига иқрор бўлган ва жарима санкцияларини
ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно.
Низом 60-бандининг биринчи қисмига асосан сувдан фойдаланувчилар
ва сув истеъмолчиларига нисбатан улар томонидан қишлоқ хўжалиги,
балиқчилик хўжалиги, саноат, энергетика ва коммунал-маиший эҳтиёжлар
учун сув олиш тартиби бузилган тақдирда:
сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги учун
— лимитдан ортиқча олинган ҳар минг куб метр сув учун — белгиланган
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олиш
жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан
жиҳозламасдан сув олиш сув олишга рухсат этилмаган жойлардан,
шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлик учун — олинган ҳар минг
кубометр сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи
миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувдан
махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олганлик ёки сувдан
фойдаланганлик учун — олинган ҳар минг кубометр сув учун — белгиланган
базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сувни
ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун — олинган ҳар минг кубометр
сув учун — белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида
жарима санкциялари қўлланилади.
Жавобгар томонидан 281.61 минг м3 миқдордаги сувни ўзбошимчалик
билан эгаллаб олганлик ва ишлатганлик ҳолати иш материалларидаги
текшириш далолатномалари, Oлот туман сув етказиб бериш хизмати давлат
муассасасининг хулосаси, бошқарма вакилининг суд муҳокамасидаги
тушунтиришлари ҳамда бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Мазкур
ҳолатда суд, бошқарманинг аризасини асосли деб ҳисоблайди.
Маълум бўлишича, судга ариза билан мурожаат қилинганидан сўнг ҳам
жавобгар томонидан жарима суммаси тўлаб берилмаган. Шу сабабли суд,
аризани тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда жавобгарга нисбатан 31681125 сўм
миқдорида жарима қўллашни лозим топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодийпроцессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186, 217 ва 222-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Аризадаги талаб тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар - "XOНСAИД XЎЖA A ИРШOЕВ" фермер хўжалигига
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2013
йилдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан
31681125 сўм молиявий жарима қўлланилсин ва уни ундириб олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги
объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар - "XOНСAИД XЎЖA A ИРШOЕВ" фермер хўжалигидан
аризачи - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув
хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш
инспекцияси Бухоро вилояти бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
41200 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгарнинг давлат божини тўлашдан озод қилинганлиги инобатга
олинсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда почта
харажатини ундириш учун ижро варақаси берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш мумкин.
Судья
Н.Зоиров